Линклар

Шошилинч хабар
25 декабр 2024, Тошкент вақти: 00:26

“Ўзбеккўмир” бюджет ташкилотлардан насия кўмир ҳақини ололмаяпти


“Ўзбеккўмир” очиқ акциядорлик жамиятининг Ангрендаги корхонаси ишчилари ойлик маошлар ўз вақтида берилмаётганидан шикоят қилди. Бир гуруҳ ишчилар номидан Озодликка мурожаат қилган ишчи 1 апрель куни ноябрь ва декабрь ойликларининг 30 фоизи нақд пулда 70 фоизи пластик картага ўтказилганини айтди. Маошларни ўз вақтида тўлаш муаммо бўлиб қолаётганини тан олган корхона расмийлари буни банклар нақд пул бермаётгани билан изоҳлади.

“Ўзбеккўмир” очиқ акциядорлик жамиятининг Ангрендаги корхонаси ишчилари ойлик маошлар ўз вақтида берилмаётганидан шикоят қилди. Бир гуруҳ ишчилар номидан Озодликка мурожаат қилган ишчи 1 апрель куни ноябрь ва декабрь ойликларининг 30 фоизи нақд пулда 70 фоизи пластик картага ўтказилганини айтди. Маошларни ўз вақтида тўлаш муаммо бўлиб қолаётганини тан олган корхона расмийлари буни банклар нақд пул бермаётгани билан изоҳлади.


“Ўзбеккўмир” очиқ акциядорлик жамиятининг Ангрендаги корхонаси бир гуруҳ ишчилари номидан Озодлик билан боғланган Ботир исмли ишчиси (Унинг илтимосига кўра исми ўзгартирилди) ойлик маошлар ўз вақтида берилмаётганидан шикоят қилди.

- Бутун “Ўзбеккўмир” ишчилари, менимча етти мингдан ортиқ бўлса керак, бугун 1 апрель куни ноябрь ва декабрь ойининг маошини олишди. Масалан, кунига тонна-тонна кўмир ишлаб чиқарилади. Ундан тушган пуллар қаерга кетади? Бошқа корхоналарда, масалан, Ангрен иссиқлик электр станциясида ҳам аҳвол шундай, - дейди Ботир.

Унга кўра, “Ўзбеккўмир” корхонасининг молиявий аҳволи оғир бўлгани учун маошлар банкдан олинган кредит эвазига 70 фоизи пластик картага ўтказилган, 30 фоизи нақд пулда берилган.

- Ҳозир мана шу ойликлар банкдан олинган кредит эвазига бериляпти. Банкдан кредит олинади. Банк ўз шартларини қўяди. Масалан, 50 га 50 эмас, балки, 60 га 40 ёки 70 фоизини пластик картага ўтказиш 30 фоизини нақд пулда бериш шартини қўяди. Банк кредит берганидан кейин ўзининг шартини қўйишга ҳаққи бор, - дейди Ботир.

“Ўзбеккўмир”нинг ўз исмини айтмаган Ангрендаги корхонаси мутасаддиларидан бири Озодлик билан суҳбатда ишчиларга маошлар ўз вақтида берилмаётганини тан олди.

“Ўзбеккўмир” расмийси корхонада оғир молиявий вазият юзага келишида банк тизимини айблади.

- Ҳа, ҳозир бизда оғир молиявий вазият юзага келган ва маошларни ўз вақтида бера олмаяпмиз. Аммо биз банкдан кредит оляпмиз. Яқинда ноябрь ва декабрь ойлари учун кредит олдик. Аммо бизга нақд пул берилмаяпти. Бу банк ва банк тизимларининг айби билан бўляпти, - дейди “Ўзбеккўмир”нинг Ангрендаги корхонаси расмийси.

Унга кўра, корхона ишлаб чиқарган кўмир кўплаб давлат ташкилотларига арзон нархда сотилади ва олинган даромад ҳамма ҳаражатларни қоплаш учун етмайди.

- Биз қазиб чиқараётган кўмир асосан бюджет ташкилотлари ва аҳолига арзон нархларда берилади. Чунки кўмир нархи белгилаб қўйилган. Шунинг учун ундан тушган пул ҳамма ҳаражатга етмайди, - дейди “Ўзбеккўмир” расмийси.

Ангрендаги кўмир конининг собиқ мутасаддиларидан бири Озодлик билан суҳбатда қазиб чиқарилган қўмирдан олинган даромад корхонага етиб келгунича анча вақт ўтишини, шу боис ишчиларга маошларни ўз вақтида бериш кечикишини айтди.

- Улар кўмирни қазиб чиқарганидан кейин кўмирнинг кўп қисми Иссиқлик электр станцияларида электр энергиясига айлантирилади. Электр энергияси сотилиб пули “Ўзбеккўмир”нинг ҳисоб рақамига қайтиб келгунича вақт ўтади. Лекин ҳозир аҳвол оғир бўлгани учун ҳукумат кўмирнинг биржадаги нархини кўтарган.

Кўмир соҳасидаги вазиятни яхшилар учун ҳукумат эътиборни кучайтирган. Кўмир ишлаб чиқариш учун керакли қурилмаларни олиб беряпти. Шундай бўлса ҳам муаммолар бор. Лекин ойликлар бериш масаласида Республика бўйича кўп жойларда муаммолар бор. Навоий комбинати ҳам, Олмалиқ комбинатида ҳам ойлик маошларнинг ярми пластик карточкага, қолгани нақд пулда берилади, - дейди “Ўзбеккўмир”нинг Ангрендаги корхонаси собиқ мутасаддиси.
XS
SM
MD
LG