Линклар

Шошилинч хабар
21 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:54

Гулнора Каримовага жўр бўлган Жерар Депардье Ўзбекистоннинг туризм элчиси бўлди (ВИДЕО)


Жерар Депардье Гулнора Каримова билан ҳам ашула айтган эди
Жерар Депардье Гулнора Каримова билан ҳам ашула айтган эди

Француз актёри Жерар Депардье Ўзбекистоннинг Франциядаги сайёҳлик брендининг элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда 11 ноябрь куни бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов «Ипак йўлидаги туризм» Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркаси (ТИТФ-2019) доираси ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилгани тўғрисида gazeta.uz хабар қилди.

Айтилишича, тегишли сертификат актёрга махсус тадбирда топширилади.

Хабарда таъкидланишича, Депардье ўз ташаббуси билан Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини кенгайтириш истагини билдирган ва уни нафақат Францияда, балки бутун дунёда оммалаштириш ниятида.

Ўтган ҳафта Жерар Депардье Ўзбекистон ҳақидаги ҳужжатли фильмни суратга олиш учун Тошкентга келган. Ҳозир у Самарқандда бўлиб турибди. Фильмнинг суратга олиш ишлари Бухоро, Хива, Термиз ва Нукусда ўтказилади ва 26 ноябрга қадар давом этади.

Жерар Депардье постсовет ҳудуди диктаторлари билан яқин алоқаларга эга шахс саналади.

2012 йили ўшандаги президентнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова таклифига мувофиқ Ўзбекистонга борган Депардье Каримова ëзгани айтилган қўшиқни у билан бирга куйлаган эди.

Депардье¸ шунингдек¸ Чеченистоннинг инсон ҳақларини мунтазам топтаб келаëтган президенти Рамзан Қодиров таклифи билан 2013 йили Грознийга бориб¸ ундан квартира совғасини олган.

Францияда энг бой кишилар учун солиқ миқдори кескин оширилганидан сўнг Депардье ўз мамлакатини тарк этган ва 2013 йили Россия паспортини олган эди.

XS
SM
MD
LG