Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 02:06

Kun.uz аудио матнини эълон қилди. Ортиқхўжаев мажбурий меҳнатни қадрият ҳисоблаши маълум бўлди (ВИДЕО)


Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев

"Бизнинг давримизда битта нарсага ишонардик, ҳамма эргашарди, ишонарди. Битта иш бўларди, йўл қурилган, Фарғона канали қурилган, катта-катта ишлар бўлган. Мажбурий меҳнат, ҳашар. Бу қадриятимиз-ку бизнинг. Ота-онамизга хизматниям эртага мажбурият дейди булар".

Бу фикрни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 15 август куни Kun.uz сайти мухбирлари билан шаҳар ҳокимлиги биносида ўтказган учрашувда билдиргани 19 ноябрь куни маълум бўлди.

Ортиқхўжаев мажбурий меҳнатни қадрият ҳисоблаши маълум бўлди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:41 0:00

Шу куни Kun.uz 15 август кунги учрашувдан ёзиб олинган аудио матнини эълон қилди.

Сайтга кўра, кейинги кунларда жамоатчилик кенг муҳокама қилаётган аудио августдаги учрашувда ёзиб олинган аудиодан "юлиб олинган" ва "бирлаштирилган".парчалардир.

Kun.uz таҳририят "холислик нуқтаи назаридан ҳоким билан ўша учрашув ҳақида нисбатан тўлиқ картина ҳосил бўлиши учун аудиоёзувни нисбатан тўлиқ ҳолда" келтирган ва унда Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг миллий қадриятларга оид фикрлари бор, Қуйида Тошкент шаҳар ҳокимининг миллий қадриятларга доир фикрлари билан танишингиз мумкин. Имло ва тиниш белгилари Kun.uzники:

"Қадриятни йўқотдик-ку. Қадриятни йўқотдик-ку? Ота-онамизга хизматниям эртага мажбурият дейди. Қани энди ҳашар? Қани? Итам думи билан тозалаб ўтиради эшигини тегини. Энди кўчаси тугул, уйининг олдини тозалата олмаяпмиз-ку болам?

Қадриятимизни йўқотдик-ку! Ким қилди буни? Сиз қилдингиз. У ерга бориб микрофон тутади, мажбурий меҳнат деб, бу мактабга боради...

Ўзимизнинг мактабимизда қорни ўзимиз курардик-ку, партани краскалардик, эшикни краскалардик, қабристонни тозалардик. Қани булар? Ким қилди буни? Ўзимизнинг ичимиздаги ўзбек, итнинг боллари қилди. Қадриятни билмаган.

Эртага, айтяпман-ку, худди Америкага ўхшаб, Англияга ўхшаб «дада, мени уришманг, ҳаққингиз йўқ» дейди. Қилади шу кетишда бўлса...

Динда ёзиб қўйилган, бировнинг қайғусининг устидан пул ишлаш, фойда топиш ҳақида нима дейилган... Мана, сиз биласиз, тўғрими, бу маънавият...

Йўқ бу нарса йўқ. Худо кўрсатмасин, эртага душман келса.. халқ билан ҳукуматни айириб қўйди..."

XS
SM
MD
LG