Линклар

Шошилинч хабар
04 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:26

Чустда ҳашарчи қиз пахтадан қайтаётиб автоҳалокат қурбони бўлди


2013 йилги Пахта кампаниясининг навбатдаги қурбони - 21 яшар қиз 14 октябрь куни маҳаллий соат 16. 30 ларда содир бўлган автоҳалокатдан бошидан жиддий тан жароҳати олди ва касалхонага етмай жон берди.

Воқеа 1992 йилда туғилган қизнинг уйига яқин жойда - Наманган вилояти, Чуст туманидаги Ахча қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида содир бўлди.


Озодликнинг мутлақо ишончли манбаларига кўра, марҳуманинг исми Зилола (фамилияси ҳозирча ноаниқ). У пахтадан йўловчи ташийдиган “Форд” машинасида қайтаётиб, Ахча қишлоғи бекатида тушмоқчи бўлган ва ҳайдовчи қизнинг тушишини кутмай машинани юргизиб юбориши оқибатида у йиқилиб, боши билан асфальтга урилган.

Хабар ёзилаётган дақиқаларда 2013 йил пахта мавсумининг навбатдаги қурбони ота-онаси касалхонага етиб келган эди.

Чустлик 21 яшар Зилола Ўзбекистондаги бу йилги пахта терими кампаниясининг Озодликка маълум бўлган олтинчи қурбонидир.

Нукус шаҳридаги 1-Тиббиёт коллежининг 2-курсида таҳсил олган ўқувчи Малика Ембергенова ётоқда ўзини осиб қўйгани тўғрисида 7 октябрь куни хабар берган эдик.

17 ёшли бу ўқувчи қиз Ўзбекистондаги бу йилги пахта терими кампаниясининг бешинчи қурбонидир.

Куни кеча Жиззах вилоятининг Дўстлик туманидаги фермер Абдуғани Жумабоевнинг 20 яшар келини (исм-фамилияси ҳозирча номаълум - Таҳр.) пахтазорда вафот этгани хабар қилинган эди. Бу аёлнинг ўлими сабаблари ҳам номаълум қолмоқда.

15 сентябр куни Бухоро вилоятининг Вобкент тумани Нарчоқ қишлоғида 6 яшар болакай Амирбек Раҳматов пахта ортилган прицепга чиқиб ухлаб қолган ва шом қоронғусида унинг устига ташланган пахта тагида бўғилиб ўлган.

Қарши Давлат университети Тарих факултети миллий ғоя йўналишининг 2-курс талабаси шу факультет 4-курс талабаларидан 4 нафарини 16 сентябр куни пахта даласида пичоқлаб қўйди. Пичоқланганлардан бири воқеа жойида ҳалок бўлди.

9 сентябр куни Қаршидаги Ҳилол агросаноат коллежининг 2-босқич талабаси, 1996 йили Қарши туман, Сарой қишлоғида туғилган Мухлиса Ўрол қизи Ражабова пахта даласида ток уриб нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG