Линклар

Шошилинч хабар
28 декабр 2024, Тошкент вақти: 03:37

Тошкент, Фарғона, Самарқанд... Тадбиркорлар карантин баҳона мулки бузилганидан арз қилмоқда


Бешариқдаги дўконни бузишмоқда
Бешариқдаги дўконни бузишмоқда

20 майда Бўстонлиқ туманилик (Тошкент вилояти) тадбиркор, 42 яшар Давронбек Яминовга тегишли бўлган туристларга маиший химат кўрсатиш масканидаги иншоот жорий йилнинг а бузиб ташланди.​

17 майда эса Бешариқ туманилик (Фарғона вилояти) тадбиркорнинг дўкони бузиб ташланди.

Бундан олдин Озодлик Гулистон, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларидаги бозорларда ҳусусий дўконлар тадбиркорлар йўқлигида огоҳлантиришсиз бузиб ташлангани ҳақда хабар берган эди.

19 май куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳокимларни тадбиркорлар мулкини ноқонуний олиб қўйишнинг ҳуқуқий оқибатларидан огоҳлантирган.

Бўстонлиқлик Давронбек Яминовнинг 29 май куни Озодликка айтишича, бинони бузиш жараëни унинг қонуний қурилганлиги борасидаги низоли ҳолат судда кўрилаëтган пайтда бошланган. Бўстонлиқ туман ҳокимлиги капитал қурилиш бўлими мулозимининг Озодликка айтишича¸ бино изнсиз қурилган объект сифатида туман хокимининг 2018 йил, 6 июндаги 1457- сонли қарорига асосан сносга тушган.

Давронбек Яминов эса, Озодликка бино ва айвонларнинг туман ҳокими буйруғига асосан қонуний тикланганига оид ҳужжатларни тақдим қилди.

Озодликда нусхаси бўлган Бўстонлиқ туман хокими 2016 йил, 11 июнда имзолаган 1214 рақамли қарорида Давронбек Яминовга оид «Davron Omad Servis” МЧЖга туристларга маиший химат кўрсатиш маскани қуриш учун 16 гектар ер ажратиб берилиши ҳақида гап боради.

Яминовнинг Озодликка айтишича¸ бу ажратилган ташландиқ ер катта маблағ ва куч сарфланиб обод қилиниб¸ иншоотлар тикланганидан икки йил ўтиб бу туристик масканни тадбиркор қўлидан олиб қўйиш ҳаракатлари бошланади.

Яминов иддаосига кўра¸ "Davron Omad Servis"МЧЖга оид боғ ва унга туташ ерлардаги туристик зоналарни олиб қўйиш ҳаракатлари ортида туман хокими турибди:

“Туманга 2018 йили тайиланган хоким Ғайрат Мадаминов ¸эски ҳоким қарорини бекор қилиб мен обод қилган тайёр жойига кўз тикмоқда. Мен бу жойни эпақага келтириш учун 3 миллиард сўмдан ортиқ пул сарфладим”.

Бўстонлиқ туман ҳокимлигининг ўзини капитал қурилиш бўлими ходими деб таништирган ходимининг Озодликка айтишича¸ "Davron Omad Servis"га 16 гектар ер бериш ҳақидаги 2016 йилги 1214- сонли қарор 2018 йили туман ҳокими Ғайрат Мадаминов раислигида ўткан 7- сонли мажлис баëнига кўра¸ бекор қилинган. Биноларни бузиш борасида ҳокимият Чирчиқ шаҳар судига ариза топширган. Чирчиқ шаҳар суди судди ҳокимият талаби қондирилган қарор чиқарган.

Озодликда хоким Ғайрат Мадаминов имзолган “эски ҳоким қарорини бекор қилган қарор” нусхаси бор.

Бўстонлиқ туман ҳокими қарори
Бўстонлиқ туман ҳокими қарори

Тадбиркор Даврон Яминов ўз мол-мулкидан ажралиб қолмаслик учун адвокат ëллаб ҳуқуқларини ҳимоя қилишда давом этаëтганлигини Озодликка айтиб берди. Икки йил давомида туман¸ вилоят судларида кўрилган иш Олий судгача боради:

“Менинг даъво аризамни Олий суд кўриб чиқаëтган куни, мен суд мажлисида ўтирган пайтимда техника обкелиб бузиб бошлашибди”.

