Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 19:04

Навоийда бузилиши кутилаётган 3500 уй намойишдан кейин вақтинча бузилмайдиган бўлди (ВИДЕО)


Уйи бузилишига қаршилар Навоий ҳокимлиги олдида намойиш ўтказди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:49 0:00

Уйлари бузилаётганидан норозилик билдириб 12 январда Навоий вилоят ҳокимлиги олдига тўпланганларнинг хонадонлари вақтинча бузилмайдиган бўлди.

Ҳокимлик қайта комиссия тузиб, 1 ой ичида норозилар талабини жиддий ўрганишга ва ҳеч кимнинг уйини эгасининг розилигисиз бузмасликка ваъда берди.

Олий Мажлик Сенати қарорига кўра, “Навоий кон-металлургия комбинати” яқинидаги 3500 та хонадон бузилиши режалаштирилган.

Қарорда очиқ конларда доимий равишда бурғулаш ва портлаш ишларининг олиб борилиши оқибатида ушбу ҳудудда аҳоли саломатлиги билан боғлиқ муаммолар кўпайгани сабаб аҳолини кўчириш лозимлиги қайд этилган.

"Ҳоким чиқсин"

Якшанба куни эрталабдан Навоий вилоят ҳокимлиги биноси олдига тўпланган аҳоли уйи бузилишига қарши норозилик акцияси ўтказди.

Намойиш иштирокчилари Озодликка жўнатган ўнлаб видеоларда улар қўлларига плакатлар кўтариб олганини кўриш мумкин.

“Биз эрталаб соат 10 ларда ҳокимият ёнига келдик. 1 соатдан ошиқ шу ерда турдик. Юздан зиёд одам бор эди. Аёллар-эркаклар, ёшу қари ҳамма бор эди. Ўнлаб плакатни кўтариб турдик. Плакатларга “Уйимиз бузилишига қаршимиз”, деган мазмундаги шиорларни ўзбекча ва русчада ёздик”, деди исмини очиқламасликни сўраган намойиш иштирокчиларидан бири Озодлик билан суҳбатда 13 январь куни.

Бошқа бир навоийликнинг айтишича, улар вилоят ҳокимининг шахсан ўзи билан учрашмагунча ҳокимият биноси олдидан кетмасликларини айтиб қатъий туришган.

Бу ҳолат Озодликка жўнатилган видеоларда ҳам акс этган: Норозилар жўр овозда “Ҳоким чиқсин!” деб бақиришади.

Ҳоким чиқди

Норозилар талаби билан улар олдига чиққан Навоий вилоят ҳокими Қобул Турсунов дастлаб “Навоий тарихида бунақа иш бўлмаган”, дея намойишчиларни жеркиб беради ва улардан плакатларини кўтармасликни талаб қилади.

Турсунов аҳоли уйлари Сенат қарорига кўра бузилиши лозимлигини, лекин норозилар талабини ўрганиш учун қайта комиссия тузилишини таъкидлайди:

“Бирорта одамнинг розилигини олмасдан кўчирмаймиз”.

Сенат қарори

Сенатнинг 2019 йилнинг 14 декабрида қабул қилинган махсус қарорига кўра, “Навоий кон-металлургия комбинати”га қарашли очиқ конлар билан чегарадош бўлган Учқудуқ туманидаги “Кокпатас” ва Зарафшон шаҳри яқинида жойлашган “Мурунтов” овулидаги қарийб 1000 та хонадон бошқа жойга кўчирилиши лозим. Шунингдек, қарорга кўра, Навоий шаҳридаги саноат зонасидаги 2500дан ортиқ дала ҳовлиларда доимий яшаб келаётган 10 мингдан ортиқ аҳоли бошқа жойга кўчирилиши режаланган.

Қарорда “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонасига қарашли очиқ конларда доимий равишда бурғулаш ва портлаш ишларининг олиб борилиши оқибатида ушбу ҳудудда аҳоли саломатлиги билан боғлиқ муаммолар кўпайгани сабаб аҳолини кўчириш лозимлиги қайд этилган.

Саноат зонасида яшаш мумкин эмас?

Ҳоким Турсунов “саноат зонасида аҳолининг муқим яшаши мумкин эмас”лини айтиб, бу ерда заҳарли моддалар борлиги сабаб болаларнинг ногирон туғилишининг олдини олиш мақсадида аҳолини кўчириш қарорига келинганини айтган.

Айни пайтда навоийликларнинг айтишича, уларни кўчириш ҳаракатлари кетаётган бир пайтда ушбу зонада кўп қаватли турар-жойлар қурилмоқда.

Навоийликлардан бири, янги қурилаётган кўп қаватли уйлар видеосини Озодликка йўллаб, “Бу саноат зонасидаги янги уйлар” дея изоҳлади.

