Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:55

Россия қамоқхоналаридаги маҳбуслар коронавирус инқирозидан хавотирда


Россия дунёнинг бошқа мамлакатлари сингари коронавирус
тарқалишага қарши курашаётган пайтда фаоллар ушбу мамлакат қамоқхоналари ва тергов изоляторларида ушлаб турилган 875 минг киши ҳамда ўша муассасаларда ишлаётган юз минглаб кишилар ҳаёти хавф остида қолиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Февралда Иринанинг Новосибирск вилоятида қамоқ муддатини ўтаётган ўғли оғир касалликка чалиниб қолди.

Тинмай йўталаётгани ва тана ҳарорати тушмаётганига қарамай, бир неча кун шифокор қабулига кира олмади.

Қабулга кирганидан сўнг қамоқхонадаги дорихона бўшаб қолган эди, шифокор эса ҳеч нарса бера олмади.

‒ Унга дори топиб бериш учун тинмай елиб-югурдим, ‒ деди у “Озодлик” радиосига.

Исми очиқланишини истамагани учун уни Ирина деб атадик.

‒ У жума куни оғриб қолди. Ниҳоят, чоршанба куни шифокор қабулига кирди. Шифокор рецепт ёзиб берди. Мен дориларни олиб келдим, лекин шифокорга қўнғироқ қилиб, ўғлимга нима бўлганини суриштирганимдан сўнг орадан бир неча кун ўтиб, у ўша дориларни олди.

Айни пайтда Россия дунёнинг бошқа мамлакатлари сингари коронавирус
тарқалишига қарши курашаётган пайтда фаоллар ушбу мамлакат қамоқхоналари ва тергов изоляторларида ушлаб турилган 875 минг киши ҳамда ўша муассасаларда ишлаётган юз минглаб кишилар ҳаёти хавф остида қолиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Ирина фикрича, ўғли унга коронавирус тарқала бошлагандан сўнг ҳам ўзи сақлаб турилган қамоқхонада ҳеч нарса ўзгармаганини, фақат жамоат жойлар дезинфекция қилиниб, маҳбуслар яшайдиган баракларга тегилмаганини айтган.

Бунақа ҳолат бошқа минтақалардаги қамоқхоналарда ҳам кузатилаётгани ҳақида хабарлар олинмоқда.

Гарчи Россияда кейинги йилларда маҳбуслар сони анча қисқарган бўлса-да, аксарият муассасалар одамга тўлиб кетган. Улар орасида сил, сарғайма ва ОИВ инфекцияси сингари сурункали касалликлар билан оғриётганлар кўп.

1000 – 1500 маҳбус сақланаётган қамоқхонада фақат 1 нафар шифокор бор.

Мутахассисларга кўра, қамоқхоналардаги эпидемиологик вазият жуда оғир.

У ерда вирусни ё ҳеч ким юқтирмаслиги мумкин ёки бир одамга юқса, ундан ҳамма юқтириб олади.

Яна бир муаммо барча маҳбусларнинг ошхонада бир вақтда овқатланишидир.

Бу – вирус тарқалиши учун жуда қулай шароит.

18 апрель ҳолатига кўра, Россияда 36 мингдан ортиқ коронавирус юқтирганлик ва 232 та ўлим ҳолати расман қайд этилди.

31 мартда бош вазир Михаил Мишустин Федерал жазони ижро этиш хизматини (ФСИН) коронавирус тестлари, зарур тиббий жиҳозлар ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлашга буйруқ берган эди.

ФСИН барча зарур чоралар кўрилгани, қамоқхоналарда дори-дармон, тиббий жиҳозлар ва шахсий ҳимоя воситалари захираси яратилгани ҳамда барча қамоқхоналарда “санитария” куни ўтказилгани ҳақида ҳисобот берди.

Бироқ 1 апрелда фаоллар Москвадаги “Матросская тишина” тергов
изоляторидаги кўплаб маҳбусларда юқори тана ҳарорати ва зотилжамникига ўхшаш аломатлари аниқлангани ҳақида хабар тарқатди.

У ердаги вазият “фалокатга ўхшашлиги” айтилмоқда.
Рязань вилоятидаги Рязань шаҳрининг собиқ мэри Валерий Рюмин ва Киров вилояти собиқ мэри Никита Белих қамоқ муддатини ўтаётган ИК-5
қамоқхонасида унинг Баринов деган ходимларидан бири меҳнат таътили
вақтида Таиландда дам олиб келиб, 17-30 март кунлари ўша ерда навбатчилик қилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олдинроқ унинг коронавирус юқтиргани тасдиқланган эди. Оқибатда 16 маҳбус гриппникига ўхшаш белгилар билан
шифохонага ётқизилди.

Гап-сўз кўпайиб кетгач, қамоқхона маъмурияти бир ходимининг вирус
юқтирганини тан олишга мажбур бўлди.

Жорий ой бошида Москвадаги “Ҳелсинки гуруҳи” COVID-19 эпидемияси
Россия қамоқхоналарида тарқалиши муқаррар эканини ҳисобга олиб, тез ва кенг қамровли амнистия эълон қилиш учун онлайн имзо йиғишни бошлаган эди.

Дунёнинг кўпгина мамлакатлари, жумладан, Буюк Британия, Эрон, Ҳиндистон, Германия ва Канадада имнистия эълон қилинди ёки ҳали судланмаган, аммо тергов изоляторида ушлаб турилган кишилар коронавирус сабаб гаров эвазига озод этилди.

Лекин Россия қамоқхоналари мутасаддилари COVID-19 билан боғлиқ вазиятни қаттиққўллик билан назорат қилиб турибди ва мустақил кузатувчиларнинг у ерларга кузатув мақсадида киришига рухсат бермаяпти.

XS
SM
MD
LG