Фуқароларнинг айтишича, санитария-эпидемиология станциялари ходимлари каламушга қарши дори воситаларини тарқатаётган бўлса-да, бунинг самараси кам бўляпти. Шунинг учун кўпчилик ўзлари тайёрлаган хонаки дорилардан фойланмоқда. Бироқ бу дорилар чорва моллари ва уй ҳайвонларига салбий таъсир кўрсатяпти. Шунингдек, хонаки дорилардан ёш болаларнинг заҳарланиш ҳоллари ҳам кузатилмоқда.
Кузатувчиларнинг таъкидлашича, айрим иқтисодий ночор оилалар каламушлар тун бўйи кемириб чиққан озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишга мажбур бўлмоқда. Бундан ташқари, каламушлар одамларнинг тунги оромини ҳам бузаётир.
“Каламушларнинг тунги чинқириқлари, у ёқдан бу ёққа югуришлари, баъзан тишлашлари кўнгилга ваҳима солади”, дейди суҳбатдошлардан бири.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария-эпидемиология бош бошқармаси бошлиғи Нурмат Отабековнинг таъкидлашича, ем-хашак жамғариш, ғалла экиш ва ҳосилни уйда сақлаш ҳажми кўпайгани каламушларнинг урчиб кетишига сабаб бўлмоқда.
Мутахассислар каламуш тишлаганда инсон хавфли касалликларни юқтириши, бунинг оғир асоратлари қолиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. Лекин, кузатувчиларнинг айтишича, сўнгги вақтларда одамлар кемирувчи тишлаганига эътибор бермай қўйган. Бу бепарволик эса ёмон оқибатларларга олиб келиши мумкин.
Маълумотларга кўра, бундан бир неча йил аввал каламуш кенг тарқалган вақтда водий аҳли полиз ва сабзавот экинларини кемирувчилардан ҳимоя қилиш мақсадида маҳсулотларни электр токи билан иҳоталашгача борган. Бундай чора аянчли тугаган ҳолатлар ҳам кузатилган.