Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 08:39

Бишкек ўзбек-қирғиз чегараси 100 % ҳал бўлганини айтди, Тошкент ҳали расмий баёнот бергани йўқ


Қирғиз Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раиси Қамчибек Ташиев Бош вазир Абдулла Арипов билан. Тошкент, 2021, март
Қирғиз Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раиси Қамчибек Ташиев Бош вазир Абдулла Арипов билан. Тошкент, 2021, март

Қирғизистон билан Ўзбекистон ўртасидаги чегара масаласи 100% ҳал бўлди. Бу ҳақда 26 мартда Озодлик радиоси қирғиз хизмати (Азаттиқ радиоси) саволига жавобан Қирғиз Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раиси Қамчибек Ташиев маълум қилди.

Ташиевнинг айтишича, икки давлат ўтрасидаги давлат чегарасини делимитация ва демаркациялаш комиссиясининг Тошкентда бўлиб ўтган мажлисида тегишли баённома имзоланган. МХДҚ раисига кўра, икки давлат ўртасида баҳсли чегара ҳудуди қолмаган.

Ўзбек томони ҳозирча чегара музокаралари якунига доир расмий баёнот эълон қилгани йўқ.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги билан боғланган kun.uz нинг хабар қилишича, вазирлик вакили Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари томонидан эълон қилинган маълумотлар ишчи гуруҳ фаолияти давомида тузилган лойиҳалар бўлиб, якуний келишувлар икки давлат бош вазирлари томонидан тасдиқлангач, эълон қилинади, деган.

Қирғиз хабар агентликлари Ташиевнинг "қирғиз-ўзбек чегарасидаги барча баҳсли ҳудудлар масаласи ечилди. Энди улар (баҳсли ҳудудлар) бўлмайди", - деган сўзларидан иқтибос келтирмоқда.

Ташиевнинг сўзларига кўра, чегаралар масаласида "ютганлар ва ютқизганлар йўқ".

Kaktus.media нашри Ташиевдан иқтибос келтиришича, икки давлат ўртасида "ер бериш бўлмайди, балки ер алмашилиши" ҳақида сўз кетмоқда.

Ташиев бошчилигидаги қирғиз ҳукумат ҳайъати 23-25 март кунлари Тошкентда Ўзбекистон ҳукумат комиссияси билан давлат чегарасига доир музокаралар олиб борган. Музокараларда Ўзбекистон томонидан Бош вазир Абдулла Арипов қатнашган. ЎзА ахборот агентлигининг хабар қилишича, "музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон – Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича қўшма йиғилиш тўғрисидаги баёнот имзоланди".

Бироқ ЎзА хабарида қўшма баёнот мазмуни очиқланмаган.

Баённома мазмунини қирғиз томони очиқлади.

Кимга нима ўтди?

Бу ҳақда Қирғиз Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раиси Қамчибек Ташиев бундай деди:

"Ўртатўқай (Косонсой) сув омбори қирғиз тарафда қолди. Омбордаги сувнинг 95%дан ўзбек томони фойдаланади. Биз тарафга Кўксерек (Қорақўрғон) қишлоғи ва 105 гектар ер биз тарафга ёзилди. Олабуқадаги Баястан участкасидаги 212 гектар, Қорасувга қарашли Оқтошда 100 гектар, Ункуртоғдан 35 гектар, Ункуртоғ тўлиғича бизга ёзилди. Қорабелес участкасидан 25 гектар ерни қайтариб олдик. Ўртатўқай сув омборининг ҳисобидан бизга ўтди".

Қамчибек Ташиевга кўра, Кўксерек қишлоғи ҳам Қирғизистонга ўтган.
Қамчибек Ташиевга кўра, Кўксерек қишлоғи ҳам Қирғизистонга ўтган.

Шунингдек, ҚР МХДҚ раисининг айтишича, Жалолобод ва Наманган вилоятлари чегарасидаги Ғовасой участкасидаги 8 минг гектар ер Қирғизистонга ўтган. “Қирғиз қишлоқларининг яйлови бор ерлари бизга ўтадиган бўлди”, деган Ташиев.

Айни пайтда Қамчибек Ташиевнинг айтишича, Шаҳрихонсой тўғони атрофидаги 50 гектар ер Ўзбекистонга ўтган, бироқ бу ер эвазига Ўзбекистон Ўзганга яқин ердан 50 гектар берадиган бўлган.

ҚР МХДҚ раиси Кампирровот сув омбори масаласи қандай ҳал бўлгани тўғрисида бундай деди:

"Кампирровот сув омбори тақрибан 5737 гектар. Шундан 1300 гектари Қирғизистонга ўтди. Сувдан қирғизистонликлар тўлиқ фойдалана олади, улар сув четига тўсиқ қўймайди".

