Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 23:21

2385 йил. Туркиялик прокурорлар Reina ҳужумчиси Машариповни шунча муддатга қамашни сўради


Абдулқодир Машарипов қўлга олингунига (ўнгда) қадар ва қўлга олинганидан сўнг (чапда).
Абдулқодир Машарипов қўлга олингунига (ўнгда) қадар ва қўлга олинганидан сўнг (чапда).

Истанбулдаги Reina тунги клубида 2017 йилнинг 1 январига ўтар кечаси террор ҳужуми содир этган ўзбекистонлик Абдулқодир Машариповга туркиялик прокурорлар 40 та умрбод қамоқ жазоси сўради.

Бу ҳақда хабар қилган Онадўли агентлигининг ёзишича, Машарипов конституциявий тузумни куч билан ўзгартиришга уринганлик ва 39 кишини қасддан ўлдирганликда айбланмоқда.

Ҳужумчининг айби исботланган тақдирда у қуролли террор гуруҳига аъзолик айблови бўйича 15 йилга, 39 кишини ўлдиргани учун эса 2370 йилга қамалиши мумкин.

Reina тунги клубига ҳужум иши бўйича айблов хулосасида 58 нафар гумонланувчининг исми зикр этилган. Улардан 18 нафари ҳибсда, 8 нафарини эса прокурорлар оқлашни тавсия этганлар.

Мазкур иш бўйича ҳукм шу йил 23 мартида чиқарилиши кутилмоқда.

Тунги клубга ҳужумда 39 киши нобуд бўлган, 69 одам яраланган эди. Ҳужум учун масъулиятни “Ислом давлати” гуруҳи ўз зиммасига олган.

Мавзуга оид аввалги материалларни шу саҳифадаги "Алоқадор" рукни остида ўқишингиз мумкин.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG