Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:06

Афғонистон: Толибон Марказий Осиё чегарасидаги 20га яқин туманни ишғол қилди


Толибон жангариларига қарши жангга отланган афғонистонликлар.
Толибон жангариларига қарши жангга отланган афғонистонликлар.

Афғонистонда Толибон Тожикистон билан чегарадош ҳудудда жойлашган Қундуз шаҳрини қамал қилди.

Толибон Афғонистондан Тожикистон ҳудудига ўтувчи йўл назоратини ҳам ўз қўлига киритди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 23 июнь куни бўлиб ўтган телефон мулоқоти пайтида тожик-афғон чегарасида юзага келган вазиятни муҳокама қилди.

23 июнь куни АҚШ конгрессида қилган чиқишида Қуролли кучлар қўшма штабининг раҳбари генерал Марк Милли Толибон Афғонистондаги 419 туман марказидан 81тасини назорат қилаётганини билдирди.

Унга кўра, Толибон АҚШ ҳарбийларининг Афғонистондан чиқариш жараёни ҳали бошланмай турибоқ 60та туманни босиб олган.

BBC хабарига кўра, Толибон Ўзбекистонга бевосита чегарадош Балхда беш туманни эгаллаган. Сўнгги икки ҳафта ичида Афғонистоннинг Туркманистон ва Тожикистонга чегарадош минтақаларида ўндан ортиқ туман Толибон назоратига ўтган.

Озодликнинг Кобулдаги мухбири Олим Кўҳканга кўра, Толибон жангариларининг ҳужумлари АҚШ ҳарбийлари Афғонистонни тарк этишни бошлагач кучайган.

Афғонистондан АҚШ ҳарбийларини олиб чиқиб кетиш жараёни 1 майда бошлаган ва 11 сентябрда якунланиши кутилмоқда.

Олим Кўҳкан Толибон ҳужумларига оид тафсилотлар билан
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:56 0:00
Бевосита линк

22 июнда Толибон Тожикистон билан асосий чегара -ўтказиш маскани бўлган Шерхон Бандар шаҳрини эгаллаган эди. Бу шаҳар вилоят маркази Қундуздан 50 километр узоқликда жойлашган.

Тожикистон президенти матбуот хизматининг билдиришича, Мирзиёев билан Раҳмон 23 июнь кунги телефон мулоқотида Афғонистон билан чегарадош ҳудудларда юзага келган вазиятни “ўта кескин” деб баҳолашган.

Икки давлат президентлари Афғонистонда тинчлик ўрнатиш жараёнини олға суришга кўмаклашиш йўналишида ҳамкорликдаги ҳаракатларни амалга оширишга келишиб олди.

Мирзиёев ва Раҳмон суҳбати Афғонистон ҳукумати қўшинларининг Қундуз вилоятида “Толибон” ҳаракати жангарилари билан жангга кирган 100 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчиси Тожикистон ҳудудига қочиб ўтгани тўғрисидаги хабарлар пайдо бўлган бир вақтда ўтказилди.

XS
SM
MD
LG