Линклар

Шошилинч хабар
28 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:16

Ўзбекистон Ўшга ярим ойдан бери газ бермаяпти


Ўзбекистон томони 15 кундан бери Ўшга газ бериш масаласида Россиянинг “Газпром” ширкати билан келиша олгани йўқ. Тошкент Ўшга бериладиган газни 10 апрель куни “Қирғизгаз” Россияга 1 долларга сотилганидан тўрт кун ўтгач ўчириб қўйган эди.

Қирғизистон Бош вазири ўринбосари Тайирбек Сарпашевнинг матбуотга айтишича, Ўшга қачон газ берилиши шу кунгача номаълум қолмоқда. Шу муносабат билан у ўшликларни сабрли бўлишга чақирди.

Россиянинг “Газпром” ширкатига сотиб юборилган “Қирғизгаз” ташкилоти расмийси Риспек Арунов эса 15 кундан бери Ўзбекистон томони билан олиб борилаётган музокаралар самарасиз бўлаётганини билдирди.

-Бизнинг телеграммаларимизга ўзбек томони жавоб бермаяпти. Ҳозир “Газпром” ҳам, “Қирғизгаз” ҳам Тошкент билан музокралар ўтказаяпти. Бироқ бундан натижа бўлмаяпти. Ўзбекистон томони газ бўйича шартнома муддатини узайтириш илтимосларини эътиборсиз қолдираяпти, - деди Риспек Арунов.
Ўзбекистон Ўшга ярим ойдан бери газ бермаяпти
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:07 0:00
Бевосита линк


10 апрель куни “Қирғизгаз”ни Россияга сотилиши юзасидан шартномани имзолаган Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ва “Газпром” раҳбари Алексей Миллер қирғизистонликларни бундан буён газ таъминотида узилишлар бўлмаслигига ишонтирган эди. Атамбаев хатто Қирғизистон Ўзбекистондан бўлган “газ қарамлигидан қутилиб, газ мустақиллигига эришди”, деб эълон қилиб юборган.

Аммо мазкур воқеадан тўрт кун ўтгач мамлакатнинг энг йирик шаҳарларидан бири бўлган Ўш аҳолиси газсиз қолди. “Қирғизгаз” раҳбари Тургунбек Калмурзаевнинг айтишича, айни пайтда Ўшни газ билан таъминлаш масаласи фақат “Газпром”га боғлиқ бўлиб турибди.

-“Эксклюзив импорт” деган тушунча мавжуд. Мана шу “эксклюзив импорт”га асосан Қирғизистонни газ билан таъминлаш ҳуқуқи фақатгина “Газпром”га берилган. Агар биз бу шартни бузиб, бошқа давлатлар билан мустақил шартнома тузсак, Россия билан имзоланган келишимни бузган бўламиз, - деди Тургунбек Калмурзаев.

Қирғизистон парламенти вице-спикери Бўдўш Мамирова эса парламент йиғинларидан бирида Бишкек Москва билан газ бўйича шартномани шошма-шошарлик билан имзолагани оқибатида бугунги кунда ўшликлар “зангори олов”сиз қолган, деган фикрни билдирган.

-Ўзбек қариндошларимиз “Қирғизгаз”нинг Россияга сотилиши жараёнини диққат билан кузатиб туришди. Мазкур жараёнда Ўзбекистон омили эсдан чиқарилгани ва бу омил шартномада акс этмагани сабабли ҳам мана шундай вазият юзага келди, -деди Бўдўш Мамирова.

Ўзбекистон Қирғизистонга йилига 1 миллиард кубометр газ сотади. Қирғизистон томони Ўзбекистон газнинг ҳар минг куб метрини 260 доллардан, яъни жаҳон баҳосида сотишидан ва газ таъминотини тез-тез ўчириб қўйишидан норозилик билдириб келган. “Қирғизгаз”ни Россияга сотиш жараёнида мана шу ҳолатлар сабаб сифатида рўкач қилинган эди.

Россия билан имзоланган шартномага асосан “Газпром” Қирғизистонда газ соҳасини ривожлантириш учун 600 миллион доллар сармоя ётқизади ҳамда “Қирғизгаз”нинг Ўзбекистон ҳамда Қозоғистондан бўлган 40 миллион доллар қарзини тўлайди.
XS
SM
MD
LG