Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 06:42

Мирзиёев олқишлаган “Ойбек-Фаберже"нинг укаси устидан суд бошланди


Ҳозир қамоқда қолаëтган Ойбек Миралиев
Ҳозир қамоқда қолаëтган Ойбек Миралиев

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Сергели туман судида 4 февраль куни судья Баҳодир Юсупов раислигида бошланган маҳкама 34 яшар тадбиркор Элдор Миралиев ишини кўра бошлади.

Элдор Миралиев таниқли тадбиркор Ғафур Раҳимов, унинг хотини Лола Раҳимова, хусусий тадбиркор Шерзодхўжа Аббосхўжаев ва бошқаларга моддий зарар еткзаганликда айбланмоқда.

Озодликда нусхаси мавжуд айблов хулосасига кўра¸ Элдор Миралиев талончилик ва фирибгарлик каби жиноятларда айбланмоқда.

70 варақлик айблов хулосасида айтилишича, Элдор Миралиев Ғафур Раҳимовнинг оиласи ва бошқаларга тегишли умумий қиймати бир неча миллион долларлик мол-мулк, жумладан 200 минг доллар турадиган «Mercedes-Benz Maybaсh» автомобилини фирибгарлик йўли билан ўзлаштириб олган.

Яқинларидан бири Озодлик билан суҳбатда Миралиевнинг «Президент ва Ғафур Раҳимов ўртасидаги келишмовчилик қурбони бўлганидан» шикоят қилди.

Маҳкама ишида қатнашган журналист Абдураҳмон Ташановга кўра¸ суд жараёнининг биринчи кунида Миралиевларга қарши хусусий тадбиркор Шерзодхўжа Аббосхўжаевнинг кўрсатмаси эшитилган. (Элдор Миралиев фигуранти бўлган жиноят ишининг яна бир фигуранти бор. У Элдорнинг акаси Ойбекдир. 4 февралда бошланган суд жараёнида фақат Элдор Миралиев судланмоқда)

300 минг АҚШ долларини "Миралиев олиб қўйган" деб кўрсатма берган Аббосхўжаев марҳум давлат амалдори Алишер Азизхўжаевнинг ўғлидир.

Миралиевнинг яқинлари эса, бу пул эвазига Шерзодхўжа Аббосхўжаевга "Сочи (Россия) шаҳридаги ҳонадон ва қимматбаҳо машиналар берилганини" айтишди.

Миралиевни ҳимоя қилаëтган адвокатнинг Озодликка айтишича¸ "олинган пул ўрнига мол-мулк берилгани" борасида исботлар судга тақдим қилинган.

Маҳкама сирини ошкор қилишда айбланмаслиги учун исми айтилмаслигини сўраган Миралиевнинг яқинларидан бирининг иддаосига кўра¸ судда иши кўрилаëтган Элдор ва иши кўрилишини кутаëтган Ойбек Миралиевлар тадбиркор Ғафур Раҳимовнинг яқин ҳамкорлари бўлган.

Миралиевнинг яқинлари Озодликка тақдим қилган "ҳужжатларга таяниб тадбиркор Ғафур Раҳимов Ўзбекистон президенти Мирзиëевга берган ваъдасини уддалай олмагани учун ўз ҳамкорини қурбон қилди” деб иддао қилди.

2016 йилнинг 15 сентябрида Ғафур Раҳимов Ўзбекистон Интерполи қидирувидаги шахслар рўйхатидан cирли тарзда олиб ташланган эди.

Миралиев яқинининг иддаосича, Раҳимов 2016 йили Тошкентга келган ва Мирзиëевнинг оила бизнесига яқин шахслар билан алоқада бўлган.

"Ўшанда Раҳимов Тошкентда “Спорт аренаси ва президент мактаби қуриб беришни, уни қутқарган Мирзиëев оиласига ваъда берган. Орадан сал вақт ўтиб Президентнинг яқин дўстларидан бири, Ўзбекистон Касаба иттифоқлари раиси Қудратулла Рафиқов Ғафур Раҳимовдан “Спорт аренаси ва мактаб қуриш ваъдаси қачон амалга ошади?» деб сўрайди. Раҳимов эса, қурилиш қилиш учун пули йўқлигини, унинг пулларини ўз бизнес партнерлари ака-ука Элдор ва Ойбек Миралиевлар ўмарганидан шикоят қилади".

