Линклар

Шошилинч хабар
19 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:34

Покистондаги университетда лаб бўёғи тақиқланиши норозиликларга сабаб бўлди


“Талаба қизлар лабига бўёқ суртишига рухсат берилмайди”. Бу Покистон назоратидаги Кашмирда жойлашган университетнинг қиз талабалари учун чиқарилган буйруқдир.

“Мабодо кимда-ким лаби бўялган ҳолда кўриниб қолса, ўша жойнинг ўзида жаримага тортилади”, дейилади “Озод Жамму ва Кашмир” университети тарқатган билдирувда. Қўшимча қилинишича, қизлар ушбу тартибни бузгани учун ҳар сафар 100 рупийдан (65 цент) жаримага тортилади.

21 январда чиқарилган буйруқ норозиликларга сабаб бўлди, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари, талабалар ва ҳуқуқ ҳимояси фаоллари бу ҳол талабаларнинг ҳуқуқини поймол қилишини айтмоқда. Фаоллар ижтимоий тармоқларда билдирувни ўта диндор ва консерватив минтақада аёллар ҳуқуқининг яна бир чекланиши дея қораламоқда.

Буйруқ қўзғаган ушбу шов-шув сабаб бўлса керак, 27 январда кампуси Музаффаробод шаҳрида жойлашган университет раҳбарияти буйруқни бекор қилди.

Бироқ вақтинчалик тақиқ мусулмонлар кўпчиликни ташкил этадиган Покистон ва Кашмирдаги мактаб ва университетларда дресс-код – кийиниш тартибини жорий этиш бўйича сўнгги уринишлдардан бири, холос.

“Регрессив хатти-ҳаракатлар”

Исмини аташни истамаган бир университет ўқитувчиси “Озодлик” радиосига университет раҳбариятини бундай қадам қўйишга синф хоналари ва аёллар ваннахоналарида лаб бўёғи билан чизилган уят граффити суратларига оид шикоятлар сабаб бўлганини айтди.

Ўқитувчи “Озодлик” радиосига жўнатган граффити суратларидаги тасвир чапланиб кетган. Суратларнинг ҳақиқий эканини аниқлаб бўлмади.

Университет маъмуриятининг тақиқ сабабини тушунтиришга уринишлари кескин танқидни бартараф қила олмади.

‒ Шу ростми? ‒ деб сўради покистонлик сенатор Шерри Раҳмон. ‒ Университет бошқарувининг кучи ва вақтини сарфлайдиган бошқа иши қолмадими?

“Марши Аврат” аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи ташкилотлар жамоаси вакили айтишича, “аслида эркинлик қўрғони деб билинадиган бундай таълим муассасалари хавотирларга сабаб бўлмоқда ва талабаларнинг асосий ҳуқуқини поймол қилмоқда”.

Покистоннинг GNN TV тармоғи журналисти Асғар Ҳаёт тақиқни “ўта кулгили” деб атади.

‒ Университет маъмурияти ёшларимизга сифатли таълим бериш ўрнига лаб бўёғини тақиқлаб ўтирибди, ‒ деди у.

Инсон ҳуқуқи фаоли Алий Кашмирий ушбу хатти-ҳаракатни “танлаш эркинлигига яна бир ҳужум”, деб баҳолади.

Ҳижоб билан боғлиқ зиддиятлар

Лаб бўёғини вақтинчалик тақиқлаш Покистон мактаб ва университетларидаги сўнгги қарама-қаршиликка сабаб бўлди. У ердаги бошқа таълим муассасаларида қиз талабаларни ажратиб ўқитиш ва аёллар учун қатъий кийиниш тартибини жорий қилишга уриниб кўрилган эди.

Сентябрда Покистон шимоли-ғарбидаги Хайбер Пахтунхва вилояти ҳокимияти иккита шаҳардаги мактабларнинг қиз ўқувчиларини рўмол ўрашга мажбурловчи буйруқ чиқарди.

Вилоят маркази Пешавор шаҳридаги туман таълими мутасаддилари давлатга қарашли қизлар мактаблари раҳбарларига барча ўқувчиларга рўмол ўраш, чодра ёпиниб юришга кўрсатма бериш буюрилди.

Ҳарипур шаҳри ва Хайбер Пахтунхва вилоятидаги туман таълим бошқармаси ҳам шундай фармойиш чиқарган эди.

Бундай хатти-ҳаракатлар ижтимоий тармоқларда норозиликларга сабаб бўлди, фаоллар ҳокимият идораларини аёллар ҳуқуқини чеклашда айблаб чиқди.

Бироқ миллий миқёсда шов-шув кўтарилгандан сўнг улар бундай буйруқларини бекор қилишга мажбур бўлди.

XS
SM
MD
LG