Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:40

Тошкентликлар қор курашга жалб этилди


Тошкент шаҳар ҳокими 15-16 фераль кунлари Ўзбекистон пойтахтида умумшаҳар ҳашарини ўтказиш тўғрисида буйруқ эълон қилди. Ўзбекистонда мулк шаклидан қатъий назар корхона ва ташкилотлари ходимлари бепул мардикорга айлангани кузатилмоқда.

Bu qorni kurashga qancha vaqt ketarkin?
Bu qorni kurashga qancha vaqt ketarkin?
- Бугун эрталабдан қор курашга чиқдик. Қаттиқ огоҳлантиришган эди. Нафақат қор кураш, мусордан тозалаш ишларини қилдик. Бизга ажратилган Детский мир дўконини ёнидаги майдонда элликдан ортиқ одам бор эди.Ҳуллас икки кунга бепул дворникни ишини қиляпмиз, дейди тошкентлик Абдуқаҳҳор ака.

Шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати 14 февраль куни тарқатган хабарга кўра, шанба ва якшанба кунлари уюштириладиган ҳашарга Тошкентдаги барча хусусий ва давлатга қарашли корхона ва ташкилтларнинг ходимлари ҳамда пойтахт аҳолисини жалб қилиш режалаштирилмоқда.

Toshkendagi bank hodimlari
Toshkendagi bank hodimlari
Ҳашардан мақсад шаҳар кўчаларини қор ва муз қолдиқларидан тозалашдир.

Расмий хабарномада айтилишича, февраль ойининг фавқулодда совуқ ва қорли келгани боис кўчалар қор остида қолгани оқибатида коммунал хизматлар ва туман маъмуриятлари учун қийинчилик туғилган.

Тошкент кўчаларини қор ва муздан тозалаш ишларини ташкиллаштириш вазифасининг туман ҳокимликлари, маҳалла раислари зиммасига юклатилгани айтилмоқда.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:21 0:00
Бевосита линк

Ўзбекистонда аҳолини ихтиёрий-мажбурий тарзда ҳашарларда ишлатиш одат тусига кириб қолди. Айниқса, жорий йил қиш мавсуми фавқулодда қорли ва совуқ бўлгани сабабидан ҳатто транспорт йўлларини қордан тозалаш учун одамлар қўл меҳнатидан фойдаланилмоқда.

Maktab oqituvchilari
Maktab oqituvchilari
Хусусан, 13 февраль куни Тошкент вилояти Чиноз туманидаги коллеж ва мактаб ўқитувчилари оммавий Тошкент-Самарқанд автомагистралида қор курашга сафарбар этилгани ҳақида Озодлик хабар қилган эди.

Озодлик Чиноз туманидаги мактаблардан бири директори билан боғланиб, ўқитувчиларнинг қор курашга чиқарилгани билан қизиқди.

O'zbekiston milliy universitet talabalari Beruniy ko'chasini tozalamoqda
O'zbekiston milliy universitet talabalari Beruniy ko'chasini tozalamoqda


Исми сир қолиш шарти билан гапирган мактаб директори 13 февраль куни ўқитувчиларнинг қор курашга чиқарилганини эътироф этди:

- Энди гапнинг очиғи, ҳокимнинг буйруғи бу. Ҳамма мактабларга, коллежларга шунақа кўрсатма бўлган. Мен ҳам ўн нафар ўқитувчини ва беш нафар техник ишчимизни юбордим. Гапнинг тўғриси, ўқитувчининг бир қилмаган иши қор кураш қолган эди. Мана катта автомобил йўлини анча тозалаб бердик. Ҳашар дейишди, ҳашар ўзи ўқитувчи учун ўйлаб топилган шекилли, деб аччиқ кулди мактаб директори.

Balki o'zi erib ketar
Balki o'zi erib ketar


Сўнгги йилларда ўзбекистонлик ўқитувчилар маҳаллий ҳокимиятлар мардикорига айланиб қолмоқда.

Озодликка мурожаат қилаëтган аксар ўқитувчилар ўз асосий касблари қолиб¸ пахтакорлик, ҳаммоллик, ҳашарчилик¸ пул йиғиш каби ишларига сафарбар этилаётганидан, металлолом ёки макулатура йиғиш ишлари ҳам ўқитувчи ва ўқиувчилар зиммасига юклаб қўйилганидан шикоят қиладилар.
XS
SM
MD
LG