Агар алоҳида фанлар бўйича олиб қарайдиган бўлсак, бугунги кунда мактабларга хорижий тилларни ўқитадиган икки юз, кимё фани бўйича юз ва тарих фани бўйича юзга яқин мутахассис зарур. Муаллимлар етишмаслиги боис бир ўқитувчининг икки ёки ундан ортиқ фандан дарс ўтиши ҳолатлари тобора кўпроқ учрамоқда.
Вилоятнинг қишлоқ мактабларида эркак ўқитувчиларнинг ишдан бўшаб кетаётганини кўплаб кузатиш мумкин.
Самарқанд мактабларидан бирида ўқитувчилик қилган Азим Ражабов айни пайтда тадбиркорлик билан шуғулланмоқда. Унинг айтишича, ўқитувчиларни турли жамоатчилик ишларига мажбур қилиш одатий тусга кирган. Шаҳарларда ўқитувчилар ўқувчилари билан бирга кўчаларни тозалашга олиб чиқилса, қишлоқларда улар мунтазам равишда қишлоқ хўжалик ишларига жалб этилади.
«Кам ойлик тўлаб, кўп иш талаб қилиши ҳаммага ҳам ёқавермайди, дейди А.Ражабов. Мен ҳафтасига тўққиз соат дарс ўтиб, ойига олти минг сўм маош олар эдим».
Вилоят халқ таълими бошқармаси бўлим бошлиғи Саидмуҳаммад Аҳмедовнинг айтишича, ўқитувчилар етишмагани сабабли коллежларни битирган ёшлар мактабларда дарс бермоқда.
«Бу йил кадрлар қўнимсизлиги анча кўпайди, дейди С.Аҳмедов. Бунга сабаб иқтисодий танглик, ойлик маошларнинг камлигидир».
Шунга ўхшаш сабаблар ва муаммолар ўқитувчилик касбининг нуфузи жуда тушиб кетишига олиб келди. Бунинг устига, ёшлар орасида соҳага қизиқадиганлар сони тобора камайиб бормоқда.
Кузатувчиларнинг фикрича, агар мактабларда вужудга келган инқироз тезда бартараф этилмаса, Самарқандда саводсизлар армияси вужудга келади.