Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 21:33

“Ватанпарвар тадбиркорлар” Юлия Навальнаяни сайловларга қўймасликни таклиф қилмоқда


Юлия Навальная турмуш ўртоғи Адексей Навальний заҳарланиши ортидан даволанган Омск шаҳар касалхонасида - 21 август, 2020
Юлия Навальная турмуш ўртоғи Адексей Навальний заҳарланиши ортидан даволанган Омск шаҳар касалхонасида - 21 август, 2020

“Аванти” Бизнес-патриотизмни ривожлантириш бўйича тадбиркорлар ассоциацияси (Россия) хорижий агент мақомидаги жисмоний шахслар ва уларнинг яқин қариндошлари учун мамлакатдаги барча даражадаги сайловларда иштирок этишни тақиқлашни таклиф этмоқда. Ассоциация президенти Раҳман Янсуковнинг Давлат Думаси ва Федерациялар Кенгаши спикерлари номига йўллаган шу мазмундаги хати РИА Новости сайтида эълон қилинди.

Мактубда айтилишича, қонунчиликка тегишли ўзгартиш киритиш Беларусда юзага келган вазият такрорланишининг олдини олишга ёрдам беради.

“Беларусда бутун ёз ва куз бўйи давом этган оммавий норозилик чиқишлари, кичикроқ миқёсда бўлса-да, ҳануз давом этмоқда. Маълумки, ёнғинни ўчиришдан кўра, унинг олдини олиш осонроқ. Хорижий агент Алексей Навальнийнинг рафиқаси бўлмиш Юлия Навальнаянинг Давлат Думасига бўладиган сайловларда иштирок этишининг олдини олиш “беларусча сценарий”га тўсиқ қўяди ва мамлакатимиз сиёсий тизимининг барқарорлигига ижобий таъсир этади”, — дейилади ассоциация мактубида.

Россиядаги ўзбекистонлик муҳожирлар намойишлар ва Навальний ҳақида нима демоқда?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:18 0:00

Янсуков мазкур таклифнинг “долзарблиги”ни “чет элдан молиявий дастак олувчи ғарбпараст жамоатчилик вакилларининг ҳукуматни куч билан алмаштириш мақсадида ўта фаол ҳаракат қила бошлагани” билан изоҳлайди.

“Кўриб турибмизки, Алексей Навальний Россияга “ғолибона” қайтганидан сўнг, мамлакатда вазиятни издан чиқаришга уринишлар авж олди, бундай ҳаракатлар 2021 йил 19 сентябрга белгиланган Давлат Думасига сайловларга қадар тўхтамайди, эҳтимол, сайловдан кейин ҳам давом этиши мумкин”, — дейди у.

Таъкидлаш жоизки, Алексей Навальний на Россия Федерацияси Адлия вазирлиги ва на бошқа давлат органлари томонидан хорижий агент сифатида тан олинган.

Заҳарланганидан сўнг бир неча ой Германияда даволанган мухолифат етакчиси Алексей Навальний 17 январь куни Россияга қайтгани заҳоти ҳибсга олинган эди. Эртасига Химки шаҳар суди сиёсатчини 30 суткага қамоқда қолдирди. 2 февраль куни эса, Москванинг Симонов туман суди Навальнийга нисбатан муқаддам белгиланган уч йилу олти ойлик шартли қамоқ жазосини ҳақиқийсига алмаштириш тўғрисидаги тақдимномани қаноатлантирди. Уй қамоғида ўтказилган вақт чегириб ташланса, Навальний икки йилу саккиз ой муддатни умумий тартибдаги колонияда ўташи керак.

23 ва 31 январь ҳамда 2 февраль кунлари Россия шаҳарларида сиёсатчини қўллаб норозилик намойишлари ўтказилди. Ушбу норозилик чиқишларида 11 мингдан ортиқ киши ҳибсга олингани ва 50 та жиноят иши очилгани айтилмоқда. “Левада-Центр” ўтказган сўров натижаларига кўра, Россияда яшовчи ҳар бешинчи киши Алексей Навальний фаолиятига хайрихоҳ.

XS
SM
MD
LG