Тадбиркор Яминов бузилиш жараëнлари акс этган видеотасвирни ҳам Озодликка тақдим қилди. Видеода оромгоҳдаги қурилмалар бузилгани ортидан юз берган даханаки жанг ҳам акс этган.

Тошкентлик ҳуқуқшунос Умид Давлетовга кўра¸ суд кўчмас мулк билан боғлиқ низоли ҳолатни кўраëтгтан пайтда ижро органлари кўчмас мулкни бузиш ëки тортиб олиш ваколатига эга эмас.

Бешариқлик тадбиркорни Мирзиëев ҳам қутқариб қола олмади

Фарғона вилоят, Бешариқ туман марказидаги "Беҳрузбек Анваров" МЧЖга тегишли дўкон 17 май куни туман ҳокими қарори асосида бузиб ташланган. Исми эфирда айтилишини истамаган тадбиркор Озодликкка бино бузилишига оид видео ва фотоларни жўнатди. Тадбиркор ўз дўконини бузилишдан сақлаш учун бино фасадига президент Мирзиëев портрети ва давлат раҳбарининг "тадбиркорга тегмаслик " ҳақидаги гапини постер қилиб осиб қўйгани ҳам фойда бермаганидан нолиди:

"Ҳоким хатто президент расмини ҳам бузиб ташлади. Лекин дўкон қуриш учун рухсатни ҳам ҳоким бергандику" дейди тадбиркор.

Бешариқдаги дўконнинг бузилишдан олдинги тасвири
Бешариқдаги дўконнинг бузилишдан олдинги тасвири

Бузилган дўкон қурилишига изн берилгани ҳақидаги ҳужжатлар Озодликда бор.

Тошкентда 300 та дўкон бузилди

“Тошкент савдо маркази” улгуржи бозорида (собиқ "Абу Сахий") 300 га яқин савдогарнинг растаси карантин даврида бузиб ташланди.

Савдогарларнинг Озодликка айтишича, гап “Тошкент савдо маркази”нинг "Гипермаркет" ёнидаги газлама ва пардалар билан савдо қилувчи контейнер расталар ҳақида бормоқда.

Озодлик билан суҳбатда бўлган тадбиркорлар “Тошкент савдо маркази” маъмурияти карантин пайти улар йўқлигидан фойдаланиб, савдо расталарини огоҳлантиришсиз бузиб, товарларини кўчага ташлаганини иддао қилишади.

- "Гипермаркет" ёнидаги расталарда савдо қилар эдик. Ойига 1 миллион 300 минг сўмдан тўлаб келганмиз, апрел ойига ҳам тўлаганмиз. 24 мартдан карантин, ҳаммамиз карантинга ёпилдик. Келгунимизча "Гипермаркет" ёнидаги жойларимизни бизга айтмасдан бузиб, товарларимизни отворишган. Аҳир бизни шартномамиз борку, расталар доимий бўлиши айтилганку ўша шартномада. Чунки мижозлар ўрганиб қолган бу жойга. Президентимиз карантин пайти тадбиркорларни қўллаб-қувватлаётган бир пайтда бозор маъмурияти бизни жуда оғир аҳволга солди...”, - дейди "Абу Саҳий" бозорида болалар кийимлари билан савдо қилиб келган тадбиркор.

"Абу Саҳий" бозорида расталар бузиб ташланган.
"Абу Саҳий" бозорида расталар бузиб ташланган.

“Тошкент савдо маркази” раҳбарият тизимида ишлайдиган мулозим Озодлик билан суҳбатда¸ расталар ëнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бузилганини айтди.

- Ўт ўчириш машинаси ва тез ëрдам бемалол ўтиши учун йўлак лозим. Бу ҳақда савдогарлар анчадан бери огоҳлантириб келинган. Товарлари кўчага отиб юборилгани йўқ, складларга ўтказилди, савдогарларга бошқа ердан жой берилади, - деди “Тошкент савдо маркази” мулозими.

Бозор маъмурияти мулозими расталар тадбиркорларнинг мулки эмаслиги, уларга ижарага бериб келинганига ҳам эътибор қаратди.

Карантин даврида Қашқадарёнинг Деҳқонобод тумани деҳқон бозоридаги дўконлар ва ошхоналар ҳам огохлантиришсиз бузилган.

