Линклар

Шошилинч хабар
17 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:48

Жанговар Чоллар: Ëши 80 дан ошиқ икки ўқитувчи ўз ҳақи учун курашмоқда


Қозихон Тайшинов дарс ўтмоқда. 2020 йилнинг 20 феврали.
Қозихон Тайшинов дарс ўтмоқда. 2020 йилнинг 20 феврали.

14 февралда 82 га тўлган қашқадарёлик ўқитувчи Ўзбек Бердиқулов 6 йилдан бери пенсияси қайта ҳисоблаб чиқилишини сўраб, турли идораларга, жумладан Президент қабулхонасигача ёзди. Натижада пенсия қайта ҳисобланди ва... озайиб қолди.

Ўзбек бобонинг тенгдоши, қирғизистонлик 81 яшар Қозихон Тайшинов эса, ҳануз мактабда ишламоқда. Бошланғич ҳарбий таълим ўқитувчиси фикрича, мамлакат конституциясига биноан у ишлашга ҳақли, бироқ унга иш ҳақи тўлашда қонун бузилмоқда.

“Одам ўрнида кўришмаганидан кейин куч топилавераркан. Мени пенсия жамғармаси, суд, прокуратура ходимлари одам ўрнида кўрмаяпти. Мана шундай вазиятда курашиш учун куч ҳам топиларкан”, деди Чироқчи туман, Торжилға қишлоғида яшовчи Ўзбек бобо Бердиқулов 24 февраль куни Озодликнинг “Шунча ғайратни қаердан олаяпсиз?” деган саволига жавобан.

Ўзбек бобо Бердиқулов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:39 0:00
Бевосита линк


Ўзбек Бердиқулов 21 январда “Ўзбекистон почтаси” қутисига ташлаган хат Озодликка 13 февралда етиб келган эди.

Ўзбек Бердиқуловдан келган хат.
Ўзбек Бердиқуловдан келган хат.

6 варақ, 12 бетли қўлёзма мактубида оқсоқолнинг пенсиясини қайта ҳисоблатиш-кўпайтириш учун 2014 йилнинг апрелидан бери олиб бораётган кураши акс этган.

Оқсоқолдан 6 йилга чўзилган шикоят эпопеяси мазмунини сўрадик:

"Шикоятимнинг мазмуни, асосан, икки масалада. Менга пенсияни кам бера бошладилар. Бунинг сабабини аниқлаб, маъмурий судга мурожаат қилгандим, суд мансабдор шахсларга қарши иш кўрмайман, деб, аризамни қайтарди. Кейин Президент девонига ёздим. Девон вилоят маъмурий суди раисига жўнатибди. Шундан кейин аризамни қайтадан қабул қилишди. Лекин аризамда кўрсатганим важларнинг бирортасини инобатга олмай, мени давлат божи ва почта ҳаражатларига куйдирди..."

Ўзбек Бердиқуловнинг айтишича, пенсияси билан боғлиқ у мурожаат қилмаган идора қолмаган ва охир-оқибат шикоятлари пенсиясининг 200 минг сўмга озайиб кетиши, боз устига, бўйнига қарийб 18 млн сўм қарз илиб қўйилиши билан тугаган.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Чироқчи туман бўлимининг Ўзбек Бердиқуловга 2019 йилнинг 29 августида ёзган хатида (нусхаси Озодликда мавжуд) Президентнинг 2019 йил, 12 июлдаги фармонига асосан Бердиқуловнинг пенсияси ўша йил 1 августдан 1561000 сўмни ташкил этгани айтилган.

Пенсия жамҳармаси Чироқчи туман бўлимининг Ўзбек Бердиқуловга хати.
Пенсия жамҳармаси Чироқчи туман бўлимининг Ўзбек Бердиқуловга хати.

Лекин Бердиқуловнинг хатини ўрганиш жараёнида унга пенсия тайинлашда қоида бузилгани аниқлангани ва пенсия 1 августдан 1561000 сўм эмас, балки 1319353 сўм 38 тийин қилиб белгилангани, 2019 йил 1 январдан 31 августгача 1779530 сўм 87 тийин ортиқча тўлов аниқлангани айтилган.

Пенсия жамғармаси жавобининг нимасидан қониқмадингиз, деб сўрадик Ўзбек Бердиқуловдан.

“Менинг саволларимга улар тўлиқ жавоб бермаяпти. Бу - бир. Иккинчидан, 1995 йилдан 1999 йилгача менга 6439 сўм пенсия берилмай қолган. Шу пулни сўрасам, берганмиз, сиз олгансиз дейишади. Олганлигимни тасдиқлайдиган ҳужжат кўрсата олишмайди”, деди Ўзбек Бердиқулов.

Ўзбек Бердиқуловнинг пенсияси ўтган йили тафтиш қилинган бўлса, бундан бир неча йил муқаддам бутун мамлакат фахрийлари пенсияси ёппасига тафтиш қилинган эди. Ўзбекистон Молия вазирлиги қошидаги Назорат-тафтиш бош бошқармаси 2012 йил 1 январгача олиб борган суриштируви натижасида республика Пенсия жамғармаси ҳисобидан 150 миллиард 500 миллион сўм (қарийб 106 миллион АҚШ доллари) пенсионерларга ортиқча тўланганини хабар қилган эди.

Чироқчилик Ўзбек бобо Бердиқулов мактабда 40 йил ишлаб, 1994 йилдан буён пенсияда бўлса, унинг кўкёнғоқлик (Қирғизистон) тенгдоши, 81 яшар Қозихон Тайшинов ҳануз мактабда ишламоқда.

Қозихон оқсоқол Жалолобод вилоят, Кўкёнғоқ шаҳридаги 6- ўрта мактабнинг Бошланғич ҳарбий таълим ўқитувчиси. Ҳафтасига 4 соат дарс ўтиб, 1335 қирғиз сўми (тақрибан $20) иш ҳақи олади.

81 ёшдаги Қозихон Тайшинов дарс ўтиш учун синф хонага кириб кетмоқда.
81 ёшдаги Қозихон Тайшинов дарс ўтиш учун синф хонага кириб кетмоқда.

Қозихон Тайшинов ҳақида ёзган Озодлик радиоси қирғиз хизматига кўра, у 2011 йилдан буён унга тегиши лозим бўлган иш ҳақи нотўғри ҳисобланаётганини айтиб, бу масалада халқ таълими бўлими билан судлашиб келмоқда.

“Ҳукуматнинг 270- қарорига 14- иловада мактаб ҳарбий таълим раҳбари иш ҳақи 5000 сўм қилиб белгилаб қўйилган. Бундан ташқари конституциянинг 42-моддаси, 3- пунктида ҳар ким эркин меҳнат қилишга, шунингдек, яшаш минимумидан паст бўлмаган даражада иш ҳақи олишга ҳақли, дейилган. Қонуний 5000 сўмдан ташқари иш стажимга қараб яна 30% ҳақ олишим керак. Лекин бундай бўлмаяпти. Ҳалқ таълими бўлими маош билан ставканинг фарқига бормаяпти”, деган ўқитувчи Азаттиқ радиосига.

Қозихон Тайшинов бу масалада 2011 йилдан буён судлашиб келмоқда.

2018 йили мактаб раҳбарияти 60 йиллик ўқитувчилик стажига эга оқсоқолга “қариб қолгани” учун дарс ўтишга рухсат бермади. Бироқ Қозихон Тайшинов раҳбариятни судга берди ва ютиб чиқди. Шу кунда у мактабда ишлаяпти.

XS
SM
MD
LG