Одамфурушлик аслида ўрта асрларга хос иллат. Ўша даврларда ҳатто махсус қул бозорлари ҳам бўлган. Инсоният 21 асрга қадам қўяр экан, бу иллат ҳанузгача сақланиб қолаётган кўринади. Сўнгги пайтларда "одам контрабандаси", "фоҳишалар экспорти", "болалар ноқонуний савдоси" каби иборалар замонавий тиллардан жой олиб улгурди ва мазкур муаммолар ҳақида тез-тез гапирилмоқда. Дунё бўйлаб одам контрабандаси авж олар экан, АҚШ Давлат департаменти ўзининг навбатдаги иккинчи ҳисоботини чиқарди. Унда йилига 400 000дан 4 миллионгача инсон у давлатдан бу давлатга ноқонуний олиб ўтилиб, қулга айлантирилаётгани айтилади. Одамларни ноқонуний экспорт қилиш ҳоллари энг кўп кузатилган 19 давлат қаторига эса Афғонистон, Арманистон, Беларус, Босния-Герцеговина, Эрон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон киритилган. Бу давлатлар одам контрабандаси билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишлари талаб этилади, АҚШ Давлат департаменти ҳисоботида. Айниқса, одамлар олди – сотдиси иқтисодий мураккабликлар даврини бошидан кечираётган собиқ Совет Иттифоқи давлатларида авж олаётгани айтилмоқда. Жумладан, Грузия, Қозоғистон, Украина, Молдова ва Болтиқбўйи давлатларида ҳам инсонлар бу иллат домига тортилмоқдалар. Ўзбекистон ва Туркманистондаги одам контрабандаси билан боғлиқ вазият ҳусусида маълумот олиш имкони бўлмагани сабаб, АҚШ Давлат департаменти ҳисоботида бу мамлакатлардаги вазият қайд этилмаган. Зеро, Ўзбекистон, Туркманистон ва Тожикистондан қул-мардикор, фоҳишалар экспорти иккинчи транзит давлатлар орқали амалга оширилмоқда. Ҳисоботни тақдим этар экан, АҚШ Давлат котиби Колин Пауэл йилига миллионлаб инсонлар одам контрабандаси домига тортилиб, уларнинг ҳоҳиш-иродаларисиз қулга айлантирилаётгани, айниқса, аёллар ва ёш болалар бундан биринчи навбатда азият чекаётганини урғулади. "Одамфурушлар мураккаб, қийин вазиятга тушиб қолган инсонларни алдов йўли билан қулга айлантириб, уларни ҳақорат ва зулм гирдобига тортмоқда", - деб қайд этади АҚШ Давлат котиби, жумладан.
Колин Пауэл сўзини давом эттирар экан, айниқса фоҳишафурушлик иллатининг одамларга кўпроқ зиёни тегаётганини таъкидлайди. "Одамфурушлар аёллар ва болаларни фоҳишалик ва порнография йўлига мажбурлаб, уларни жисмонан ва руҳан зўрлашлар объектига айлантириб қўймоқда. Бу эса турли таносил касалликлар, айниқса ВИЧ СПИД тарқалишига сабаб бўлаётир", дея гапиради Колин Пауэл.
Иқтисодий ва сиёсий мураккабликларни бошидан кечираётган, ишсизлик, қашшоқлик авж олган, тараққиёт истиқболидан йироқ давлатлар одам контрабандаси манбаига айланмоқда. Одамфурушлар бундай мамлакатларда қийин вазиятга тушиб қолган инсонларга чет элларда яхши маош тўланадиган иш билан таъминлаймиз, аёлларга эса чет элдан бадавлат эр топиб берамиз, деган алдов ваъдалар билан уларни қуллик домига тортмоқда. Одамфурушлик дунё бўйлаб ўзига хос ноқонуний бизнесга айланар экан, айрим давлатларда ҳукумат тузилмаларида илдиз отган коррупция унинг янада қулоч ёйишига сабаб бўлмоқда. Бу эса ўз навбатида айрим ҳукумат амалдорларининг ҳам чўнтагини тўлдирмоқда. Қозоғистон Марказий Осиё давлатларидан ишчи кучлари ва фоҳишаларни бошқа мамлакатларга ноқонуний транзит олиб ўтиш маконига айланар экан, бу холат давлат учун катта муаммоларни келтириб чиқарди. Шу боисдан 2002 йилнинг феврал ойида Қозоғистон жиноят кодексига баъзи ўзгартишлар киритилиб, муаммонинг олдини олишга қаратилган бир қанча чоралар ишлаб чиқилди. Шунга қарамай айрим порахўр амалдорлар туфайли қулларни қалбаки ҳужжатлар билан Қозоғистон орқали олиб ўтишлар давом этмоқда. Қирғизистонда эса 25 ёшгача бўлган қизларни Араб Амирликлари, Туркия, Хитой, Таиланд ва бир қатор Европа давлатларига экспорт қилиш айрим фоҳишафурушлар учун пул қилиш манбаи бўлиб қолмоқда. Қирғизистон орқали олиб ўтиладиган фоҳишаларнинг аксари Тожикистон ва Ўзбекистондан экани аниқланган. Одам контрабандаси аср муаммоси даражасига кўтарилган бир пайтда, барча давлатлар бунга қарши биргаликда чора кўришлари керак, дейилади АҚШ давлат департаменти ҳисоботида. Ҳисоботни ҳозирлашда бевосита иштирок этган давлат департаменти таҳлилчиси элчи Нэнси Эли Рафел мазкур ҳужжат замонавий қуллик ва у келтириб чиқараётган муаммоларни очиб ташлашига умид боғлаганини айтади.
"XXI асрга қадам қўяр эканмиз, одамфурушликка бутун дунё бўлаб барҳам берилиб, бунга бутунлай чек қўйилиши керак. Ушбу ҳисобот эса 21 аср қуллигига қарши кураш олиб боришда ҳар биримизга далда бўлади деган мақсадда чиқарилди", - деб таъкидлайди Нэнси Эли Рафел.
Шунга қарамай айрим давлатлар Жанубий ва Марказий Осиёдан келтирилган қуллар учун манзил вазифасини ўтаб, одам контрабандаси илдиз отишига имконият очиб бермоқда. Нэнси Эли Рафел ана шундай давлатлар қаторига Саудия Арабистонини киритади. Унинг айтишича, АҚШ расмийлари бу борада Эр-Риёдга ҳам, одамфурушлик илдиз отишига шароит яратиб бераётган бошқа давлатларга ҳам босим кўрсатишга тайёр. Зеро, инсонларнинг фундаментал ҳуқуқларини таҳқирлашга ҳеч кимнинг ва ҳеч бир давлатнинг ҳаққи йўқ, - деб таъкидлайди АҚШ Давлат департаменти вакили.