Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 04:12

23 давлат раҳбари пандемияларнинг олдини олишга қаратилган битим ғоясини дастаклади


Раҳбарларга кўра, битиман кўзланган мақсад дунёнинг COVID-19 пандемиясидан тўғри хулоса чиқаришига эришишдир.
Раҳбарларга кўра, битиман кўзланган мақсад дунёнинг COVID-19 пандемиясидан тўғри хулоса чиқаришига эришишдир.

Сешанба куни 23 давлат раҳбари ва ЖССТ ҳозирда забтига олаётган коронавирус пандемиясига ўхшаш янги пандемияларга қарши курашиш учун халқаро битим тузиш ғоясини маъқуллашини билдирди.

Барча давлатларга пандемия даврида вакциналар, дори‑дармонлар, диагностика воситалари олиш учун тенг имконият бериши кўзланган ушбу битим ғояси ўтган йили ноябрда Катта йигирмалик давлатлари саммитида Европа Кенгаши раиси Шарль Мишель томонидан илгари сурилган эди.

Сешанба куни ушбу ғояни Фижи, Португалия, Руминия, Британия, Руанда, Кения, Франция, Германия, Греция, Корея, Чили, Коста‑Рика, Албания, ЖАР, Тринидад‑Табаго, Нидерландия, Тунис, Сенегал, Испания, Норвегия, Сербия, Индонезия, Украина ва ЖССТ раҳбарлари расман қўллашини билдирди.

“Келгусида ҳам бошқа пандемиялар, соғлиқ масаласида фавқулодда ҳолатлар бўлади. Ҳеч бир алоҳида давлат ёки халқаро агентлик бунга ёлғиз ечим топа олмайди”, деди раҳбарлар йирик газеталарда эълон қилинган умумий мақолада.

“Биз давлатлар пандемияларга тайёрлик ва уларни бартараф қилиш бўйича янги халқаро битимни ишлаб чиқиш устида ишлашимиз керак”, дейди улар.

Бу битимдан кўзланган бош мақсад аввалдан огоҳлантириш тизимлари, маълумотларни бўлишиш, вакциналар, дорилар, диагностика ва шахсий ҳимоя воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш ва тарқатиш орқали дунёнинг келгусидаги пандемияларга бардошини оширишдир, дейди улар.

Шунингдек, битимда инсонлар, жониворлар ва умуман, сайёра саломатлиги ўзаро боғлиқлиги, бу эса глобал миқёсда шаффофлик, муштарак масъулият ва ҳамкорликни тақозо қилиши таъкидланади.

“Ҳалқаро ташкилотлар ва давлатлар раҳбарлари сифатида бизнинг масъулиятимиз дунёнинг COVID-19 пандемиясидан тўғри хулоса чиқаришига эришишдир”, деб ёзади етакчилар.

XS
SM
MD
LG