Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 11:04

Жамол Камол: Қуръони карим маъносини ўзбеклар тушунишини истайман


Таниқли ўзбек шоири Жамол Камол Қуръони карим маъноларини ўзбек тилига шеърий тарзда ўгирди. Шоир Жалолиддин Румий маснавийларини 30 йил давомида форс тилидан таржима қилиш жараёнида Қуръони карим маъноларини ҳам шеърга солишга журъат топганини айтди. "Халқимиз бу улуғ калом мазмунидан хабардор бўлишини истайман", дейди шоир.


Жамол Камол Ўзбекистонда илк бора амалга оширилаëтган Қуръони карим маъноларини ўзбек тилига шеърий таржима қилишга "Муфтий Бобохоновлар" жамғармаси Ҳомийлар кенгаши раиси Анвармирзо Ҳусаинов ундаганини айтади.

Озодлик билан суҳбатда Жамол Камол Жалолиддин Румий маснавийларини форс тилидан ўзбек тилига таржима қилиш асносида Қуръони Карим маъноларини шеърга солишга журъат пайдо бўлганини айтди.

- Фотиҳа сураси маъносини таржима қилиб Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратларига кўрсатдим. У кишига маъқул бўлди. Шайхни қўллаб-қувватлаши билан таржима ишига киришдим, - дейди шоир Жамол Камол Озодлик билан суҳбатда.

Суҳбатдошга кўра¸ диний маъракаларда Қуръони карим тиловат қилинган пайтда кўпчилик унинг мазмунини тушунмайди.

- Халқимиз бу илоҳий калом маъноларини тушунсин деб бу ишга қўл урдим¸ - дейди суҳбатдош.

Жамол Камолнинг айтишича, таржима ҳали китоб ҳолида чоп этилмаган.

Қуръони карим маъноларининг ўзбек тилидаги шеърий таржимасини Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари идораси кўриб чиқмоқда.

Агар бу идора изн берса, "Муфтий Бобохоновлар" жамғармаси бу китобни чоп этишга ҳозир.

- Китоб ҳали босилиб чиқмасидан жуда кўп эътирозлар янграмоқда, Менинг уларга аввал китобни ўқиб кейин эътироз билдиринг, деган бўлар эдим.Бир нарсани айтай¸Ғазаншоҳ Ҳамроев деган Қуръоншунос йигит аслиятдан жумлама-жумла қараб менга ëрдам берди - дейди Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камол.

Қуйида шоир Жамол Камол билан суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:59 0:00
Бевосита линк



“Қуръони карим маъноларининг таржимаси” деган жумла ҳақида

Аксар уламоларнинг якдил фикрига кўра¸ Қуръони карим таржима қилинмайди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг "Зикр аҳлидан сўранг" китобида келтиришича¸Мисрдаги Ал-Азҳар дорилфунуни жорий қилган тартиб-қоидаларга биноан Қуръон илоҳий мужда бўлиб, унга ўхшаш арабча калом келтириш имкони бўлмаганидан кейин унинг мақсадини бошқа тилда айни шаклда баён қилиш имкони ҳам йўқ.

Ҳатто, аввалига Қуръонни ҳимоя қилиш мақсадида унинг маънолари таржимасига расмий рухсат берилмаган.

Араб тилини билмаганларнинг исломни қабул қилиши кенг қамров касб қилганидан кейин уламолар Қуръони карим маъноларининг исломий таржимаси зарурлиги ҳақида фатво чиқардилар.

Ҳозирга келиб Қуръони карим маъноларининг деярли барча тилларга таржимаси мавжуд.

1991 йили Қуръони карим маънолари Шайх Алоуддин Мансур тарафидан таржима қилиниб Шарқ Юлдузи журналида босилган эди.
XS
SM
MD
LG