OzodTahlilchi - Озодликнинг янги рукни. Унда турли соҳа мутахассислари, экспертлар, публицист, журналист ва блогерларнинг Озодлик ўқувчилари учун ёзган таҳлилий мақолалари эълон қилиб борилади.
OzodTahlilchiда, шунингдек, Озодлик форматида бўлмаган луқмалар, шарҳлар, чизгиларга, бир сўз билан айтганда, муаллифларнинг кундалик воқеа-ҳодисаларга муносабатлари акс этган матнларга ўрин берилади.
OzodTahlilchiда эълон қилинадиган материал муаллифи қарашлари Озодлик қарашлари ифодаси сифатида қабул қилинмаслиги керак.
***
19 февралда янгитдан ташкил этилган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги раҳбарлари таркибига янги тайинловлар маълум бўлди. Унда вазир ўринбосарлари лавозимларини Ўзбекистон ички ишлар вазирининг икки нафар собиқ муовини: сўнгги йилларда Давлат солиқ қўмитасини бошқарган Ботир Парпиев ва Азизбек Икромов эгаллади.
Бир кун олдин маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири этиб, илгари Фарғона вилояти, сўнгра Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи бўлган Раҳмат Маматов тайинланган эди. Қарабсизки, давлат прокуратура, МХХ, ИИВ ва Миллий гвардияга қўшимча тарзда яна битта полиция тузилмасини тузиб қўйибди.
Таҳлилчилар фикрича, янги вазирликни ташкил этиш аҳолининг тобора ошиб бораётган ижтимоий фаоллигидан ташвишга тушаётгани билан боғлиқ, чунки халқ ҳокимиятнинг барча босқичлари ва тармоқлари амалдорлари хатти-ҳаракатлари ҳақида бутунлай салбий фикрлар билдирмоқда. Вилоятларда тез-тез юз бераётган норозилик амалларининг маъмурий ўзбошимчаликка қарши фаол жисмоний қаршилик кўрсатишга айланиб кетаётгани ҳам хавотир уйғотмоқда.
Таҳлилчилар тахминича, янги ташкил этилган вазирликнинг жойлардаги бўлинмалари ходимлари вазифаларидан бири ишончсиз ватандошларни аниқлаш ва кейинчалик улар ҳақидаги маълумотларни профилактика, маъмурий ёки жиноий таъсир чоралари кўриш учун ҳуқуқни қўлловчи идораларга ошириш бўлади. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ватандошларга чет эл паспорти бериш ва унинг чет элга чиқиши мақсад мувофиқ эмас деб топиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Босинқираш деяпсизми? Асло. Ҳар қандай ҳокимият халқ казармада яшашини орзу қилади. Бу ҳар бирининг ҳам қўлидан келмаслиги эса бошқа гап. Халқ ҳам қараб турмай, қаршилик кўрсатади.
Барча гаплардан хабардор некбин кишилар фикрича, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш идораларини ва ҳар бир ватандошни назорат қиладиган вазирликда анкета ишлаб чиқилади ва унда уй эгаси (ижарагир) барча оила аъзоларини санаб ўтиши, уларнинг паспорт маълумотлари, манзиллари, тураржойи ўлчамлари, иш ёки ўқиш жойлари, пенсия ёшидаги кишилар бор-йўқлиги, шунингдек, уларнинг биринчи ва иккинчи навбатдаги ворисларини кўрсатишга мажбур бўлади.
Бундан ташқари, улар тахминича, анкетага чет эллардаги яқин ва узоқ қариндошлар ҳақидаги саволлар ҳам киритилиб, улар яшаётган мамлакат, касбий фаолият соҳаси, қайси мамлакат ватандошлигини қабул қилгани ва Ўзбекистондан ташқарида қанча вақтдан бери бўлиб тургани кўрсатилиши шарт қилиб қўйилиши мумкин. Депутатлар анкетани тўлдиришдан бўйин товлашни Конституцияга зид амал сифатида бир овоздан маъмурий ҳуқуқбузарликка тенглаштириши ва бу турли оқибатлар сабаб бўлиши мумкин,
Бўлмаган гап дейсизми? Жўжани кузда санаймиз.
Сергей ЕЖКОВ, журналист.