Озодлик¸ ака-ука Миралиевларга қарши даъво аризаси киритган жабрланувчилардан бири Лола Раҳимованинг адвокати билан боғланиб айни иш юзасидан изоҳ сўради.

Адвокат ўз мижози билан гаплашиб, бу масалада Озодликка изоҳ берилмаслигини билдирди.

Озодлик тасарруфидаги ҳужжатларга кўра¸ ака -ука Миралиевлартга қарши жиноят иши 2019 йилнинг февралида очилган.

Jahon.uz сайти декабрда тадбиркор устидан ўтаëтган маҳкама ортида Ўзбекистондаги йирик криминал авторитетининг манфаатлари тургани ҳақда ёзган эди.

Ўз фаолият доирасига матбуотга гапириш ваколати кирмагани боис, исми айтилмаслигини сўраган мулозимнинг Озодлик билан декабрдаги суҳбатда айтишича, жиноят иши папкаси устига “Назоратда” деган мухр босилган.

Мулозимга кўра¸ бу иш “Президент администрацияси бошлиғи ва Бош прокуратура назоратида ушлаб турилибди”.

7 миллион долларлик даъво

Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси терговчиси У. Ш. Умаров имзолаган ва Озодликда нусхаси бўлган айблов хулосасида даъвогарлар сифатида Лола Раҳимова ва унинг синглиси Гўзал Камолхўжаеваларнинг исмлари зикр қилинган.

Айблов ҳужжатларида ëзилишича¸ Ойбек Миралиев хусусан Лола Раҳимованинг синглисига тегишли кўчмас мулкни 650 минг долларга сотиб, пулини бермаганликда гумон қилинмоқда.

Бундан ташқари Озодлик танишган даъво аризасида Лола Раҳимова ўзига тегишли «Mercedes-Benz Maybaсh» автомобилни “Ойбек Миралиев ўзлаштирди” деб даъво қилгани ёзилган. Шунингдек, Ғофир Раҳимовнинг вакили ўз даъво аризасида Ойбек Миралиев ва унинг укаси Раҳимовлар оиласига тегишли жами 7 миллион долларга яқин маблағни ўзлаштириб юборганликда айбламоқда.

Аммо, Ойбекнинг адвокати Ёқутхон Худоëрова ака-укага қарши иш тўлалигича "сфабрикованний" (уйдирма) эканини 2019 нинг декабрида иддао қилган эди.

Адвокат Худоëровага кўра¸ манфаатдор доиралар “ Ойбекни қаматиш йўли билан унга тегишли кўчмас мулклар, ширкатларни ўзлаштириб олмоқчи”.

Озодлик гаплашган Ойбекнинг яқинлари бу иш ортида Ғофир Раҳимов билан яқин алоқада бўлган юқори мансабли ҳукумат мулозимлари турганини иддао қилди. Айни пайтда Озодликда бу иддаонинг расмий тасдиғи ëки инкори йўқ.

Президент олқишлаган тадбиркор ака-укалар

Тадбиркор гуруҳлар орасида "Ойбек тухум"¸ “Ойбек-фаберже” (Заргар Карл Фаберже (1846-1920) ясаган тухум шаклидаги заргарлик асарлари ишора) ¸"Киндер сюрприз" деган номлар билан танилган Ойбек Миралиев ва унинг укаси Элдор сўнгги 10 йил ичида мамлакатдаги паррандачиликка ихтисослашган бизнеснинг асосий фигураларидан бириҳисобланади.

Озодлик танишган 2011 йилга оид ҳужжатларда Ойбек Миралиев Навоий вилоят, Кармана туманидаги “Сардоба Парранда” фабрикасининг эгаларидан бири эканлиги қайд этилган.

Шунингдек Озодликда Ойбек Миралиев ўзининг икки укаси Сардор ва Элдор билан биргаликда Латвиядан Ўзбекистонга шрот (қорамоллар учун озуқа, кунжара) импорт қилгани ҳақида маълумот бор. Озодлик мухбири кўрган ҳужжатларда акс этишича, Ойбек Миралиев 2010 йилдан 2012 йилгача БААнинг Дубай шаҳрида бир қанча тижорий тадбиркорлик лойиҳаларида иштирок этган.

2017 йилда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ака-ука тадбиркорлар Ойбек, Элдор, Сардор Миралиевлар томонидан Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида барпо этилган тижорат марказига бориб тадбиркорларни олқишлаган эди.

XS
SM
MD
LG