Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:01

Грузин намойишчилари парламент яқинидаги полиция билан тўқнашувдан сўнг судга тортилмоқда


Полиция намойишчиларга қарата сув сепгани учун улар катта тўдаларга бирлашди. Сув сепиш иш бермади ва қоронғи тушиши билан намойишчилар билан полиция ўртасида тўқнашувлар бошланиб кетди. 2019, 18 ноябрь.
Полиция намойишчиларга қарата сув сепгани учун улар катта тўдаларга бирлашди. Сув сепиш иш бермади ва қоронғи тушиши билан намойишчилар билан полиция ўртасида тўқнашувлар бошланиб кетди. 2019, 18 ноябрь.

Тбилиси суди Грузия парламенти олдида норозилик намойиши вақтида ҳибсга олинган 37 кишини полицияга бўйсунмаганлик ва безорилик айблови билан суд қилади. Бу ҳақда уларнинг адвокати Георги Ониани хабар қилди.

Ички ишлар вазирлигининг бир кун олдинги баёнотида айтилишича, парламентга барча кириш жойлари “сунъий тўсиқлар”дан тозаланди.

“Қонун чиқарувчи ҳокимият ҳеч бир тўсиқсиз фаолият кўрсатиши мумкин”, дейилади баёнотда.

Тартибсизликлар юзлаб намойишчилар парламент яқинидаги тўртта жойга йиғилиб турганида ўша ерга полиция махсус бўлинмаси борганида, “Яшасин Грузия!” деб бақириқлар билан бошланиб кетди.

Полиция намойишчиларга қарата сув сепгани учун улар катта тўдаларга бирлашди. Сув сепиш иш бермади ва қоронғи тушиши билан намойишчилар билан полиция ўртасида тўқнашувлар бошланиб кетди.

ИИВ қўшимча қилишича, тозалаш амалиёти вақтида 6 киши, жумладан, икки нафар полиция зобити яраланди. Вазирлик ўша куни эртароқ берган баёнотида намойиш “қонун доирасидан чиқиб кетгани”ни айтган эди.

Ғарб дипломатлари намойиш зўравонликка айланиб кетиши мумкинлигидан хавотир изҳор қилди.

17 ноябрда Тбилисида 20 000 киши намойишга чиққач, Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқи Грузия ҳукумати, сиёсий партиялари ва фуқаролик жамиятини навбатдан ташқари сайлов бўйича “тинч ва ўзаро ҳурматга асосланган мулоқот” қилишга чақирди.

Тбилисида июнь ва июль ойларида бир неча ҳафта мобайнида намойишга чиққан минглаб қишиларнинг талаби 2020 йилдан бошлаб сайловда аралаш овоз бериш тизимини пропорционал овоз беришга ўзгартириш бўлган эди.

Ҳозирги кунда Грузия парламенти депутатларининг ярми пропорционал овоз бериш йўли билан сайланади.

Мухолиф партиялар амалдаги сайлов тизими адолатсиз экани ва бу ҳокимиятдаги “Грузия орзуси” партиясига қўл келишини айтмоқда.

“Грузия орзуси” партияси, жумладан, унинг миллиардер асосчиси ва етакчиси Бидзина Иванишвили жадаллаштирилган ислоҳотни қўллаб чиққан эди, аммо таклиф этилган қонун лойиҳаси барибир қабул қилинмади.

Бу айрим қонун чиқарувчилар, хусусан, спикер ўринбосари Тамар Хангошвилининг партиядан чиқиб кетишига сабаб бўлди.

Шунга қарамасдан, Тбилиси мэри, “Грузия орзуси” партияси бош котиби Каха Каладзе сайловчилар бир оз кутиб туриши ва фикрини овоз бериш қутиси ёнида билдириши кераклигини айтди.

ЕИнинг Грузиядаги делегацияси ва АҚШ элчихонаси 17 ноябрдаги қўшма баёнотида “Грузия жамияти кенг қатламларининг парламент конституцион тузатишларни қабул қила олмаётгани сабабли ҳафсаласи пир бўлганини эътироф этаётгани”ни билдирди.

Ушбу масала юзасидан овоз берилиши Европа кенгаши Парламент ассамблеясининг (ПАСЕ) ҳам танқидига сабаб бўлган эди.

XS
SM
MD
LG