Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:44

ФСБ отиб ўлдирган Ўзбекистон фуқаросининг аёли Қримдан депортация қилинади


Соҳиба Бурҳонова - Қрим, 12 май, 2021
Соҳиба Бурҳонова - Қрим, 12 май, 2021

Россия томонидан аннексия қилинган Қримда Совет туман суди Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) ходимлари томонидан тинтув пайтида отиб ташланган ўзбекистонлик Наби Раҳимовнинг хотини Соҳиба Бурҳоновани ватанига депортация қилиш тўғрисида қарор чиқарди.

Бурҳонова “чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан Россияга кириш ёки мамлакатда бўлиш тартибини бузганлик”да айбдор деб топилган.

Маълумотларга кўра, Бурҳонованинг иши кўрилган суд биноси олдида уни дастаклаш учун бир неча юз киши йиғилган.

Ўзбекистонлик аёл суд залидан чет эл фуқаролари сақланадиган махсус приёмникка олиб кетилган. Яқин кунлар ичида Бурҳонова вояга етмаган фарзардлари билан биргаликда Ўзбекистонга жўнатилиши кутилмоқда.

«Мен унинг айбсизлигига ишонаман»
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:07 0:00

11 май куни Қримдаги Дубки қишлоғида Россия Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари бир уйда тинтув ўтказган, ўша пайтда уйда бўлган ўзбекистонлик Наби Раҳимов отиб ташланган. Россиялик терговчилар таъвилига кўра, Раҳимов ФСБ ходимларига қарата ўт очган ва жавоб ўқи билан ўлдирилган. Тергов қўмитаси ҳуқуқ-тартибот идоралари ходими жонига қасд қилганлик моддаси бўйича жиноят иши очган. Айни пайтда Раҳимов яшаган уйда қанақа жиноят иши доирасида тинтув ўтказилгани ҳалигача маълум эмас.

Раҳимов рафиқаси билан биргаликда Ўзбекистондан Россияга 1999 йили кўчиб келган. Ўзбекистонда унга қарши миллий хавфсизлик ва жамоат тартибига таҳдид солганлик, конституциявий тузумга тажовуз қилганлик ҳамда диний экстремизм, айирмачилик ва фундаментализм ғоялари акс этган ҳужжатларни сақлаганлик ва тарқатганлик гумони билан жиноят иши қўзғатилган.

Раҳимов бу борада инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига ариза топширган, суд эса унинг Россиядан бадарға қилинишини тақиқловчи қарор чиқарган. Европа суди Россия расмийлари зиммасига 17 минг евро миқдорида товон пули тўлаш мажбуриятини ҳам юклаган.

2015 йили Раҳимовлар оиласи Подмосковьядан Қримга кўчиб ўтган. 2018 йили Россия Соҳиба Бурҳоновага қочқинлик мақомини беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилган. Ўша пайтдан бери унинг Россия назорати остида бўлган ҳудудда юриши, расмийларга кўра, ноқонуний бўлган.

XS
SM
MD
LG