Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:09

М.Тожибоевага яна бир айб юкланди


Шайбон Фарғона вилояти ички ишлар ходимлари томонидан ҳибсга олинган “Ўтюраклар” клуби раҳбари Мўътабар Тожибоевага товламачиликдан ташқари фирибгарлик айби ҳам юкланди.

Фарғоналик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдусалом Эргашевнинг сўзларига қараганда, М.Тожибоевага аввал эълон қилинган айбга қўшимча равишда 168-модда (фирибгарлик) ҳам қўшилган. Ушбу айблов “Андижонбалик” очиқ акциядорлик жамиятининг собиқ раиси кўрсатмаси асосида юкланган. Сал аввалроқ ушбу шахс М.Тожибоевага 900 доллар берганини айтган, аммо бу даъво исботини топмаган эди.

А.Эргашев икки модда бўйича айблов эълон қилингач, М.Тожибоева вақтинчалик сақлаш изоляторидан тергов изоляторига кўчирилганини билдирди.

А.Эргашевнинг маълум қилишича, М.Тожибоеванинг ҳибсда сақланаётгани унга ёрдам сўраб мурожаат қилганлардан бирининг ҳаётдан кўз юмушига сабаб бўлган.

“М.Тожибоеванинг қизи менга қўнғироқ қилди. Тожибоеванинг аризачиси бор экан. У М.Тожибоеванинг ҳисбга олинганини эшитиши билан ўша заҳоти ўлиб қолибди”, - деди А.Эргашев.

Эслатиб ўтамиз, М.Тожибоева 8 октябрь куни кечки соат 11 лар чамасида ўз уйида ҳибсга олинган.

Расмий идоралар унинг ҳисбга олиши борасида ҳамон сукут сақланмоқда. Улар бунинг сабабини тергов сирини ошкор этмаслик мажбурияти билан изоҳлаяпти.
XS
SM
MD
LG