Линклар

Шошилинч хабар
26 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:17

Ўшнинг ифтор бозорлари (ФОТОРЕПОРТАЖ)


Ўш шаҳрининг асосан ўзбеклар истиқомат қилувчи “8-март”, “Турон” ҳамда “Амир Темур” шаҳарчасида Рамазон ойида ифтор бозорлари ташкил этилиши анъанага айланиб қолган.

Ўшнинг “8 март” кўчасидаги энг машҳур ифтор бозори жорий йилда кўчада тиқилинчлар пайдо қилгани, одамлар ҳамда транспорт ҳаракатига ноқулайликлар туғдиргани учун расман таъқиқланган. Шунга қарамай, мазкур кўчада йўл бўйида яшовчи одамлар уйларида “ифтор дўконлари” ташкил этдилар.

45 минг аҳоли яшайдиган Ўшнинг “Амир Темур” шаҳарчасида эса кафе-ресторанлар Рамазон ойида ифторлик масканларига айлантирилди. Бир ярим метрлик шашликларни айнан мана шу шаҳарчада сотиб олиш мумкин.

“Турон” мавзесидаги ифтор бозорида эса Қўқонда ишлаб чиқарилган ширинликларни ҳарид қилиш мумкин.

XS
SM
MD
LG