Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:26

Мамадали Маҳмуд: “Ўзбеклар 2014 йилда қўрқувдан қутулишини истайман!”


Mamadali Mahmudov
Mamadali Mahmudov

Кечаëтган йил 14 йил қамоқда ўтирган сиëсий маҳбус, таниқли ëзувчи Мамадали Маҳмуд озодликка чиққани ёдда қоларлик воқеалардан бири бўлди. Йил сарҳисобига бағишланган махсус дастурда сўзлаган ëзувчи қамоқдаги бошқа сиëсий маҳбуслар озод бўлсайди, деган орзуни тилга олди.



2013 йилда Озодликка чиққан таниқли ўзбек ёзувчиси 74 ёшли Мамадали Маҳмуд (Эврил Турон) янги йилни кейинги 14 йил ичида илк марта ўз уйида қарши олди.

Озодлик билан суҳбатда Мамадали Маҳмуд кечган йилнинг ўзига озодлик келтирганини дард аралаш қувонч билан таъкидлади.

- Кечаëтган йилда менинг озод бўлганим ўзим учун, болаларим учун қувончли воқеа, албатта. Айни пайтда, мен қамоқдаги бошқа сиëсий маҳбуслар озод бўлсайди, деб орзу қиламан. Қамоқдан чиқиб мен ўзбек халқининг газсиз-чироқсиз ўтирганига гувоҳ бўлдим. Бу элнинг ҳамма нарсаси бус-бутун бўлишини истайман. Шу билан бирга асосий оммага жуда катта эркинликлар керак. Кейинги йилда рост гапириш кўпайсин¸ ëлғонни сайраш камайсин. Одамлар ўлаëтган бўлса ҳам рост гапириб ўлиши керак¸ ўшандагина биз буюк миллат бўла оламиз, - деди ëзувчи Озодлик билан суҳбатда.

Эврил Турон адабий таҳаллуси билан 1980 - 90 йилларда машҳур бўлган ўзбек ёзувчиси Мамадали Маҳмуд 14 йиллик қамоқ жазосини ўтаб, жорий йилнинг 19 апрель куни озод этилган эди.

Таниқли адиб мустақиллик йилларида мухолифатдаги "Эрк" демократик партияси ва унинг раҳбари Муҳаммад Солиҳ билан алоқалари учун 14 йилга озодликдан маҳрум этилган эди. Аммо, бунга қадар ҳам бу ёзувчи икки марта қамоққа ташланган.

Мамадали Маҳмуд Ўзбекистон мустақиллиги учун совет тузуми даврида курашган ëрқин сиëсатчилардан бири сифатида эътироф қилинади.

Мамадали Маҳмуднинг “Ўлмас қоялар” асари совет даврида таъқибга учраган.
"Ўлмас қоялар" романи француз тилида нашр этилган. Адибнинг асарини Филипп Фризон француз тилига таржима қилган.

1981 йилда "Шарқ юлдузи" журналида чоп этилган "Ўлмас қоялар" романи Марказий Осиёнинг Россия томонидан босиб олиниши, туркий халқларнинг Россия босқинига қарши курашига бағишланган.

Қуйида ёзувчи билан қурилган суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:26 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG