Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:02

Тошкент йўлларидан реклама баннерлари олиб ташланмоқда. Реклама агентлиги кескин норозилик билдирмоқда (ВИДЕО)


Ўзбекистон Реклама агентликлари уюшмасининг Озодлик суҳбатлашган раҳбар ходимларидан бири баннерларнинг олиб ташланишини "қонунга хилоф хатти ҳаракат" деб атади. 
Ўзбекистон Реклама агентликлари уюшмасининг Озодлик суҳбатлашган раҳбар ходимларидан бири баннерларнинг олиб ташланишини "қонунга хилоф хатти ҳаракат" деб атади. 

Сўнгги бир ҳафта ичи Тошкент шаҳрининг Кичик халқа йўли ва Тошкент-Самарқанд йўли бўйлаб ўрнатилган ўнлаб реклама баннери демонтаж қилинди ва бўлакларга бўлиниб олиб кетилди.

Ўзбекистон Реклама агентликлари уюшмаси вакилининг Озодликка айтишича, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси бригадалари йўл четига ўрнатилган қирқдан ортиқ реклама баннерини суд қарорисиз, ҳеч қандай ҳужжат тақдим қилмаган ҳолда бузиб ташлаган.

Қўмита вакиллари 600дан ортиқ баннер олиб ташланишини айтишган.

Ўзбекистон Автомобиль йўллари давлат қўмитаси матбуот хизмати йўл четига ўрнатилган баннерлар нега олиб ташланаётгани ҳақидаги Озодлик саволини жавобсиз қолдирди.

Ўзбекистон Реклама агентликлари уюшмасининг Озодлик суҳбатлашган раҳбар ходимларидан бири баннерларнинг олиб ташланишини "қонунга хилоф ҳатти-ҳаракат" деб атади.

- "Ўзавтойўл" бригадаси ходимлари ҳеч нарсани эшитмайди. "Тепадан буйруқ бўлган ечишга, шунга ечаяпмиз", дейди. "Ўзавтойўл"дан сабабини сўрасак айтишмайди. Бу ерда қонунчиликни, тадбиркорлик ҳуқукларининг бузилиши бўлаяпти, - дейди уюшманинг исми очиқланмаслигини сўраган раҳбар ходими.

Тошкентнинг Самарқанд йўлидаги ўнлаб баннерлар олиб ташланган.
Тошкентнинг Самарқанд йўлидаги ўнлаб баннерлар олиб ташланган.

Реклама баннерлари ўрнатилган йўллар четидаги ҳудуд Ўзбекистон Автомобиль йўллари давлат қўмитасига қарашли.

Ушбу қўмита Ўзбекистон президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4545 сонли қарори билан Ўзбекистон Транспорт вазирлиги қошида ташкил этилган эди.

Шу қарорнинг 6-бандида “умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг ажратилган минтақаларида жойлашган ер участкаларида ва иншоотларида ташқи реклама объектлари (конструкциялари) Қўмита рухсати асосида қурилади”, деб айтилган.

Тошкент-Самарқанд йўлидаги баннерлар олиб ташланмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:14 0:00

Озодлик реклама баннерларининг нега олиб ташланаëтганига изоҳ беришни сўраб¸ Автомобиль йўллари давлат қўмитаси матбуот котиби Комилжон Шамсиддиновга боғланди.

Жавобни бир соатдан кейин билдиришни айтган Шамсиддинов билан кун давомида қайта боғланиб бўлмади.

Озодлик Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати телефонига қўнғироқ қилганида ҳеч ким кўтармади.

Ўзбекистон Реклама агентликлари уюшмаси ходими барча реклама баннерлари Тошкент шаҳар ҳокимияти рухсати билан ўрнатилганини айтди:

- Бизда шу реклама конструкциясининг кадастри бор. Ҳокимиятга тўлаган пуллар квитанцияси бор. Ҳокимиятдан рухсатномалар бор. Булар бир кунда келиб, реклама баннери конструкциясини ҳеч қандай ҳужжатларни тақдим қилмаган ҳолда олиб кетмоқда, - дейди уюшма ходими.

Айтилишича¸ Ўзбекистон Реклама агентликлари уюшмасининг Тошкент кўчаларида 3000 дан зиёд реклама баннери бор.

Агентлик ходими қирқдан зиёд баннернинг олиниши уларга кунига 1 миллиард сўм зарар келтираётганини айтади.

- Баннерлар конструкциясининг ўзи 25 миллион сўм туради. 3X6 метрлик баннерларни ўрнатишга "Ўзавтойўл"дан олган рухсатномаларимиз бор. Бу конструкцияларни улар бизга бермасдан¸ темир-терсакка топширишаяпти. Рекламадателлар ҳар бир баннер учун ойига 700 минг сўм тўлайди. Ҳар бир квадратидан ойига ҳокимиятга пул тўланади. Ҳозирги вақтда баннерларнинг олиб ташлангани бизга кунига қарийб бир миллиард сўмлик зарар келтираяпти. Ўз навбатида¸ бу ҳокимиятга, солиққа тўланадиган пулга ҳам таъсир қилади, - дейди Ўзбекистон Реклама агентликлари уюшмаси ходими.

Тошкент кўчаларидаги социал рекламалар.
Тошкент кўчаларидаги социал рекламалар.

Ўзбекистон Реклама агентликлари уюшмаси баннерлари олиб ташланганига норозилик сифатида Тошкент кўчаларида "Ҳар бир реклама воситаси хусусий мулкдир, "Ўзавтойўл", тадбиркорларга халақит қилманг!" деб ёзилган социал рекламаларни ўрнатди.

Агентлик вакили Озодлик билан суҳбатда¸ "Ўзавтойўл"нинг бу ҳатти-ҳаракати юзасидан Ўзбекистон президенти ҳузурида ташкил этилган Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи бизнес-омбудсманга шикоят қилажагини билдирди.

XS
SM
MD
LG