Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2024, Тошкент вақти: 08:28

Исломшунос: Мусулмонлар ҳукуматнинг карантин талабларига тўлиқ бўйсуниши керак


Ўзбекистонлик таниқли исломшунос, навоийшунос олим Сайфиддин Рафитдинов бу йилги Рамазон пайтида ўзбекистонликлар ҳукуматнинг карантин талабларига тўлиқ бўйсуниши лозим, деб таъкидлади.

Айни пайтда Ўзбекистон Фанлар Академияси илмий ходими бўлган олим Мусулмонлар идораси тарқатган "коронавирусдан вафот этган киши шаҳид мақомида бўлади" дейилган фатвога ҳам муносабат билдирди.

OzodNazar рукни учун суҳбатда Сайфиддин Рафитдинов COVID-19 пандемияси ва бунинг билан боғлиқ бутун дунёда кузатилаётган жараён инсоният бошига келган янги ҳодиса экани ва шу боис, нафақат дин, балки бошқа соҳаларда олинаётган қарорлар ҳам одамларда саволлар туғилаётганини алоҳида эътироф этди:

- Бутун дунё бўйлаб кўряпмиз, қанақа хавфли оқибатлари борлигини. Шу боис карантинга амал қилишмиз керак. Бу йил Рамазон ойи ҳам карантинга тўғри келди. Тўғри, карантин пайтида қийинчилик бўлиши мумкин, аммо карантинга амал қилишимиз керак, сабр қилишимиз керак. Бу борадаги ҳукуматнинг қатъий талабига бўйсунишимиз керак, - дейди Рафиддинов.

Ўзбекистон мусулмонлар идораси расмий веб портали 23 апрель куни Ал-Азҳар халқаро электрон фатво марказининг коронавирусга оид фатволарини эълон қилди.

Фатвода айтилишича, коронавирусдан вафот этган киши шаҳид мақомида бўлади. Фатвода бугунги пандемия ҳолати - исломий манбаларда келтирилган вабо ҳолатига қиёсланган.

Ўзбекистонда эса COVID-19 инфекциясининг тарқалиши расман эпидемия ҳолатига етмагани, 34 миллион аҳолига 2 мингга яқин бемор нисбати бунга асос бермаслиги расман айтилган.

Исломшунос олим аслида бугунги пандемиянинг зарари тарихда инсоният бир неча бор бошидан кечирган вабо зараридан кам эмас, деб ҳисоблашини айтади.

- Бу фатво дунёда пандемия эълон қилинган илк кундан бери мавжуд. Чунки бу вирус ўта юқумли. Одамларда тарқалиш суръати кам бўлгани билан, эрта-индин унинг кенг ёйилиб кетмаслигига кафолат йўқ. Ислом динида аниқ буюрилган - вабо тарқалган ҳудудга кирмаслик ва чиқмаслик ҳақида. Шу боис ҳукуматнинг карантин бўйича талабаларида мусулмонлар учун ҳеч бир ихтилоф йўқ, деб биламан, дейди исломшунос олим.

Айни пайтда у томорқа сиёсати ва бундаги қаттиққўлликни ҳам қувватлаши, фақат бунда томорқачилар ҳам ўз ҳақларини яхши ўрганиб, ҳокимият идораларидан талаб қилишни билиши лозим, деб ҳисоблашини айтди.

Қуйида исломшунос ва навоийшунос олим билан Рамазон арафасида қилинган суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:44 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG