“Афғонистонда ўзгарувчан вазият юзага келгани муносабати билан Ўзбекистон ва Россиянинг минтақа хавфсизлигини таъминлашдаги иштироки” деб номланган ёпиқ таҳлил Тошкентдаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида россиялик сиёсатшунос Александр Князев фонди томонидан ташкил этилган.
Ёпиқ таҳлилда россиялик сиёсатшунослар билан бир қаторда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон давлат бошқаруви академияси вакиллари ҳамда ўзбек экспертлари иштирок этган.
Таҳлил иштирокчилари Ўзбекистон минтақа хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этишини эътироф этишган. Россиялик сиёсатшунос Александр Князевнинг айтишича, бу бир қатор омиллар билан изоҳланади:
-Биринчидан, Ўзбекистон минтақанинг марказида жойлашган. Қирғизистон, Тожикистон учун керакли бўлган коммуникацияларнинг асосий қисми, Туркманистон ва Қозоғистон учун зарур бўлган коммуникацияларнинг кўпчилиги Ўзбекистонда жойлашган. Иккинчидан, Тошкент ўзига хос, минтақанинг бошқа давлатларига ўхшамаган сиёсатни олиб боради. Бу сиёсат билан хоҳлайдими хоҳламайдими, минтақанинг барча далватлари, жумладан, Қозоғистон ва Россия ҳам келишишга мажбур. Ғарбда ҳам буни яхши тушунадилар. Агар Ўзбекистон билан ҳисоблашмасанг, унда минтақага таъсир ўтказа олмайсан, -деди Александр Князев.
Россиялик сиёсатшунос минтақа давлатларининг барчасида этник ўзбекларнинг кучли гуруҳлари истиқомат қилиши ҳам Ўзбекистон таъсирини оширади, деб ҳисоблайди. Унга кўра, расмий Тошкент айни пайтда “Ўзбекистон ташқарисидаги давлатларда яшовчи ўзбеклар ва уларнинг муаммолари Ўзбекистонга алоқадор эмас”, деган сиёсатни олиб бораётган бўлса-да, амалда минтақа давлатлари ҳукуматлари “ўзбек факторини” ҳисобга олишга мажбурдирлар.
Таҳлил давомида экспертлар яна бир муҳим жиҳатни ҳам эътиборга олган: Афғонистон-Ўзбекистон чегараси минтақанинг бошқа давлатлари чегараларига қараганда анча мустаҳкам, таҳдидлардан нисбатан ҳоли ва тинчроқдир.
-Афғонистон Бадахшонида Ўзбекистон исломий ҳаракати, Ислом жиҳоди каби террорчилик ташкилотларининг куч йиғаётгани маълум. Бу ердан Тожикистон ва Қирғизистонга таҳдид бўлиши мумкин. Чунки бу чегаралар мустаҳкам ва ишончли эмас. Бу икки давлатда коррупциянинг гуллаб-яшнаётгани чегарага ҳам таъсир ўтказмай қолмаган. Бу икки давлат чегарасидан Ўзбекистонга ва Россияга наркотикларнинг 80 фоизи олиб ўтилади. Бу икки давлатда кучишлатар тузилмалари заиф ва ҳукуматлар сиёсий нобарқарорлик шароитида ишламоқда. Иккинчи йўналиш эса Туркманистон-Афғонистон чегарасидир. Бу ерда Афғонистонда яшовчи этник туркманларнинг бир қисми Толибон бренди остида ҳаракат қилади. Уларнинг Туркманистонга ҳудудий иддаолари ҳам бор, -деди Александр Князев.
Сиёсатшунос фикрича, қўшни давлатлар чегараларининг мустаҳкам эмаслиги Ўзбекистон учун ҳам таҳдид яратади. Экспертлар, бундай шароитда Россия-Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигига эҳтиёж туғилмоқда деган хулосани билдирганлар.
-Коллектив хавфсизлик ташкилоти минтақа учун самарасиз уюшма, деб ҳисоблайман. Негаки, бу ташкилот асосан заиф мамлакатларга таянади. Ўзбекистон ва Россиянинг ўзаро икки томонлама ҳамкорлиги эса пайдо бўлган чақириқлар ва таҳдидларни тезкор равишда ҳал этиш имкониятини беради. Бироқ Москва ва Тошкентнинг бугунги кундаги муносабатлари яхшиланишни талаб этади, -дейди Александр Князев.
Ёпиқ таҳлилда минтақа хавфсизлигига реал таҳдид пайдо бўлган пайтда Хитой анъанавий тарзда бевосита ҳарбий аралашмаслик тамойилига амал қилиши эътироф этилди. Экспертлар фикрича, Хитой бу ҳолатда минтақага молиявий, ҳарбий –техникавий ёки дипломатик кўмак кўрсатиш эҳтимоли мавжуд.
Экспертлар хулосасида АҚШ ва НАТО минтақадаги хавфсизликни таъминлашга ўз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ёндашиши мумкинлиги айтилади.
“Молиявий бўҳрон ва бошқа бир қатор омиллар туфайли Ғарб ҳам минтақадаги хавфсизликни таъминлашга бугунги кундаги иштирокидан ортиқча миқдорда кўмак кўрсата олмайди”, дейилади ёпиқ таҳлил хулосасида.
Экспертлар Афғонситондаги вазият Марказий Осиё минтақасида АҚШнинг ҳарбий ҳозирлигини кучайтиришига ва Қирғизистондан Россия ҳарбий базасининг чиқарилиши учун Вашингтон томонидан босим кўрсатилишига сабаб бўлиши мумкинлигини ҳам эҳтимолдан соқит қилмайдилар. Бундай шароитда эса Украина воқеаларидан сўнг таранглашган Ғарб ва Россия муносабатларидаги кескинлик Марказий Осиё ҳудудидаги манфаатлар тўқнашуви доирасида янада чуқурлашуви мумкин.