Туман ҳокимлиги хусусий дўкон ва ошхоналар эгаларини реконструкция режасидан ўтган йили огоҳлантирган, уларга товон таклиф этган, лекин тадбиркорлар норози бўлишаётганди.

- Карантиндалигимиздан фойдаланиб, бузиб ташлашибди. Ўзи карантинда шундоқ ҳам қийин аҳволдамиз, шу бозордан тирикчилик қилиб келдик, бу ёғига энди нима қиламиз, - дейди исми очиқланмаслигини истаган дехқонободлик тадбиркор.

Бундан олдин Озодлик Сирдарёнинг Гулистон, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларидаги бозорларда ҳусусий дўконлар тадбиркорлар йўқлигида огоҳлантиришсиз бузиб ташлангани ҳақда хабар берган эди.

Самарқанднинг Оқдарё туманилик тадбиркор Озодликка Россияда ишлаб топган пулига қурган дўкони ҳоким қарори билан бузиб ташланганини айтди.

“Самарқанд вилояти Оқдарё тумани Лойиш шаҳарчасида яшаймиз. Туман бозоридаги дўконда савдо қиламиз. Бу дўконни Россияда ишлаб, емай-ичмай жамғарган пулимизга сотиб олган эдик. Давлатга патент тўлови ва ижара пули мунтазам тўлаб келамиз. Шу бозорда беш ака-ука кун кўрамиз, оила тебратамиз. Минг афсуски, янги ҳоким келдию тинчимиз бузилди. Эскиси ҳам дўконларни бузаман деб ахийри борини обод қилиб беришга кўнган эди. Янги ҳоким келибоқ яна бузаманга тушиб қолди. Бозор ўрнида кўп қаватли бинолар қурилар экан. Аввало, уй қуриш учун бошқа ерлар кўп. Қолаверса, туманимиз икки дарё оралиғи – ботқоқлик устида жойлашгани сабаби 2 қаватдан юқори уйлар қуриш хавфлидир. Бозордаги юзлаб дўконда минглаб одам рўзгорини тебратиб келар эди. Хўш, шунча одамнинг тақдири нима бўлади?”.

Бозор бузилишлари карантин даврида Самарқанд, Бухоро ва Жиззахда ҳам бўлди.

Самарқандда Сити учун карантин даврида уйлар бузилмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:51 0:00

Президент огоҳлантирувлари

19 май куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳокимларни тадбиркорлар мулкини ноқонуний олиб қўйишнинг ҳуқуқий оқибатларидан огоҳлантирган.

Мирзиёев Андижонда кўп қаватли уйлар қурилиши майдонида. 22 май, 2020 йил.
Мирзиёев Андижонда кўп қаватли уйлар қурилиши майдонида. 22 май, 2020 йил.

Мирзиёев ҳокимлар "ишдан кетиш билан қутулмаслиги"ни айтган.

"Барча ҳокимларни огоҳлантираман. Бирорта тадбиркорнинг мулки ноқонуний олиб қўйилса, ҳоким фақат ишдан кетиш билан қутулмайди, балки қонун олдида жавоб беради", деб айтган Шавкат Мирзиёев.

Президент мутасадди идораларга мулк дахлсизлигини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш ва тадбиркорлар фойдасига чиқарилган суд қарорлари ижросини тўлиқ таъминлаш бўйича кўрсатмалар ҳам берган.

Таҳлилчилар эса, бу Мирзиёевнинг ҳокимларни биринчи марта огоҳлантириши эмаслигига эътибор қаратишади.

Ўзбекистонлик иқтисодчи Юлий Юсупов Facebook саҳифасида президент огоҳлантиришларини "хитойча огоҳлантириш" деб атади.

Юсупов ўзининг "Сўнгги хитойча огохлантириш" деб номланган постида президент мулкни олиб қўйишни тақиқловчи қатор фармон ва қарорлар чиқаргани, ҳокимларни жазолаш билан таҳдид қилганини ёзди.

"Агар айбдорлар намойишкорона қаттиқ жазоланмас экан президентнинг гаплари охирги хитойча огоҳлантириш бўлиб қолаверади", - деб ёзди Юсупов.

XS
SM
MD
LG