Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:42

Бўстонлиқда дала ҳовли эгаларидан теримчилар учун ёрдам пули ундирилмоқда


Ёрдам чақириғи
Ёрдам чақириғи

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида расмийлар пахта “теримчилари”ни иссиқ овқат билан таъминлаш важи билан дала ҳовлиларини кирага берувчи шахслардан “ёрдам” пули ундирмоқда.

Бу ҳақда Озодликка туманнинг Хўжакент қишлоғи яшовчилари маълум қилди.

Тоғли Бўстонлиқ тумани аҳолиси асосан боғдорчилик ва сайёҳларга хизмат кўрсатиш билан шуғулланади.

Ўзбекистонликлар орасида “Иккинчи Швейцария” номини олган туманда ўнлаб дам олиш оромгоҳлари ва меҳмонхоналар фаолият кўрсатади.

Навбатчи теримчилар

Хўжакентликларга кўра, ушбу фуқаролар йиғини раҳбарияти дала ҳовлиси бўлган шахслардан маҳаллалардан навбат билан пахта теримига юборилаётган шахсларни озиқ-овқат билан таъминлаш учун 50 мингдан 300 минг сўмгача “ёрдам” пули беришни сўраяпти.

Маҳалла комитетидагилар ёзда ижарага қўйиладиган дала ҳовлилардан 50 мингдан 300 минггача пахтага пул сўрамоқда,” деб ёзади Озодлик билан WhatsApp орқали боғланган хўжакентликлардан бири.

Унинг маълум қилишича, пул йиғиш тадбири 10 сентябрдан бошланган.

Яна бир хўжакентлик ҳар бир хонадондан бир киши навбат билан пахтага чиқарилаётганини айтди.

Ҳар бир теримчига 60 килодан норма қўйилган. Шунча пахтани бир кунда териб бериш шарт экан. Етмаганига пахтани сотиб олиш керак. Агарда кимда-ким сотиб ололмаса, ўша кунги навбатчилиги ўтмас экан,” дейди Хўжакент яшовчиси.

Аммо, Озодлик боғланган Бўстонлиқ туманининг бир неча оромгоҳи, меҳмонхонаси ва даволаниш масканлари ходимлари пахта теримчилари учун улардан пул йиғилмаётганини билдирди.

“Бундай топшириқ бермаганмиз”

Озодлик билан суҳбатлашган Бўстонлиқ ҳокимиятининг навбатчиси тумандаги фуқаролар йиғинларига “бундай топшириқ бермаганмиз,” дея пахта теримчилари озиқ-овқати учун хусусий тадбиркорлардан пул йиғилаётганини рад қилди.

Бироқ WhatsApp орқали Озодликка юборилган ҳужжатда хўжакентлик хусусий дала ҳовлилари эгаларининг иддаолари ўз тасдиғини топган.

Хўжакент қишлоқ фуқаролари йиғини имзоси қўйилган ҳужжатда, жумладан, шундай битилган:

Хўжакент қишлоқ фуқаролари йиғини Сиздан 2015 йил 10 сентябрдан Ўзбекистонимизни миллий бойлиги бўлган Пахта йиғим-теримига ялпи сафарбарлик қилинганлиги сабабли, Хўжакент қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидан сафарбар қилинаётган “теримчилар” (уюшмаган аҳоли)ни иссиқ овқатига кетадиган озиқ-овқатлари харажатларини қоплаш учун имкон даржасида ёрдам беришингизни илтимос қилади. Пахта-йиғим теримига ўз ҳиссангизни қўшаётганингиз учун олдиндан миннатдорчилик билдирамиз.

Ўзбекистонда қонунчиликка мувофиқ, манфаатдор фермер хўжалиги томонидан теримчилар алоҳида ётиш, ювиниш жойлари яратиш, кунлик иссиқ овқат ҳамда ичимлик суви билан таъминланиши шарт.

Пахта ҳашарчилари учун транспорт харажати ҳам фермер хўжалиги томонидан қопланади.

XS
SM
MD
LG