Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 12:59

Каримов даврида тақиқланган “Акахон” фильми Мирзиëев даврида намойиш қилинди (ВИДЕО)


Асардаги асосий қаҳрамон ролини Фахриддин Шамсиматов ижро қилган.
Асардаги асосий қаҳрамон ролини Фахриддин Шамсиматов ижро қилган.

Июль ойидан бошлаб Ўзбекистон кинотеатрларида "Ёшлар ижодий тажриба" студиясида суратга олинган “Акахон” (яна бир номи "Рўё" ) бадиий фильми намойиши бошланди. Таниқли прозаик ва собиқ давлат мулозими Мурод Муҳаммад Дўст сценарийси асосида суратга олинган бу фильм тақиққа учраб¸ 5 йилдан бери токчада қолаëтган эди.

Сценарий муаллифи¸ таниқли ëзувчи Мурод Муҳаммад Дўст Озодлик мухбири билан ëзишувда: “Сценарий шаклида ёзилган нарса. Беш йил токчада ётди. Шу қуда тараф (МХХ назарда тутилмоқда - таҳр.) бекитиб қўйган эди. Уларниям кино тақдимотига таклиф қилдик”,дея билдирди.

Адолатсиз жамият учун яралган ëлғон

Фильм режиссери Мирмақсуд Охуновнинг Озодликка 3 июль куни айтишича¸ бу асар “ўз ëлғонига асир бўлган одам ҳақида” ҳикоя қилади:

- Фильм ўз ишларини юритиш учун аслида йўқ бўлган “Акахон”ни тўқиб чиқарган ва бу фейк “Акахон” соясида иш битирган ўзбек тадбиркори ҳақида¸ деган суҳбатдошга кўра¸ кино қаҳрамони oхир-оқибат ўзи тўқиган ёлғонининг соясига айланиб қолади.

Фильмнинг иккинчи режиссери Аҳмад Ўнарбоев Озодлик билан суҳбатда асосий ролларни ижро қилган Фахриддин Шамсиматов, Фарҳод Абдуллаев, Муҳаммадсоли Юсупов, Нигора Каримбоева каби актёрлар маҳорати кино муваффақиятини таъминлаганини айтади:

- Алишер Навоий номидаги киносаройда илк мартаба 27 июнь куни зиëлилар учун закритий показ қилдик. Мурод Муҳаммад Дўстга хос бўлган Эзоп тили ва кинояни томошабин тушунди¸ деб ўйлайман. Фильмнинг таъсирли чиқишида уни суратга олган оператор Музаффар Юсуповнинг ҳам роли катта бўлди¸ дейди бу суҳбатдош.

Каримов даврида тақиқланган “Акахон” фильми Мирзиëев даврида намойиш қилинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:11 0:00

“Ўзбеккино” миллий агентлиги Ахборот коммуникация бўлими бошлиғи Баҳодир Муҳаммедов Озодлик билан суҳбатда токчада турган киноларнинг намойиш қилинишини “Мирзиëев даврининг хосияти” деб баҳолади:

-"Ўзбеккино" миллий агентлиги буюртмасига асосан "Ёшлар ижодий тажриба" студиясида суратга олинган бу кинони халқаро кинофестивалларга тақдим қилиш устида иш олиб бораяпмиз. Жамият билан бирга кино ҳам очиқлик сари қадам ташламоқда. Фильмнинг кинотомошабинлар тарафидан илиқ кутиб олингани ва тушунилганига гувоҳ бўлдим. Кинони ўзим ҳам бола-чақам билан томоша қилдим. Кино - томошабинларнинг барча қатламлари кўра оладиган асар эканлигига ўзим гувоҳ бўлдим¸ дейди мулозим.

Бир кунда Туркиянинг уч вилоятида ўнлаб ўзбек фоҳишалари қўлга олинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:57 0:00
Бевосита линк

"Ўзбеккино" мулозими фильмнинг нега тақиқлангани ва токчада 5 йил қолиб кетгани сабабларига аниқ-тиниқ жавоб бера олмади. Режиссер Мирмақсуд Охуновнинг Озодликка айтишича¸ 2013 йили суратга олинган фильм ўша пайтдаги "Ўзбеккино" миллий агентлиги Бадиий экспертиза бўлими тарафидан қабул қилинмаган.

Токчага ташланган фильмлар

Ўтган 25 йил давомида Ўзбекистонда минглаб кино суратга олинди ва улардан баъзилари саëз ва бачканалиги боис¸ Бадиий кенгашдан ўтказилмаган. Айни пайтда мавжуд мафкура қуюшқонига сиғмаган ўнга яқин фильм ҳам токчага қўйилган. Озодлик билан ўтган йилги суҳбатда¸ таниқли артист Обид Асомов ўзи суратга олган фильмнинг ҳам токчага ташлаб қўйилганини айтган эди.

“Айний романи асосида олинган “Судхўрнинг ўлими” сериали 10 йилдан бери “Ўзбектелефильм” токчасида чанг босиб ëтибди”¸ дейди фильм муаллифи Улуғбек Йўлдошев.

Ўзбекистонлик киномунаққид Ботир Эшқувватов Озодлик билан суҳбатда¸ токчага қўйилган киноларнинг ҳаммаси ҳам шедевр эмас¸ деган фикрни билдирди:

- Бачканалиги¸ савиясизлиги учун токчага қўйилган асарларни реабилитация қилиш тарафдори эмасман. Аммо “Акахон” фильми расмий сиëсий рамкага сиғмагани учун тақиқланганига гувоҳман. Фильм қонун эмас¸ “бой оталар” гапи ўтаëтган жамиятни ҳажв қилади. Яхши ва ишонарли фильм. “Судхўрнинг ўлими” сериалида ҳам бугунги мулозимлар ўзларининг қиëфаларини кўришгани бир сабаб бўлса¸ Тожикистон билан сиëсий алоқалар таранглашгани иккинчи сабаб бўлди. Бугун токчага сиëсий тақиқ боис қўйилган кинолар кўрсатилишини олқишлайман. Айни пайтда савияси паст киноларнинг Бадиий кенгаш қарорига биноан токчага қўйилишини маъқуллайман¸ дейди мунақққид.

Озодликка маълум бўлишича¸ "Акахон" фильми Каримов даврида сиëсий тақиққа учраб¸ Мирзиëев даврида реабилитация қилиниб¸ жамоатчиликка намойиш этилаëтган фильмларнинг биринчисидир.

XS
SM
MD
LG