Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 15:34

Samarqand банки бутунлай тугатилди


"Samarqand" банки сўнгги бир йилда ёпилган қатор банкларнинг навбатдагиси бўлди.
"Samarqand" банки сўнгги бир йилда ёпилган қатор банкларнинг навбатдагиси бўлди.

9 январь куни Ўзбекистон Марказий банки 13 йил давомида фаолият кўрсатиб келган "Samarqand" банкининг лицензияси бекор қилинганини хабар қилди. Ўтган йилнинг март ойида бошланган тафтиш натижасида "Samarqand" банки “банк қонунчилиги талабларини бузганлиги сабабли” фаолият кўрсатиш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.


Ўзбекистон Марказий банки матбуот хизмати 2000 йилдан буён фаолият кўрсатаётган "Samarqand" банки ўз фаолиятида йўл қўйган камчиликлар оқибатида лицензиядан маҳрум қилинганини билдирди.

Марказий банк сайтида эълон қилинган қисқа хабарга кўра, "Samarqand" банкининг банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиясининг бекор қилинишига амалдаги банк қонунчилиги талаблари бузилгани сабаб бўлган.

Расмий сайтда "Samarqand" банкининг фаолияти тўхтатилиши “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”ги қонуннинг 53-моддаси ҳамда “Банк ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг 14- моддасига асосланилгани ёзилган.

Озодлик мухбири Ўзбекистон Марказий банки билан боғланиб, "Samarqand" банкининг лицензияси бекор қилиниш сабабларининг тафсилотлари борасида сўради.

Бироқ исмини очиқламасликни сўраган мулозими Марказий банк сайтидаги расмий хабарга бирор қўшимча қила олмаслигини билдирди.

"Samarqand" банкида ўтган йилнинг март ойида тафтиш бошланиб, банкнинг молиявий ва хўжалик юритиш фаолияти текширилди.

Ушбу жараённи ўрганган самарқандлик мустақил журналист ва блогер Тошпўлат Раҳматуллаевга кўра, банкнинг ёпилиши сабаблари маҳаллий матбуотга ҳам очиқланмаган.

- Сабабини айтишмади. Буни фақат Марказий банкдан сўраш керак,- дейди Раҳматуллаев.

Самарқанддаги банклар фаолиятидан яхши хабардор Озодлик манбасига кўра, "Samarqand" банки ёпилишига унинг раҳбариятининг алмашиши сабаб бўлган.

“Аввалги раҳбари кетгач, ўтган йилнинг бошида Ҳамид Муллабоев деган одам банкка раҳбар бўлди. У келгач, банк иши орқага кета бошлади. Аввалги раҳбар пайтида йўлга қўйилган лойиҳалар ҳам ишламай қолди. Энди банкни ёпиб ўрнида бошқа ном билан янги бир банк очишмоқчи деб эшитдим”, дейди микрофонсиз суҳбатда исмини очиқламаётганимиз самарқандлик манба.

Расмий маълумотга кўра, 2000 йилда Самарқанд шаҳрида ташкил қилинган "Samarqand" банки 500дан зиёд ташкилот ва 10 мингга яқин жисмоний шахсга хизмат кўрсатиб келган. Тошкент шаҳрида бош идорасига эга бўлган "Samarqand" банкининг Самарқанддан ташқари Фарғона шаҳрида ҳам бўлимлари бўлган.

Журналист Раҳматтуллаевга кўра, ўтган бир йил давомида "Samarqand" банки тафтиш боис фаолият кўрсата олмагани учун ўз пулини ололмаган банк мижозлари судга мурожаат қилишган.

- Юридик шахлар ва жисмоний шахслардан ҳам анчагина мижози бўлган ва бу мижозларнинг анчагина маблағи йиғилиб қолган у ерда. Ўша пулларни мижозлари қайтариб олаяпти. Асосан, шу суд орқали қайтариб олаяпти. Масалан, Матбуот уюшмасининг бир миллиард сўм пули бор экан Самарқанд банкида. Судга берган. “Суд орқали ноябрь ойининг ўрталарида ярмини қайтариб олди, ярмини яна олади. Албатта у пуллар қолиб кетмайди” деб айтишди,- дейди Раҳматтуллаев.

Журналистнинг ўз блогида ёзишича, ўтган йилнинг ноябрь ойида "Samarqand" банки мижози бўлган 8 мингдан ортиқ жисмоний шахс маблағларини қайтариб олишга муваффақ бўлган ва эндиликда юридик шахсларнинг маблағларини қайтариш жараёни кетаяпти.

Матбуотда "Samarqand" банкининг мижозлари Халқ банкига ўтказилгани ҳақида хабар қилинди.

Озодлик мухбири билан суҳбатлашган Халқ банкининг Самарқанд вилоят бўлимининг ўзини таништирмаган мутахасисига кўра, улар фақат "Samarqand" банкининг омонатчиларига хизмат кўрсатаяпти.

- Ҳамма мижози Халқ банкига ўтгани йўқ, у нотўғри гап. Фақат уларга омонат қўйган фуқароларнинг омонатлари бизга ўтди. Тарқатиб бердик. Ким келиб омонатини сўраса, тарқатиб бердик. Ҳаммаси келмаган. Келган қисмига тарқатдик, деди Халқ банки ходими.

Банк мутахасисига кўра, "Samarqand" банкига омонат қўйган фуқароларнинг пуллари Самарқанд шаҳридаги Халқ банкнинг тўртта бўлимига ўтказиб берилган.

Ўзбекистонда 2013 йил ноябрида “Кредит-Стандарт”, 2011 йилда “Ўктамбанк”, 2010 йилда “Алп Жамол”, 2008 йилда “Парвина-банк” фаолияти ҳукумат томонидан тўхтатилган.
XS
SM
MD
LG