Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 01:40

"Президент сиёсатидан илҳомланган" талаба жаримага тортилди ва телефони мусодара қилинди


Маҳкама жараёнини кузатган фаолларга кўра, 19 яшар Омоновга нисбатан суриштирув жараёнида кўпгина процессуал хатоликларга йўл қўйилган
Маҳкама жараёнини кузатган фаолларга кўра, 19 яшар Омоновга нисбатан суриштирув жараёнида кўпгина процессуал хатоликларга йўл қўйилган

Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти Сайхунобод туман суди Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университетининг 2-курс талабаси Жавоҳир Омоновга нисбатан қўзғатилган маъмурий иш юзасидан қарор чиқарди.

4 март куни суд 19 яшар талабани БҲМнинг 5 баравари (1 225 000 сўм) миқдорида жаримага тортиш ва унинг телефони давлат фойдасига мусодара қилиш ҳақида қарор чиқарди.

Жавоҳир Омонов Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 184-моддаси 2-прим.да (Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбланаётганди.

Аввалроқ у Озодликка президент Мирзиёев олиб бораётган сиёсатдан илҳомланиб, 2020 йилнинг баҳорида янги сиёсий партия тузишга жазм қилгани ва шундан сўнг кутилмаган муаммолар гирдобида қолганини айтиб берган эди.

Суд мажлисида қатнашган Инсоннинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия вакили Абдураҳмон Ташановга кўра, жиноят ишлари бўйича Сайхунобод тумани судида ўтган маҳкама ишни материаллар тўлиқ эмаслиги учун аввал қайтарганига қарамай ишда чалкашликлар кўп.

“Тўла айта оламанки, у ўзини ҳимоя қила олмади. Унчалик мураккаб иш эмасди. Шу боисдан кейинги инстанцияларда адвокат ёлланадиган бўлди”, - дейди ҳуқуқ фаоли.

Мустақил сиёсатшунос ва фаол Анвар Назир Жавоҳир Омонов устидан судни "абсурд ва қонунбузарлик" деб атади.

"Шундай қилиб, бизнинг маҳаллий мутасаддиларимиз ёш блогер билан ҳисоб-китоб қилишга қарор қилдилар ва уларнинг асли башараларини фош этадиган фактларни ошкор қилишга йўл қўймасликни олдиларига мақсад қилиб қўйишган. Бунинг учун бу одамлар туҳмат қилишга, қонунни бузишга бемалол борганлар", деб ёзди Анвар Назир ўзининг Фейсбук саҳифасида.

Абдураҳмон Ташановга кўра, суриштирув жараёнида кўпгина процессуал хатоликларга йўл қўйилган. Омонов мазкур камчиликларга юқори инстанция судида барҳам берилишига умид қилмоқда.

XS
SM
MD
LG