Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:37

Зокир Алиев: Мени 159 да айблаб, 60 долларлик жарима билан чиқариб юборишди!


Ўзбекистон суди томонидан мамлакат конституциявий тузумига тажовуз қилганликда айбдор деб топилган АҚШ фуқароси Зокир Алиев Озодлик билан суҳбатда суд ҳукмига эътирози йўқлиги, бу бўйича юқори инстанцияга арз қилиш нияти йўқлигини билдирди.

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:48 0:00
Бевосита линк

Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди​ Алиевни Ўзбекистон Жиноят кодексининг 159-моддаси 1 қисми (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) ва 244-2-моддаси 1 қисмида (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда айблаб, энг кам ойлик иш ҳақининг 600 баробари миқдорида жарима жазоси тайинлади.

Айни пайтда¸ суд “инсонпарварлик ва адолат” тамойилларидан келиб чиқиб¸ судланувчининг кейинги 18 йил давомида жиноий фаолият билан бошқа шуғулланмаганлигини инобатга олиб¸ Алиевга жиноят содир этилган пайтдаги энг кам иш ҳақининг 600 баравари миқдорида жарима тўлаш жазоси тайинлаган. Бу жарима миқдори¸ Алиевга кўра¸ 1 миллион 50 минг сўмни ташкил этган.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси берган виза асосида июнь ойи бошида яқинларини кўриш учун Ўзбекистонга келган Алиев¸ 16 июнь куни Қашқадарë вилояти Чироқчи туманида ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинган¸ аммо 22 июнь куни озодликка чиқарилган эди.

Бу воқеа юзасидан ДХХ эълон қилган расмий баëнотда¸ “Ўзбекистон ислом ҳаракати”нинг бошқа аъзолари берган кўрсатмаларга асосан, диний-экстремистик ва террористик фаолиятни амалга оширгани учун 2005 йилда ДХХ тергов бўлимлари томонидан З. Алиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159, 223 ва 2442-моддалари бўйича 646-сонли жиноий иш қўзғатилган”и хабар қилинган эди.

XS
SM
MD
LG