Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:43

Тошкентда коронавирус аниқланган олий ўқув юртлари масофавий  таълимга ўтмоқда


26 мартдан Ўзбекистон давлат консерваторияси таълимнинг масофавий шаклига ўтди. Бунга олий ўқув юртининг 4 нафар профессор-ўқитувчилари ва талабаларида коронавирус инфекцияси аниқлангани сабаб бўлган.

Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар қилмоқда.

Маълумотларга кўра, ҳозирча консерваторияда ўқув жараёнлари 2021 йил 8 апрелга қадар (14 кун) масофавий шаклда ташкил этилиши белгиланган.

Шу кунга қадар Тошкент Молия институти, Тошкент давлат транспорт институти ҳамда “Инҳа” ўзбек-корейс университетлари дарс машғулотларини онлайн тарзда олиб бормоқда.

Эрта-индин бу рўйхатга Ўзбекистон Миллий универститути ҳам қўшилиши мумкин — муассаса ётоқхоналарининг бири коронавирус инфекцияси қайд қилингани муносабати билан 10 кундирки карантинда қолмоқда.

Тошкентнинг қатор туманларидаги мактаб ва ўрта махсус билим юртлари аллақачон таълимнинг онлайн усулига ўтишган.

Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига кўра, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясига чалинганлар сони ортиб бормоқда.

25 март куни мамлакатда бу йилги кунлик антирекорд янгиланиб, бир кунда 44 кишида касаллик тасдиқланган. Касалланганларнинг аксарияти (115 киши) Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келади.

Коронавирусга қарши курашиш штаби қарори билан мамлакатда эҳтиёт чоралари кучайтирилмоқда. Жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида шу йилнинг 1 апрелидан тўй маросимлари ва оммавий тадбирларни ўтказишда муайян чекловлар киритилади.

XS
SM
MD
LG