Линклар

Шошилинч хабар
15 ноябр 2024, Тошкент вақти: 08:35

Бишкек суди АҚШ "қора рўйхат"га киритган собиқ божхона мулозимини жарима қўллаб озод қилди


Озодлик радиоси қирғиз ҳизмати Райимбек Матраимов асос солган коррупциявий схема ҳақида қатор журналистик суриштирувларни эълон қилган.
Озодлик радиоси қирғиз ҳизмати Райимбек Матраимов асос солган коррупциявий схема ҳақида қатор журналистик суриштирувларни эълон қилган.

АҚШ томонидан йирик коррупционер сифатида қора рўйхатга тиркалган Қирғизистон божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов 11 февраль куни Бишкек шаҳар Биринчи Май туман суди қарори билан 260 минг сўм (3 минг доллар) миқдорида жаримага тортилиб, суд залидан озод қилинди.

“Райим миллион” деган ном билан машхур бўлган собиқ амалдорнинг музлатиб қўйилган активлари, банк ҳисоблари ва мол-мулки унга қайтариладиган бўлди. Райимбек Матраимов судда коррупция бўйича барча айбловларни тан олди.

2020 йилнинг 9 декабрида АҚШ Молия вазирлиги Райимбек Матраимов жаҳондаги йирик коррупционерлардан бири сифатида “қора рўйхат”га киритилганини эълон қилган эди.

Ўша пайтдаги АҚШ давлат котиби Майк Помпео 10 декабрда Райимбек Матраимов ва унинг хотини Уулкан Тургунова “Магнитский рўйхати”га киритилганини расман эълон қилган.

Озодлик радиоси қирғиз ҳизмати Райимбек Матраимов асос солган коррупциявий схема ҳақида қатор журналистик суриштирувларни эълон қилган.

Қирғизистоннинг ўтган йили октябрь ойида истеъфо беришга мажбур бўлган президенти Сўўрўнбай Жээнбеков эса, Раим миллионни жазога тортиш талаби билан ўтказилган митингларни эътиборга олмай, Матраимовни жазога тортиш учун “фактлар етарли эмас”лигини айтиб келган.

Озодлик радиоси қирғиз ҳизмати суриштирувларида Раимбек Матраимов коррупциявий схема асосида Қирғизистондан камида 700 миллион долларни ноқонуний равишда чет элга олиб чиқиб кетгани айтилади.

Бишкек шаҳар Биринчи Май туман суди Райимбек Матраимовни 260 минг сўм (тақрибан 3 минг доллар) миқдорида жаримага тортди. Суд ҳукми билан унинг музлатиб қўйилган активлари, банк ҳисоблари ва мол-мулки ҳибсдан чиқарилди. Ҳукмни судья Гулзат Дийқанбаева ўқиб эшиттирди.

Суд ҳукми билан Раимбек Матраимовга мамлакатдан чиқиб кетишга тўсқинлик қилувчи қарор ҳам бекор қилинди. Райимбек Матраимов судда коррупция бўйича барча айбловларни тан олди.

Судья Гулзат Дийқанбаева судланувчи Райимбек Матраимов тергов билан ҳамкорлик қилишга рози бўлганини эътироф этган ҳолда, суд терговини юритмасдан ҳукм эълон қилинишини билдирди.

Давлат айбловчиси сифатида судда иштирок этган прокурор эса Матраимов коррупционер сифатида Қирғизистон давлатчилигига келтирилган зиённи тўлиқ тўлаб берганини айтиш билан чекланди.

Журналистик суриштирувлар жараёнида Матраимов камида 700 миллион долларни Қирғизистондан ноқонуний олиб чиқиб кетгани иддао қилинган.

Миллий хавфсизлик хизмати ва прокуратура Райимбек Матраимов Қирғизистонга 2 миллиард сўм, тақрибан 25 миллион доллар зарар келтирган деган фаразни илгари суриб, Матраимов бу маблағни тўлиғи билан давлат ҳазинасига қайтарганини айтмоқда.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Давлат божхона қўмитасидаги коррупция фактлари бўйича 2020 йил 17 октябрь куни очилган судгача тергов доирасида 20 октябрь куни Раимбек Матраимов қўлга олингани ҳақида маълум қилганди. Хабарномада бу коррупцион схемаларга алоқадор 40 чоғли киши аниқлангани, уларнинг қаерда экани ва шахси маълумлиги ҳақида билдирган.

Кейинроқ қўмита Матраимов тергов ҳисоб-китобига кўра 2 миллиард сўм (тақрибан 25 миллион АҚШ доллари) миқдоридаги давлатга етказилган зарарни 2020 йил ноябрь ойи охиригача қоплашга тайёрлигини маълум қилган.

Райим Матраимов Озодлик радиосининг қирғиз хизмати, Уюшган жиноятчилик ва коррупцияни тадқиқ қилиш дастури (OCCRP) ҳамда Бишкекдаги Kloop ахборот сайти 2019 йилдан бери ҳамкорликда ўтказган журналистик суриштирувлар натижасида бир қатор коррупцион схемалар орқали ноқонуний бойиганлиги иддао қилиб келинаётган эди.

Мазкур журналистик суриштирув ортидан Қирғизистонда коррупцияга қарши кўп минг кишилик намойишлар бўлиб ўтган.

АҚШ 2020 йилнинг 10 декабрида Қирғизистон божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Раимбек Матраимов ва унинг хотини Уулкан Тургуновага нисбатан “Магнитский рўйхати” доирасида санкция жорий қилди.

АҚШ давлат котиби Майк Помпео ўша куни “Твиттер” саҳифасида: “Бугун мен собиқ қирғиз амалдори Раимбек Матраимов билан унинг хотинини коррупциявий тандем тузгани учун “Магнитский рўйхати”га киритдим. АҚШ коррупцияга қарши курашади ва жаҳонда инсон ҳуқуқларини бузганлар учун жавобгарликни кучайтиради”, - деб ёзганди.

АҚШ Молия вазирлиги эълон қилган билдирувда айтилишича, Матраимов Қирғизистонда кенг миқёсли коррупциявий схемани тузган ва пул ювишда иштирок этган.

Расмий билдирувда 49 ёшли Матраимов мамлакатдан ноқонуний равишда камида 700 миллион долларни олиб чиқиб кетган, божхона тўловларини четлаб ўтиш мақсадида мансабдор шахсларни сотиб олган ва пул ювган, деб айтилади.

АҚШда 2012 йилда қабул қилинган Магнитский қонуни асосида “қора рўйхат”га инсон ҳуқуқларини бузган ва жиддий коррупциявий схемаларга аралашган шахслар киритилади.

XS
SM
MD
LG