Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:53

Ўзбек автомобили ички бозорда камида уч фоизга қимматлайди


Ўзбекистонликлар ўзларида ишлаб чиқарилган автомобилни сотиб олиш учун йиллаб навбат кутишга мажбур бўлмоқдалар.
Ўзбекистонликлар ўзларида ишлаб чиқарилган автомобилни сотиб олиш учун йиллаб навбат кутишга мажбур бўлмоқдалар.

Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб GM-Ўзбекистон қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган автомобиль харидори унинг нархидан камида 3 фоиз миқдорида тўлов тўлашига тўғри келади. Бунга Ўзбекистон, Россия ва Украинада ишлаб чиқарилган автомобилларни автосалонлардан сотиб олмоқчи бўлган шахсларнинг тўловлардан озод бўлиш имтиёзидан маҳрум этилгани ҳақида Ўзбекистон Солиқ кодексининг 324-моддасига киритилган ўзгартиш сабаб бўлди.



Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб GM-Uzbekistan қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган автомобиль харидорлари унинг нархидан камида уч фоизи миқдорида тўлов тўлаши керак бўлади.

Ҳафта бошида Ўзбекистон Россия ва Украинада чиқарилган машиналар импорти учун Республика йўл жамғармасига ундириладиган тўловни қайта жорий қилгани ҳақида Озодлик хабар қилган эди. Машина нархининг камида 3 фоизини ташкил қиладиган тўлов Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобилларга ҳам жорий қилинаётгани маълум бўлди.

Аввалги хабарда Ўзбекистон Россия ва Украина автомобиллари импортига акциз тўловларини 2 фоизга туширар экан, машиналар импорти учун Республика йўл жамғармасига ундириладиган тўлов қайта жорий қилингани айтилган эди. Мазкур тўлов 2012 йилда Украина ҳукумати босими остида бекор қилинган эди.

Республика йўл жамғармасига ундирилаётган тўлов автомобилнинг мотор ҳажми ва от кучидаги қувватига кўра белгиланиши айтилмоқда.

Тошкентдаги “Роҳат” автосалонининг ўзини таништирмаган мулозимининг айтишича, ҳозирча уч фоизлик тўлов ҳақида уларга аниқ бир кўрсатма келгани йўқ:

- Бизларда ҳали бу ҳақда маълумот йўқ. Биз бир йил давомида сотиладиган мошиналарга шартнома қилиб бўлганмиз. Шартномада мошина қимматласа, қўшимча тўланади деган пункти бор. Агар қимматласа, қўшимча тўлайди, шу. Ўзи ҳар йилда мошина нархи ошиб боряпти,- деди автосалон мулозими.

GM-Ўзбекистон қўшма корхонаси ишлаб чиқараëтган автомобиллар нархи йилдан йилга қимматлаб бормоқда.

2013 йилнинг июл ойида GM-Ўзбекистоннинг саккиз турдаги машинаси 7,0 фоиздан 28,1 фоизгача қимматлаши тўғрисида Озодлик хабар қилган эди.

2012 йилнинг 17 майидан Ўзбекистон ички бозорида автомобил нархининг кескин кўтарилиши кузатилди. Ўшанда автомобиллар турига қараб 12 фоиздан 29 фоизгача ошди. “Дамас” автомобили 16 миллион 583 минг сўмдан 21 миллион 400 минг сўмгача, “Матиз” эса 9 миллион сўмдан 12 миллион 841 минг сўмгача қимматлаган эди.

2010 йилнинг 24 мартидан бошлаб бу корхонада ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи турига қараб 10-17 фоизга кўтарилган эди.

Айни пайтда, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган машиналар ўзбек истеъмолчиларининг ўзлари учун хориждагидан анча қимматроқ нархларда сотилмоқда.
XS
SM
MD
LG