Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 03:52

OzodTarmoq: К.Алламжонов Каримов даврини "25 йиллик ёпиқ режим" деб атади


OzodTarmoqда ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган, Озодлик тингловчиси (ўқувчиси, томошабини) қизиқишини уйғотиши мумкин матн, аудио ва видеоларни бериб борилади.

OzodTarmoq рукнида берилаётган материалларда воқеа-ҳодисаларга берилаётган баҳолар мутлақо муаллифлар позициясидир. Муаллифлар позицияси Озодлик позициясига мос келмаслиги мумкин.

OzodTarmoqнинг бугунги сонида Ўзбекистон президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бош директори Комил Алламжонов Facebook ​саҳифасида 11 ноябрда эълон қилган​ пост эътиборингизга ҳавола қилинади. Матн таҳрирсиз берилмоқда. Стилистика ва имло муаллифники.

****

Самарқандда ташкил қилинган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар элчилари иштирокида бўлиб ўтаётган халқаро давра столида хорижлик меҳмонларга Ўзбекистонда сўз ва матбуот эркинлиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб бердик.

Комил Алламжонов
Комил Алламжонов

Афсуски, узоқ йиллар «халқимиз сўз эркинлигига тайёр эмас» деган ёлғон тамға ёпиштирилиб, журналистлар узоқ йиллик цензурага маҳкум этилди. Аслида одамларимиз қанчалик эркин ва довюрак бўлганини тўқсонинчи йиллар бошидаги парламент сессиялари ҳам тасдиқлайди. Яқинда «Youtube» орқали ўша тасмаларни кўриб, сўз эркинлигининг ҳақиқий ва самимий кўринишига гувоҳ бўлдим.

Йигирма беш йиллик ёпиқ режимдан сўнг ҳаттоки журналистларимизни ҳам ички цензура бутунлай тарк этгани йўқ. Муаммоларнинг барчасини бир зумда ҳал этиш мумкин эмас, бироқ Президентимизнинг сиёсий иродаси туфайли соҳадаги муаммолар бирин-кетин барҳам топяпти. Давлат раҳбари журналист ва блогерларни қўллаб-қувватлаяпти, танқидий материаллар ёзишга чорлаяпти. Бу — замон ва ислоҳотлар талаби.

Ишончим комилки, Ўзбекистон яқин келажакда очиқлик ва ошкоралик тамойилини янада мустаҳкамлайди ва дунёдаги сўз эркинлиги, демократия қарор топган мамлакатлар сафига қўшилади.

Биз 2020 йилда Сўз эркинлиги Марказий Осиё форумини Ўзбекистонда ўтказишга тайёрмиз.

XS
SM
MD
LG