Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:54

Фаоллар президентликка Каримов номзодини кўрсатмасликни талаб қилди


Ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиларининг Бош прокурор, Сенат раиси, Конституциявий суд ва Марказий сайлов комиссиясига ёзган шикояти.
Ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиларининг Бош прокурор, Сенат раиси, Конституциявий суд ва Марказий сайлов комиссиясига ёзган шикояти.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш альянси Республика Бош прокурори Рашид Қодировдан амалдаги президент Ислом Каримов намзодининг президентликка кўрсатилганини ноқонуний деб топишни талаб қилмоқда. Айни пайтда Ўзбекистон Мустақил инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ташаббус гуруҳи ўзбекистонликарни 29 мартда ўтадиган президентлик сайловини байкот қилишга чақирди.

"Альянс": Каримов Қонунга амал қилсин!

“Альянс” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти Ўзбекистон Бош прокурори, Олий Мажлис Сенатининг раиси, Конституциявий суд раиси ва Марказий сайлов комиссияси раиси номига 2 февраль куни йўлланган шикоятда таъкидланишича, президентликка Ислом Каримов номзоди кўрсатилгани Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 90-моддасига зид келади.

Шикоятга имзо чеккан ҳуқуқ фаоллари Елена Урлаева, Шуҳрат Рустамов ва мустақил журналист Малоҳат Эшонқулова Ислом Каримов уч марта президентлик ваколатини ўтаб бўлгани, Конституциянинг 90-моддасида:“Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг Президенти бўлиши мумкин эмас”, деб қайд этилганини юқорида номи айтилган ташкилот раҳбарларига эслатади.

Шикоятда Бош прокурордан Ўзбекистон президентлигига Ислом Каримов номзодини кўрсатиш юзасидан Либерал демократик партиянинг қарори бекор қилиниши илтимос қилинади. Шунингдек, Конституциявий суд раисидан "Либерал демократик партиянинг бўлажак президент сайловига тўртинчи маротаба амалдаги Президент И.Каримовнинг номзодини кўрсатиш хақидаги қарори Конституцияга мос эмаслиги тўғрисида хулоса бериш" сўралади.

“ Марказий Сайлов хайъатининг Раисига мурожаат қилиб, бўлажак Президент сайловида амалдаги Президент И.Каримовни Президент лавозимига номзодлар рўйхатига киритишни Ўз.Р.Конституциявий суди бизнинг Шикоятимизни кўриб чиқиб, Ўз.Р.ЛДП нинг мазкур Қарорини Ўз.Р. Конституцияси талабларига мос эмаслиги тўғрисида Хулоса чиқаргунича ва Ўз.Р. Бош Прокурори хамда Ўз.Р. Олий Мажлис Сенатининг Раиси бизнинг Шикоятимиз юзасидан тегишли Қарорлар қабул қилгунича тўхтатиб туришингизни сўраймиз”, дейилади шикоятда.

Ташаббус гуруҳи президентлик сайловини байкот қилишга чақирди

2 февраль куни Тошкентдаги Мустақил инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ташаббус гуруҳи ўзбекистонликларни 29 мартдаги президентлик сайловларида Ислом Каримовга овоз бермаслик ёки сайловларни бойкот қилишга чақирган баёнотни Интернет тармоғи орқали эълон қилди.

Гуруҳ баёнотида Ислом Каримов мамлакатни бошқарган 26 йил давомида сиёсатда, иқтисодда, ижтимоий соҳада ижобий ўзгаришлар кузатилмагани, аҳолининг 8 миллионга яқини хориж давлатларига меҳнат муҳожири сифатида кетишга мажбур бўлгани ҳақида айтилади ҳамда ўзбекистонликлар таҳдид ва босимлардан қўрқмасликка чақирилади. "Унутманг, сиз мустақил Ўзбекистоннинг ҳақиқий эгасисиз" дейилади баёнотда.

"2005 йил 13 майида Андижонда бир неча юз фуқароларнинг отиб ўлдирилиши учун масъул бўлган шахс қандай қилиб давлатни бошқариши мумкин?" "8 миллиондан ортиқ фуқаролар иш йўқлигидан Россия, Қозоғистон ва бошқа МДҲ мамлакатларида сарсон-саргардон юргани учун ким айбдор?" дея хитоб қилади ўз мурожаатида мустақил инсон ҳақлари гуруҳи.

Мазкур баёнот юзасидан Мустақил инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов билан суҳбатлашдик.

Ўзбекистон Мустақил инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:16 0:00
Бевосита линк

АввалроқЎзбекистон Либерал демократик партияси президентлик сайловига номзоди кўрсатилган амалдаги президент Ислом Каримов фойдасига 1 миллион имзо тўпланганини хабар қилган эди.

Озодлик манбалари президентликка номзодларни қўллаб-қувватлаш варақасига имзо йиғиш Ўзбекистоннинг барча вилоятларида ихтиёрий-мажбурий тарзда ўтказилаётганини айтмоқда.

Навоий кон-металлургия комбинатининг ишчилари 28 январь куни Озодлик радиосига Ислом Каримовни мамлакат президентлигига номзод сифатида кўрсатиш ҳақидаги варақага имзо қўйишга мажбурланаётганликларини билдирган. Ишчиларнинг айтишларича, имзо қўйишни истамаган шахсларга ишдан ҳайдалиш билан таҳдид қилинаяпти.

Ислом Каримов номзоди 15 январь куни Либерал демократлар партияси томонидан кўрсатилган эди.

XS
SM
MD
LG