Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 01:30

Пастдарғомлик ўқувчи қиз дала шийпонида ўз жонига қасд қилди


21 октябрь куни Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги 82-сонли ўрта умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Соҳиба Туримова маҳаллий дала шийпонлардан бирида ўзини осиб ўлдирди.

“Озодлик” манбасига кўра, воқеа эрталаб содир бўлган ва қизнинг арқонга осилган жасади дала шийпонининг хўжалик хоналаридан биридан топилган.

“Қиз яшаган хонадоннинг моддий аҳволи оғир бўлган. Бечора қиз мавсум бошидан бери мактабга бормай пахта тераётган экан. Энг қизиғи, ўқитувчилар бирор марта унинг мактабга келган-келмагани билан қизиқмаган. Ҳозир тўполон бўляпти, мактабни прокуратура босган. Қизни туманга экспертизага олиб кетишган” дейди манба.

Манбага кўра, Туримованинг ўз жонига қасд қилиш сабаблари ҳозирча аниқ эмас. Аммо ўқувчи қиз ота-онасининг хоҳиши билан ҳашарга жалб қилингани ва ўзи яшайдиган Гўзалкент маҳалласи аҳолиси билан биргаликда пахта териб келгани маълум.

“Озодлик”нинг телефон орқали мурожаатига ўзини Соҳиба ўқиган мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари деб таништирган Абдулла Муродов болаларнинг пахта ҳашарига жалб қилинмагани айтиб, гапни қисқа қилди. Пастдарғом тумани прокуратураси ўқувчи қиз ўлими юзасидан изоҳ бермади.

Соҳиба Туримованинг ўлими билан Озодликка маълум бўлган пахта қурбонлари сони 19 нафарга етди.

XS
SM
MD
LG