Учрашув Исроил ўз аскарларини фалстинликларга қарашли Ғазо минтақасидаги текширув постларидан олиб чиқиб кетганидан кейин амалга ошди. Соҳил бўйидаги йўл икки йил ичида биринчи бор минтақанинг шимолий ва жанубий қисмларини боғлайдиган бўлди.
Бу ишнинг амалга ошишига эса, фаластинликларнинг уч жангари гуруҳи – Исломий Жиҳод, Ҳамас ва Фаластин маъмурияти Президент Ясир Арафатнинг Фатҳ гуруҳии Исроилга ҳужумларни тўхтатишини эълон қилганлари сабаб бўлди.
АҚШ Давлат котиби Колин Пауэлл зиддиятлар тўхтатилишини ижобий ўзгариш сифатида баҳолади. Шу билан бирга у, Фаластин Бош вазири Маҳмуд Аббос маъмурияти жангари гуруҳлардан қурол-аслаҳаларни йиғиб олиши кераклигини ҳам таъкидлади.
Давлат котиби Пауэллга кўра, минтақада қуролли жангарилар бўлмаслиги керак. У Фаластин маъмуриятини ўз давлатига эга бўлиш учун барча кучлар ва қурол-яроқларни назора қилишга чақирди.
Ўз навбатида Араб дунëси ҳам фаластинликлар тўқнашувларни тўхтатганини ва Исроил аскарларининг Ғазо минтақасидан чиқиб кетганини ижобий бурилиш сифатида баҳоламоқда.
Аммо, Исроил Ташқи ишлар вазири Силван Шаломнинг маълум қилишича, Фаластин маъмурияти ва жангари гуруҳлар ўртасидаги музокараларга Исроил қатнашмаган.
"Ҳамас, Исломий Жиҳод ва Фатҳ эълон қилнган тўқнашувларни тўхтатиш борасидаги келишувда Исроил иштирок этгани йўқ. Бу шартнома Фаластин маъмурияти ва мазкур террорчи ташкилотлар ўртасида имзоланган".
Исроил аскарларининг Ғазо минтақасидан олиб чиқилиши ва минтақадаги хавфсизлик масаласи хусусида тўхталган Исроил Бош вазири Шарон Исроил аскарларининг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган амалиëтлари учун чегара белгиланмаганини билдирди.
"Хавфсизликни таъминлаш амалиëтлари учун чегара йўқ. Керак бўлса, бундай амалиëтлар ҳар куни олиб борилади. Айниқса, фалстинликлар назорати остида бўлмаган минтақаларда бундай ҳаракатлар чегараланмаган".
Кузатувчиларга кўра, янги тинчлик битими бўйича кўзда тутилган ишлар бошланишига, АҚШ маъмурияти вакиллари ҳам ҳисса қўшмоқда. Хусусан, ўтган ҳфта сўнгида АҚШ Президенти маслаҳатчиси Кондолиза Райс Яқин Шарққа борганидан кейи, Ҳамас ва Исломи Жиҳод ташкилотлари Исроилга ҳужумларни тўхтатишлрарини эълон қилдилар.