Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:59

Турколог олим Андрей Кубатин вафот этди


Андрей Кубатин 2017 йилда давлатга хиёнатда айбланган, аммо ўтган йил сентябрида бутунлай оқланиб, маҳкама залидан озод этилганди
Андрей Кубатин 2017 йилда давлатга хиёнатда айбланган, аммо ўтган йил сентябрида бутунлай оқланиб, маҳкама залидан озод этилганди

Ўзбекистонлик турколог олим Андрей Кубатин 29 октябрь куни 36 ёшида оламдан ўтди.

Хабарларга кўра, Кубатин охирги бир неча кун мобайнида Зангиотадаги коронавирус беморлари даволанаётган махсус шифохонанинг жонлантириш бўлимида қолаётганди.

Унинг ўзи 15 октябрь куни Фэйсбук саҳифасида коронавирусга чалингани ва касалхонада экани ҳақида ёзган.

Тошкент давлат шарқшунослик институтининг катта ўқитувчиси бўлиб ишлаган Андрей Кубатин 2017 йил декабрида давлатга хиёнатда айбланиб, 11 йилга маҳкум этилган, орадан бир йил ўтиб, аппеляция маҳкамаси жазо мудатини 5 йилга туширганди.

Кубатин устидан маҳкама ёпиқ ўтган, яқинлари ва маслакдошлари ёш турколог олимга қарши жиноят иши собиқ МХХ томонидан уйдирилганини айтишган.

Халқаро ташкилотлар ва илмий жамоатчиликнинг чақириқлари ортидан Кубатин 2019 йил сентябрида Тошкентдаги маҳкама залидан озод этилди ва бутунлай оқланди.

Кубатин халқаро илмий доираларда яхши танилган турколог, археолог ва этнограф олим эди.

У ўрта асрлардаги Марказий Осиё, туркий халқлар ва Эрон тарихига оид тадқиқотлар олиб борган.

XS
SM
MD
LG