Озодликга ёзган Самарқандлик талаба пахта терими масаласида шикоят қилди:
“Мен Самарқанд Давлат Университетининг талабасиман. Айни пайтда Самарқанднинг Пастдарғом туманида пахта сиёсати олиб борилмоқда. Биз талабаларни кунига 80 килограмм пахта теришга мажбурламоқда. Акс ҳолда, ўқишдан кетишимиз айтилмоқда.
Домлалар эса 1-чи босқич талабаларини қийнашмоқда, яъни 2-чи босқич талабаларига айтиб бизни урдирмоқда. “Дембель” деган нарса мавжуд экан бу ерда.
Шунингдек, бемор ва касалларга пахта пайтида жавоб берилмаяпти. “ВКК” қилган касалларни чақиртириб “пахта термайсан, бироқ шу ерда казармада турасан” деб айтмоқда.”