Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2024, Тошкент вақти: 02:59

Тувалоқ қушни Британияга яна олиб келса бўладими?


Бу тувалоқ ёки тўхтатувалоқ, деб номланувчи қушнинг товуши. Бу қуш вояга етган пайтида унинг катталиги бир метргача ва оғирлиги 20 килограммгача бўлади. Бу уча оладиган энг оғир қуш ҳисобланади. Ҳозирда Европа мамлакатлари ва Россиянинг айрим минтақаларида жами 50 мингга яқин тувалоқ қуш яшайди. У бундан салкам 200 йил олдин Британияда бутунлай йўқ бўлиб кетган. Меъёрдан ортиқ овлаш ва қишлоқ хўжалик соҳаси учун кўпроқ ер ажратилиши тувалоқ қушининг йўқолиб кетишига асосий сабаб қилиб кўрсатилган.

Британиялик атроф-муҳит ҳимоячилари россиялик ҳамкасблари билан бирга келаси йил баҳорда 40та тувалоқ қуши жўжасини Британияга олиб келиш лойиҳаси устида ишламоқдалар.

Стирлинг университети ходими Патрик Осборн бу ҳақда Озодлик радиосига шундай деди: “Ҳар йили қишлоқ хўжалиги соҳасида кўплаб қуш уялари йўқ бўлиб кетади. Биз эса, фақат мана шундай уялардаги тухумларни оляпмиз. Бу у ердаги қушлар сонига таъсир этмайди”.

Тувалоқ қушини Британияга қайта олиб келишга аввал ҳам уринишлар бўлган. Аммо кутилган натижа чиқмаган. Тувалоқ қуши бўйича мутахассис Нигел Коллар бундан 30 йил муқаддам амалга оширилган лойиҳа муваффақиятсизликка учраганини, агар бу галгиси муваффақиятли бўлса, уни фақат қутлашини айтди: “Биз тувалоқ қуш Солсбери текислигида 1810 йилда йўқ бўлиб кетганини биламиз. Бу тракторлар яратилишидан анча олдин юз берган. Менимча, бу борада экологик шароит ўзгарган. Ноқулай бўлса ҳам айтишим керак, мазкур лойиҳа муваффақиятли бўлишига кўзим етмаяпти”.

Осборн етакчилигидаги гуруҳ Британия ҳукумати томонидан рухсат берилишини кутмоқда. Рухсат олингани заҳоти дастлабки тувалоқ қуши жўжалари 2004 йил баҳорда ёввойи табиатга қўйиб юборилади. Кейинги йилларда эса ундан кўпроқ жўжалар олиб келиниши мўлжалланган.

Бир вақтлар Хитойда чумчуқларга қарши ва собиқ СССРда Хрушчев кўрсатмаси билан гўнг қарғага қарши кампаниялар олиб борилгани кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Бугун Ўзбекистонда афғон майнасига қарши ўзига хос уруш – аниқроқ айтадиган бўлсак, уларнинг сонини камайтириш учун жанговар ҳаракатлар бошланяпти.
XS
SM
MD
LG