Линклар

Шошилинч хабар
16 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:43

Сурхондарёдаги касалхонада электр йўқлиги сабаб беморларга қўлда нафас бериляпти (ВИДЕО)


Иллюстратив сурат: Ангорда сунъий нафас олиш қурилмасига уланган беморларга шифокорлар ёки қариндошлари қурилмани қўли билан сиқиб, кислород беришга мажбур бўлмоқда.​
Иллюстратив сурат: Ангорда сунъий нафас олиш қурилмасига уланган беморларга шифокорлар ёки қариндошлари қурилмани қўли билан сиқиб, кислород беришга мажбур бўлмоқда.​

Сурхондарёнинг Ангор туман марказий касалхонасида электр таъминотидаги узилишлар сабаб, сунъий нафас олиш қурилмаси ишламай қолмоқда, натижада шифокорлар ёки қариндошлари қурилмани қўли билан сиқиб, беморларга кислород беришга мажбур бўлмоқда.​

Беморлар қариндошларидан олинган бу маълумотни шифохона врачлари тасдиқлади.

Касалхона реанимация бўлимида операция қилинган 46 ёшли бемор Давлат Гаппаровнинг укаси Эркин Гаппаров 2 январь куни Озодликка Ангор тумани касалхонасида электр йўқлиги сабаб беморлар ўлим хавфи остида қолаётганини айтди:

Кечаси билан тонггача электр сурункали ўчиши, движок ишламаслиги сабаб кислород ускунаси ишламай қолиб, акамнинг ўлишига бир бахя қолганди.


- Акам мустақил нафас ололмаганлиги учун сунъий нафас олиш аппаратига улаб қўйилган эди. Кечаси билан тонггача электр сурункали ўчиши, движок ишламаслиги сабаб кислород ускунаси ишламай қолиб, акамнинг ўлишига бир бахя қолганди. Шифокорлар эрталабгача қўлда нафас бериб туришди. Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов иссиқина уйида мазза қилиб ётган бир вақтда, акам реанимацияда тиббиёт соҳасининг моддий-техник камчиликлари сабаб ўлим билан курашди.

Ангор касалхонасида свет йўқ
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:17 0:00

Ангор туман касалхонасида свет сурункали ўчиб туришини у ерда ётган бошқа бемор ҳам Озодликка тасдиқлади.

- Свет йўқ, хoналар cовуқ. Бизку чидаймиз, лекин оғир беморларга қийин бўляпти. Майли, уйимизга свет бермасин, ҳеч бўлмаса касалхонага берса бўладику,?!- деди исми очиқланмаслигини истаган бемор.

Озодлик бу ҳолатга изоҳ олиш мақсадида Ангор туман марказий шифохонаси билан боғланди.

Овози эфирга берилмаслик шарти билан гапирган касалхона шифокорларидан бири улар бу вазиятдан чиқишнинг иложини қилишаётганини айтди:

- Электрсизликдан биз ҳам қийналяпмиз. Движок бор, лекин унинг қуввати ҳамма жойга етмайди-да. Шунга қарамай беморларга қўлимиздан келганича ёрдам кўрсатяпмиз, ҳозиргача бахтсиз ҳолат бўлгани йўқ.

Ўзбекистонда касалхоналарга махсус тортилган электр тармоқлари бўлиши керак.

Лекин тармоқда узилиш бўлаётгани ҳақидаги шикоятлар юзасидан Озодлик Ангор тумани касалхонаси раҳбариятидан ҳам туман Соғлиқни сақлаш бўлимидан ҳам изоҳ ололмади.

Ўзбекистонда қиш мавсумида электр ва газ йўқлиги айрим касалхоналарни танг аҳволда қолдиргани ҳақида Озодлик аввал ҳам хабар берган эди.

2018 йилнинг декабрида Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида 59 яшар ўқитувчи электри ҳар куни узилиб турган касалхонада 14 кун комада ётиб вафот этгани ҳақда Озодлик хабар берган эди.


Ўзбекистонда кўп йиллардан бери кузатиладиган энергетик бўхрон бу йилги қиш мавсумида ҳам аҳоли норозилигига сабаб бўлмоқда.

Ноябрь ва декабрнинг бошларида мамлакатнинг бир қанча вилоятлари туманларида аҳоли газ ва свет йўқлигига норозилик билдириб автомагистрал йўлларини тўсиб қўйгани ҳақида Озодлик хабар берганди.

XS
SM
MD
LG