Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:18

Ленин Ўзбекистонда эсланмайди, Қирғизистонда қадрланади


В.И. Ленин рафиқаси Крупская билан, 1919 йилнинг 6 майи.
В.И. Ленин рафиқаси Крупская билан, 1919 йилнинг 6 майи.

21 январь куни Шўролар томонидан дунё пролетарлари доҳийси сифатида улуғланган Владимир Ильич Ленин вафот этганига 90 йил тўлди. 70 йиллик Совет даврида деярли коммунистлар Худосига айлантирилган Ленинни бугун собиқ Совет давлатларида эслайдиларми?

Россияда 1917 йилда Улуғ Октябрь революцияси деб аталмиш давлат тўнтарилишини амалга оширган Ленин 1920 йилнинг 22 июнидан 12 июлигача Москвада ўтган Коммунистик интернационалнинг III - конгрессида дунёда яқин кунларда советлар ҳокимияти ўрнатилишини ва бутун жаҳонда коммунизм ғалаба қозонишини башорат қилган эди.

1920 йилнинг 2 октябрида эса Ленин комсомолнинг 3-қурултойида сўзга чиқиб, 20 йилдан сўнг коммунизмда яшаш бошланишини эълон қилган.

Россиялик коммунистлар Ленин ўлганининг 90 йиллигини хотирлаяпти
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:59 0:00


1960 йилларнинг бошида Совет Иттифоқи коммунистик партияси бош котиби Никита Хрушчев ҳам Лениндан кейин 20 йилдан сўнг, яъни 1980 йилга келиб бугунги авлод коммунизми да яшашини ваъда қилган иккинчи раҳбар бўлди.

Аммо тарих бу ваъдаларни берган шахсларни ҳам Совет Иттифоқи каби улкан давлатга қўшиб супуриб ташлади.




Совет замонида улуғланган, доҳий қаторига кўтарилган Ленинни собиқ постовет давлатларида эслашадими? Уни бугунги кунда қандай баҳолашмоқда?

Мана шу саволларга жавоб қидириб кўрамиз. Ўзини Шуҳрат деб таништирган ўзбекистонлик тарихчи биринчи ҳамсуҳбатимиз бўлди.

Ленин Ўзбекистонда эсланмайди, Қирғизистонда қадрланади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:43 0:00
Бевосита линк

-Владимир Ильич Ленин бугунги Ўзбекистонда деярли эсланмайди. Биласиз, тарих сиёсат билан боғлиқ фан. Бугунги сиёсатга тўғри келмагани сабабли Ленин Ўзбекистонда бугунги кунда тарих саҳифаларидан ўчирилган. “Ўзбекистон тарихи”, "Жаҳон тарихи” дарсликларида ҳам у деярли эсланмайди.

Озодлик: Демак, бугунги Ўзбекистон ёшлари Ленин ҳақида умуман тасаввурга эга эмас. Бу яхшими ёки ёмонми?

-Яхши томони шундаки, бу шахсдан ёшларимиз ўрнак оладиган ҳеч нарса йўқ. Масалан, 1920 йил 29 августида Бухорода юз берган инқилобда ҳам Фрунзе раҳбарлигидаги Қизил қўшин Ленин буйруғи билан Бухоро халқини қонга ботирган. Ленин Марказий Осиё халқларига шовинистик муносабатда бўлган.

Озодлик: Ёмон томони нимада?

- Фақат билиш учунгина Ленин ҳақидаги маълумотлар ўқитилса бўлаверар эди...-деди тарихчи суҳбатдошимиз.


Қирғизистонда эса Ленинни ҳамон эъзозлашади. Унинг номидаги кўчалар, қишлоқлар, мактаблар ҳамон мавжуд, унинг ҳайкаллари эса Қирғизистоннинг деярли ҳар бир шаҳрида ҳанузгача бош майдонларни безаб турибди.

Қирғизистонликларнинг Ленинга бўлган муносабатини тарих фанлари доктори, Қирғизистон коммунистик партияси раиси Клара Ажибекова мана бундай тушунтирди:

-Ленин раҳбарлигидаги Совет давлати қирғизларга ўз давлатини ташкил қилиш имкониятини яратиб берди. Ленин тенг ҳуқуқлиликни олиб келди, Ленин асос солган давлат Чор Россияси зулмидан ўзга юртга қочган қочқин қирғизларни ватанига қайтарди, Ленин асос солган давлат Қирғизистоннинг иқтисодини кўтарди, халқни бепул ўқитди.
Украинада Евроинтеграция тарафдорлари Ленин ҳайкалини адариб ташлади, 13 декабрь, 2013 йил.
Украинада Евроинтеграция тарафдорлари Ленин ҳайкалини адариб ташлади, 13 декабрь, 2013 йил.


Совет замонида ҳар бир ўқувчи Ленин ҳақида тўлиқ маълумотга эга, дарслик китобларида эса Ленининг ҳаётини ўрганишга бағишланган саҳифалар жуда кўп эди. Озодлик радиосининг собиқ постсовет давлатларидаги мухбирлари ўткизган сўровлар бугунги кун ёшлари, хатто россиялик ёшларнинг кўпчилиги ҳам бор-йўғи 22 йил аввал “халқлар доҳийси” сифати билан улуғланган Ленин ҳақида деярли тасаввурга эга эмаслигини кўрсатди.


Молдовалик ўқувчилар Ленин мавзолейда сақланишидан бошқа ҳеч нарса билмасликларини, Белорус ўқувчилари эса Ленин Польшани босиб олмоқчи бўлганини, аммо поляклар Ленинга қақшатқич зарба берган деб билишларини, тожикистонлик ўқувчилар бу шаҳс ҳақида ҳеч нарса билмасликларини айтдилар.
XS
SM
MD
LG