Озодлик навоийликнинг бу иддаосига ҳокимликдан бирор изоҳ ололмади. Телефон қўнғироғига жавоб берган вилоят ҳокимлиги ҳодими “Ҳаммаси қонуний эканлигини биламан. Бироқ ҳужжатларни кўрмаганман”, дейиш билан чекланди.

Прописка муаммоси

Навоий шаҳридаги саноат зонасида яшовчи аҳоли вакилларининг айтишича, ўтган асрнинг 60-йилларида бу ерда дастлаб дала ҳовлилар қурилган. Кейинчалик аҳоли кўчиб келиб, муқим яшай бошлаган:

“Ҳозирда бу ерда 2500дан зиёд уйда 10 мингдан ортиқ одам яшайди. Биз уйларимизни қуриш учун ҳокимликдан рухсат олганмиз. Яна бошқа бир муаммомиз ҳам бор. Бу ерда яшаётганларнинг деярли барчаси бошқа жойдан кўчиб келганлар. Бирортамизда прописка йўқ. Йиллар давомида ҳокимлик "прописка ҳал бўлади" деб алдаб келди. Энди пропискаси йўқларга уй ҳам берилмаслиги мумкин, деб қўрқитишаяпти. Одамлар икки қаватли қилиб, данғиллама уйлар қурган. Нима қилишни билмаяпмиз”, деди аноним қолиш шарти билан гапирган навоийлик.

12 январь куни намойишчилар билан учрашган ҳоким Турсунов ҳам прописка масаласини очиқ қолдирди.

Аҳоли қаерга кўчирилади?

Ҳокимлик маълумотига кўра, уйлари бузиладиган аҳолига вилоятнинг бошқа ҳудудидаги кўп қаватли уйлардан квартиралар берилади.

"Ҳар бир хонадоннинг кўчирилиши масаласи алоҳида тартибда кўрилиши, республикадан масъул ишчи гуруҳ тузилиши, компенсация ва бошқа масалалар (кўчиб борадиган ҳудудида мактаб, боғча ва бошқа шароитлар етарли бўлиши) ижобий ҳал қилинганидан сўнг кўчириш жараёни бошланиши, унгача фуқаролардан масалага босиқлик билан ёндашиш лозимлиги сўралган", дея иқтибос келтиради Дарё.уз нашри ҳокимлик матбуот хизматидан.

Уйи бузиладиган навоийликлар вилоятнинг айнан қайси ҳудудига кўчирилиши ҳақида Озодликда ҳозирча маълумот йўқ.

Уйи бузилганлар намойишлари

Кейинги бир йил мобайнида мамлкатнинг турли худудларида уйлари бузилган аҳоли норозилик намойишлари уюштирди.

Жумладан,​ Андижон вилояти, Балиқчи тумани, Ифтихор маҳалласида яшовчи ўнлаб одам ҳокимлик уйи бузилганларга товон пули бермаётганига норозилик билдириб, 16 сентябрь куни туман ҳокимлиги биноси олдида очлик эълон қилди.

Балиқчи туманида уйи бузилганлар очлик эълон қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:52 0:00

Ундан аввал Фарғона, Қашқадарё ва Хоразмда ҳам уйи бузилганлар норозилик билдириб кўчага чиққан эди.

Уйи бузилаëтган аҳоли: Бизни уйимиздан мажбуран ҳайдаб чиқаришмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:38 0:00

Ўтган йилнинг июлида Хоразм вилояти Урганч шаҳрида компенсация берилмасдан уйи бузилган аҳоли катта магистраль йўлини тўсиб қўйганди.

Бир кун ўтиб уйи бузилган урганчликларга товон пуллари нақд тўланди.

Шавкат Мирзиёев "ноқонуний бузилишлар учун" Қашқадарё, Фарғона ва Хоразм вилояти ҳокимларини кескин танқид қилди, ҳатто ҳайфсан ҳам берди.

Мирзиёев буйруғи билан ҳокимлар уйлари бузилгани учун аҳолидан кечирим сўради.

Мирзиёев топшириғи билан 3 ҳоким бузилган уйлар ва тўланмаган товон учун халқ ва президентдан узр сўради
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:21 0:00

Бузилишлар ортидан келиб чиққан норозиликлардан сўнг президент Мирзиёев ўтган йилнинг 4 август куни фармойиш чиқариб, ҳокимлардан уй ва биноларни бузиш ҳуқуқини олиб қўйди.

Президент фармойишига кўра¸ фуқаролар кўчмас мулкини бузиш ишлари фақат Бош вазир қарори билан амалга оширилади.

XS
SM
MD
LG