Ўзбекистон билан шу пайтгача талаш бўлиб келган ерлар бўйича эришилган келишув тўғрисида Ташиевнинг айтганларини мана бу ерда кўришингиз мумкин.

Бу Қамчибек Ташиевнинг айтишича, Ўзбекистон Республикаси ва Қирғиз Республикаси ҳукуматлари делегацияларининг Ўзбекистон – Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича 24-25 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган қўшма йиғилиши баённомаси мазмунидир. Эндиликда баённома тегишли идоралар тасдиғидан ўтиши, икки давлат раҳбари имзолаши ва парламентлари ратификациялаши керак.

Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасида 2017 йили эришилган келишув асосида икки давлат ўртасидаги чегаранинг 1170 километри (85%), ўтган вақт мобайнида яна 10 % га яқини аниқлангани айтилган.

Сўх жанжали: Чашма булоғи можароси, ўқ еган сўхликлар, тинч йўл билан ҳал қилинган зиддият
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:30 0:00

13 март куни Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари Тошкентда икки давлат орасидаги баҳсли чегара масалаларини "уч ой ичида ҳал қилиш"га келишиб олгани маълум қилинганди.

Қирғиз томони Ўзбекистон чегара олди туманлари аҳолиси муносабатларида зиддиятларга сабаб бўлиб келган Ўнгартепа ҳудудини беришга тайёрлигини билдирганини маълум қилган эди.

Ўзбекистон қирғиз расмийларининг Ўнгартепа борасидаги баёнотини шарҳламаган.

“Сўхга ҳеч қандай коридор берилмайди”

ҚР МХДҚ раиси Қамчибек Ташиев Ўзбекистоннинг Қирғизистон ҳудуди билан ўралган Сўх эксклави билан боғлиқ масалага ҳам тўхталди.

Ташиевга кўра, Сўх анклавидаги Қайтпас, Этикчи [чегара] постлари очилади. Постдан оғир юк ташувчи автомашиналарнинг ўтишига рухсат берилмайди. 20 тагача ўринли кичик автобуслар, енгил машиналаргина ўта олади.

“Томонлар келишиб олди. 2021 йилнинг 1 апрелидан бошлаб Риштон - Қайтпас ва Этикчи - Тул чегара масканлари очилади. Сўх учун ҳеч қандай коридор йўқ”, деди Ташиев.

Фарғона вилоят, Сўх тумани Ўзбекистоннинг эксклавидир.
Фарғона вилоят, Сўх тумани Ўзбекистоннинг эксклавидир.

Қирғиз президенти Садир Жапаров 17 март куни расмий Бишкек Ўзбекистоннинг Сўх анклавига йўлак очиб беришга розилик билдиргани ҳақидаги хабарларни рад этган. Унинг сўзларига кўра, қирғиз томони авиқатновга рухсат берган.

Ундан аввал Қирғизистон президентининг расмий сайтида "Қирғизистон Сўх анклавига транспорт ва ҳаво йўлларини очишга тайёр"лиги ҳақида хабар берилганди.

Орадан кўп ўтмай, бу маълумот сайтдан олиб ташланган.

Унгар-Тоо/Ўнгартоғ/Ўнгратепа масаласи

Унгартепа қирғиз-ўзбек чегарасидаги баҳсли ҳудудлардан бири ҳисобланади
Унгартепа қирғиз-ўзбек чегарасидаги баҳсли ҳудудлардан бири ҳисобланади

ҚР МХДҚ раиси Қамчибек Ташиевнинг айтишича, бу масала қуйидагича ҳал қилинган:

“Унгар-Тоода (Ўнгартоғ, Ўнгартепа) 35 гектар ер бизга ўтди. Чегара чизиғи Унгар-Тоонинг устига -35 гектарга чиқиб, қайта тушиб кетар эди. Энди чегара чизиғи тўғри ўтиб кетадиган бўлди. Унгра-Тоога чиқмайдиган бўлди. Унгар-Тоо бизда қолди, 35 гектар”.

. Унгартепада Қирғизистонга қарашли радиореле станциялари жойлашган.
. Унгартепада Қирғизистонга қарашли радиореле станциялари жойлашган.

Тошкент Ўзбекистонда Унгартепа, Қирғизистонда Унгартоғ деб аталувчи баҳсли ҳудудга 2016 йилнинг 22 август куни иккита вертолётда милиция десантини киритган эди.

Бунинг ортидан Ўзбекистон ва Қирғизистон муносабатларида кескинлик пайдо бўлган. Қирғизистон кескинлик оқибатида чегараларни бир томонлама ёпгани оқибатида Ўзбекистоннниг Қирғизистондаги Сўх ҳамда Шоҳимардон экславлари қамал ҳолатига тушган.

Ўзбекистон 18 сентябрда бу ҳудуддан ўз десантини олиб чиқиб кетганидан сўнг вазият бир оз юмшаган эди.

XS
SM
MD
LG