Линклар

Шошилинч хабар
19 ноябр 2024, Тошкент вақти: 08:25

Туркманистонда 14 яшар қизлар гинекологик кўрикдан ўтказилмоқда


Туркманистонлик ўқувчи қизлар Ашхободдаги автобус бекатида (иллюстратив сурат)
Туркманистонлик ўқувчи қизлар Ашхободдаги автобус бекатида (иллюстратив сурат)

Туркманистоннинг Марв вилоятидаги мактаб раҳбарлари 14 яшар ва ундан каттароқ ўқувчи қизларни мажбурий гинекологлар кўригидан ўтказишга буйруқ берди ва бу иш ёшлар яхши хулққа эга бўлишини таъминлашга оид давлат чора-тадбирларининг бир қисми сифатида тушунтирилди.

Бу ҳақда ота-оналарга 22 октябрда бошланган бир ҳафталик таътил
олдидан эълон қилинди
.

Ўқувчи қизлар вояга етмаганига қарамай, мактаб директорлари ота-
оналарга розилик бериш-бермаслигидан қатъи назар, фарзандлари
гинекологлар кўригидан ўтиши шартлигини айтди.

Ушбу кўрсатма ҳақида мактаб директорлари ўтказган мажлисларда
қатнашган бир неча ота-она “Озодлик” радиосига хабар қилди. Қаттиқ
назорат остидаги авторитар давлатда амалдорлар ота-оналарга қарши чора кўриши мумкинлиги сабабли улар исмини ошкор этиб бўлмайди.

Мажбурий гинекология кўрикларининг аксарият мактабларда
касалликларни олдини олиш учун ўтказиладиган тиббий текширувларга алоқаси йўқ.

Ота-оналарга кўра, кўрик ёшларнинг яхши хулққа эга бўлиши ва ўсмирлар орасидаги ҳомиладорликнинг олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилган сиёсат доирасида амалга оширилаётгани тушунтирилган.

− Амалдорлар бундай кўрикнинг аҳамиятини ота-оналарга тушунтирар экан, айрим қизлар яхши ҳаёт қидириб, йўлдан адашиб қолаётганини айтди, − дея хабар қилди “Озодлик” радиоси Турман хизмати мухбири Марв вилоятининг 8- ва 14- мактабларидаги мажлисларда қатнашган бир неча ота-онанинг сўзидан иқтибос келтирар экан.

Ота-оналар расмийлар балоғатга етмаган қизларнинг уйда ҳеч кимга
билдирмай кўзи ёриётгани ёки аборт қилдираётгани билан боғлиқ нохуш
ҳодисалар ҳақида гапирганини айтди.

Ахлоқ дарслари

Мактаб директорлари бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун ота-
оналарга сергак бўлиш, фарзандларини яқиндан кузатиб юриш, уларнинг мобил телефонларини текшириб ва қайси вебсайтларга кираётганини назорат қилиб туришга кўрсатма берди.

Ота-оналарга қизларини мактаб ёки уйдан бошқа жойга борганда,
ҳамроҳлик қилиш ҳам топширилди.

Ўқишдан бўш пайтида ишлайдиган ўқувчиларнинг ота-оналарига фарзандларини ишлатмаслик вазифаси юкланди.

Хабарларга қараганда, айрим ўсмир ўқувчилар Марвдаги маҳаллий
ресторан ва кафеларда ишлаб, кунига 10 доллардан топиб
туради.

Ота-оналарга гинекология кўриги қачон ва қаерда бўлиши айтилмаган.

“Озодлик” радиоси ходимлари Марв вилояти таълим бошқармаси ҳамда 8- ва 14-мактаблар раҳбарлари билан боғланишга ҳаракат қилди, бироқ
уларнинг телефонлари жавоб бермади.

Марв вилоятидаги мажбурий кўрик ҳақидаги эълонлардан бир неча кун
олдин қўшни Лебап вилояти мактабларида ўқувчи қизлар учун ахлоқ
дарслари ўтказилган эди.

Лебапдаги ахлоқ дарслари вилоят прокуратураси, полицияси ва соғлиқни сақлаш хизмати вакилларининг лекцияларидан иборат бўлгани
айтилмоқда.

Туркманистон пойтахти Ашхободда ҳам ота-оналар учун шундай дарслари ўтилганини шу ой бошида “Озодлик” радиоси хабар қилган эди.

Ахлоқ дарсларининг асосий мавзулари спиртли ичимликлар, тамаки ва
ўсмир қизлар ҳомиладорлиги хавфи ҳақида бўлган. Таълим соҳаси
мутасаддилари ота-оналарга сўнгги йилларда Туркманистонда ўсмирлар
ўртасида сигарета чекиш ва спиртли ичимликлар ичиш ҳоллари
кўпайганини маълум қилган.

Туркманистон ҳокимият идоралари режалаштирилаётган гинекология
кўриклари ёки ахлоқ дарслари ҳақида ҳеч қандай расмий баёнот бермади.

Туркманистонни узоқ вақтдан бошқариб келаётган президент Гурбангули
Бердимуҳамедов раҳбарларигида ҳукумат аҳоли ҳаётининг барча
жиҳатларини чеклаб ва назорат қилиб келади. Туркманистон эркинликни
ўлчашга оид барча халқаро индекслар бўйича энг қуйи ўринларда турувчи мамлакат сифатида баҳоланади.

XS
SM
MD
LG