Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 06:45

Ўзбекистон иқтисодий эркинлик бўйича яна “репрессив мамлакатлар” қаторида


Бугун ўзбек иқтисодининг нисбатан эркин қолган қисми¸ кузатувилар фикриа¸ улгуржи бозор савдосидир.
Бугун ўзбек иқтисодининг нисбатан эркин қолган қисми¸ кузатувилар фикриа¸ улгуржи бозор савдосидир.

АҚШнинг халқаро сиёсатни ўрганувчи Heritage Foundation (“Мерос” жамғармаси) стратегик тадқиқотлар институти томонидан шу йилнинг 14 январь куни эълон қилинган янги Иқтисодий эркинлик кўрсаткичида Ўзбекистон жаҳоннинг 178 мамлакати орасида 163-ўринга қўйилган. Ўтган йили Ўзбекистон бу рейтингда бир поғона юқорида эди.


Бу йилги рейтингда Бирма ва Кирибати орасидан ўрин олган Ўзбекистон репрессив иқтисодли давлатлар қаторига киритилган.

Бу йил Ўзбекистон иқтисодий эркинлик бўйича мавжуд 100 баллдан 46,5 балл йиғолган. Бу эса дунёдаги ўртача кўрсаткичдан анча пастдир. Иқтисодий эркинлик бўйича бу йилги ўртача кўрсаткич, Heritage Foundation ҳисоботига кўра, 60,3 баллни ташкил қилган.

Ўтган йили Ўзбекистон иқтисодий эркинлик бўйича 46 балл тўплашга муваффақ бўлганди. Heritage Foundation экспертлари ҳисобот йилида бу мамлакатда бизнес эркинлиги ва давлат харажатларини назорат қилиш бироз яхшиланганини қайд этадилар.

Heritage Foundation томонидан дунё мамлакатларидаги иқтисодий эркинлик таҳлили 1995 йилдан буён ўтказиб келинади.

Индекс муаллифлари дунёдаги 178 мамлакатидаги иқтисодий эркинликни ўнта кўрсаткич – мулкка эгалик ҳуқуқи, коррупциядан ҳолилик, фискал эркинлик, давлат харажатлари, тадбиркорлик эркинлиги, меҳнат эркинлиги, монетар эркинлик, савдо эркинлиги, сармоя эркинлиги ва молиявий эркинликлар бўйича ўлчайдилар.

Ўзбекистон бу рейтингга биринчи марта 1998 йили тушган. Ўшандан буён мамлакатда иқтисодий эркинлиги тақрибан 15 пунктга силжиган. Айни пайтда пул-кредит эркинлиги, бизнес эркинлиги ва молиявий эркинлик бўйича Ўзбекистонда ўтган йиллар мобайнида ижобий ўзгаришлар кузатилганини эътироф қилган Heritage Foundation вакиллари бу мамлакатда мулкка эгалик ҳуқуқи ва сармоя эркинлиги даражаси сезиларли даражада пастлаганини қайд этадилар.

Ҳисобот муаллифларига кўра, Ўзбекистонда давлат назорати, замонавий иқтисодий ривожланишига тўсқинлик қилган ҳолда, кўп соҳаларда сақланиб қолган. Мамлакатда коррупция кенг тарқалган, шартнома мажбуриятларини бажариш ва мулкка эгалик ҳуқуқи ҳимояси эса чекланган.

Heritage Foundation экспертларининг қайд этишича, Ўзбекистонда суд ҳокимияти судьяларни вазифасига тайинлаш ва исталган пайтда ишдан олиши мумкин бўлган президентга бўйсундирилган.

Муаллифларга кўра, Ўзбекистонда суд процедуралари халқаро стандартларга жавоб бермайди ва жазосиз ҳаракат қилиши мумкин бўлган таъсирли фигуралар томонидан бировнинг мулки олиб қўйилиши мумкин. Мамлакатда коррупция авж олган. Бу ерда, одатда, маҳаллий ва марказий ҳокимиятнинггина эгалик ҳуқуқига риоя қилинади, ўз навбатида, бу ҳуқуқ ҳукумат томонидан бузилиши мумкин.

Ҳисоботда сармоядорлар учун даромадни хорижий валютага айирбошлаш билан боғлиқ вазият қийинлиги, ҳукумат ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларига сармоя ётқизишни чеклаши, банк соҳасида давлат банклари устиворлик қилиши ҳамда рақобат ва шаффофлик етишмаслиги қайд этилади.
XS
SM
MD
LG