Линклар

Шошилинч хабар
19 ноябр 2024, Тошкент вақти: 06:34

Пелоси Трамп «порага сотиб олиш»га иқрор бўлганини иддао қилмоқда


АҚШ Конгрессининг Намояндалар палатаси спикери Нэнси Пелоси
АҚШ Конгрессининг Намояндалар палатаси спикери Нэнси Пелоси

АҚШ Конгрессининг Намояндалар палатаси спикери Нэнси Пелоси иддао қилишича, президент Дональд Трамп Украина билан боғлиқ жанжалда “пора бериб сотиб олиш”га уринганига иқрор бўлган. У кўпчилик ҳозиргача ишлатиб келаётган жиноятга оид лотинча "quid pro quo"дан (“хизматга – хизмат”) ҳам аниқроқ иборани қўллаб, айбловларга бошқача таъриф берган.

− Бу – пора билан сотиб олиш, − деди Намояндалар палатасидаги энг юқори лавозимли демократ 14 ноябрдаги матбуот конференциясида Трампнинг 25 июлдаги телефон қўнғироғи чоғида Украина президентига бир хизмат борлигини айтганини назарда тутиб.

‒ Президент иқрор бўлиб, бу “жуда зўр” деб айтди, мен буни бутунлай нотўғри деб ҳисоблайман. Бу – пора билан сотиб олиш, ‒
деди Пелоси Трамп “жуда зўр” деб атаган телефон қўнғироғини эслатиб. Трамп ўша қўнғроқлашиш вақтида бирорта қонунбузарлик бўлганини тан олмаган эди.

‒ Пора сайлов билан боғлиқ қонунбузарликни тергов қилиш ҳақида ошкора баёнот бериш эвазига ҳарбий ёрдам бериш ёки бермасликдан иборат. Бу – пора билан сотиб олишдан бошқа нарса эмас, ‒ деди Пелоси.

− Президент Доналд Трампнинг ўз сайловига ёрдам олиш учун расман чет мамлакатдан фойдаланиш ва шу мақсадда маълумот олиш учун бекитиқча қилган иши импичмент эълон қилинишидан олдин истеъфога чиққан собиқ президент Ричард Никсонинг қилмишини арзимас нарсага айлантириб қўяди, − деди спикер.

Конституцияда “хиёнат, порахўрлик ва ёки бошқа оғир жиноятлар ва қонунбузарликлар” импичментга сабаб бўладиган жиноятлар деб белгиланган. Кўпгина танқидчилар "quid pro quo" иборасини қўллаб келаётган эди, энди америкаликларга янада тушунарли бўлган “порахўрлик” ва “тамагирлик” атамаларидан фойдаланмоқда.

Танқидчилар Трамп ўзининг сиёсий рақиблари ишини тергов қилишга Зеленскийни мажбурламоқчи бўлиб, ўта зарур ҳарбий ёрдамни тўхтатиб қўйганликда ва Украина етакчисининг Оқ Уйга ташрифини пайсалга солиб, хизмат ваколатларини суиистеъмол қилаётганликда айбламоқда.

Ушбу фикрлар Демократлар бошлаган импичментга оид тингловнинг иккинчи куни арафасида янгради, унда Трампнинг Киев билан муносабатлари муҳокама қилинмоқда.

Вашингтон билан Киев муносабатларидаги муҳим шахс ҳисобланган АҚШнинг собиқ элчиси Мари Йовановичнинг 15 ноябрда маҳаллий вақт билан 9:00 да кўрсатма бериши режалаштирилган.

Йованович элчи сифатида май ойида қўққисдан чақариб олинган эди. У маъмуриятнинг ушбу қарорини Вакиллар палатасининг суриштирув билан шуғулланадиган 3 та қўмитасига сиёсий сабабларга кўра ва сохта айбловлар билан қабул қилинганини гапириб берган эди.

Демократлар раҳбарлигидаги айни суриштирув импичмент билан боғлиқ суд маҳкамасигача ва Сенатдаги суриштирувгача бориб етиши мумкин. Унда президент чет мамлакат ҳукуматини ўз рақиблари ишини тергов қилишга ундаш билан шахсий ёки сиёсий фойда олиш учун хизмат ваколатларини суиистеъмол қилган-қилмагани ёки ушбу хатти-ҳаракатлар импичментга тортадиган жиноят экани ёки йўқлиги аниқланади.

Хусусан, Трамп Киевга беришга мўлжалланган 390 миллион АҚШ долларилик ҳарбий ёрдамни ушлаб туриш билан Зеленскийдан 2016 йилдаги сайлов демократларга ҳамда унинг 2020 йилги президент сайловидаги рақиби Жо Байден ва ўғли Ҳантерга нисбатан тергов ўтказишни сўраган-сўрамаганига ойдинлик киритилиши керак.

Танқидчилар президент (Виктор Янукович) Украинадан Москванинг марҳамати билан чиқиб кетгани, Россия 2014 йилда Украинанинг Қрим вилоятини босиб олгани, Украина шарқидаги ҳукумат қўшинлари билан урушда бўлгинчиларни қўллаб-қувватлагани ва бу уруш 13 минг кишининг ёстиғини қуритганини айтмоқда.

Оқ Уй билан президент тарафдорлари у импичментга сабаб бўладиган ҳеч қандай жиноят қилмаганини, лекин баъзилар Трампнинг Зеленскийга билдирган фикрлари чакки бўлганини айтмоқда.


XS
SM
MD
LG